#Муҳим_савол❗️
ЎҚИТУВЧИЛАРНИ САЙЛОВ ТАДБИРЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ МАЖБУРИЙМИ?
Assalomu alaykum. Saylovga saylov uchastkasi ishtrokchilaridan tashqari boshqa yani o'qituvchilar aholi yashash maydoniga chiqib ro'yxat shakillantirishga majburma. (Toshkent shahar da juda ko'p kuzatilmoqda shaxsan menda ham. Biz saylovda a'zo emasmiz biz nimaga ro'yxat qilishimiz kerak shunga huquqiy javob bersangiz)?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Саволнинг мазмунидан сайлов ўтказиш тадбирларига жалб қилиш ҳақида сўраяпсиз, шундайми? Агар шундай бўлса, бу мумкин эмас.
1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси 7-моддасига кўра мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
💁♂️ Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган.
2⃣ Иккинчидан, ходимни бундай тадбирларга жалб қилиш тақиқланади. ❌
Чунки Меҳнат кодекси 177-моддасига мувофиқ Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
☝️Нормада ходимнинг меҳнат вазифаларига кирмайдиган ишлар жумласи келтирилган. Хўш, ўқитувчининг меҳнат вазифалари ичида сайлов тадбирларида қатнашиш борми ўзи? Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари белгиланган.
🙅♂️ Бироқ улар орасида сайлов тадбирларига жалб қилиш ҳақида ҳеч қандай қоида йўқ.
❗️Эсдан чиқарманг! “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг45-моддасига кўра, педагог ходимларни уларнинг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланади.
❌ Демак, ўқитувчини сайлов тадбирларида мажбурий равишда жалб қилиш мумкин эмас.
❗️Шу сабабли ушбу масала бўйича ўқитувчилар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиб олсинлар