Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга бўлган ўқитувчиларга камроқ дарс берилиши керакми?
Савол :
Маълумки, дарс тақсимотида қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга бўлган ўқитувчи тоифага эга бўлган ўқитувчилардан кейин дарс олади. Аммо қайта тайёрловда ўқиган ўқитувчи олий тоифаси бўлсачи? Дарс тақсимотида қандай бўлади? Мен шундай ҳолатдаман. Олий тоифам бўлсада, қайта тайёрлов деб охирги ўринда озгина дарс соати беришди. Шу тўғрими?
Жавоб :
“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15-бандида белгиланган кўрсатгичларга асосан қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилардан кейинги ўринда туради.
Аммо бу ерда низомнинг 16-бандини эсдан чиқармаслигимиз керак. 16-бандга кўра, ўқитувчи низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади.
Яъни, ўқитувчи қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга бўлса ва шу мутахассислик бўйича малака тоифасини олган бўлса, унинг малака тоифаси кўрсаткичларнинг энг устувори дея баҳоланади.
Ушбу вазиятда қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга бўлган, олий тоифали ўқитувчи малака тоифалари бўйича бошқа ҳамкасбларига нисбатан юқори кўрсатгичга эга бўлса, бу ўқитувчига дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.
Янада тушунарлироқ бўлиши учун айтадиган бўлсак, қайта тайёрлов дипломига эга бўлган ўқитувчи ўз фани бўйича малака тоифасини олгач, уни қайта тайёрловда таҳсил олганлигини унутамиз. Энди у тоифали ўқитувчи ҳисобланади.
Бизга саволингиз бўлса:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
Малумотни яқинларингизга улашиш учун:
@yuristmaslahatlarii