YURIDIK XIZMAT || Rasmiy kanal!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Фаолиятимиз қонуний!
Канал ўз фаолиятини 0004635430-сонли гувоҳнома асосида олиб боради⚖️
Мурожаат учун: @yuridikxizmatmurojaat
Реклама учун: https://t.me/yuridikxizmatreklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


❗️Бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасигага асосан, «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.» деган банд қўшилган.

Яъни, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли 1.5 ставка дарс олган ўқитувчилар “энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Mentor-oʻqituvchilarga ustama miqdori qancha va qachondan boshlab toʻlanadi?

Bu savolga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi javob berdi:

✅ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-iyundagi “Maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarorida bu haqida aytib oʻtilgan. Unga koʻra:

2025-yil 1-yanvardan boshlab — barcha umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Kasbiy rivojlanish soati”, tayanch umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Kasbiy rivojlanish kuni” bosqichma-bosqich joriy etiladi. Ushbu tadbirlarni tashkil etish uchun har bir tuman (shahar)da yuqori malakali oʻqituvchilar orasidan fanlar kesimida mentor-oʻqituvchilar tarkibi shakllantiriladi.

❗️ Mentor-oʻqituvchi sifatida faoliyat yuritayotgan fan oʻqituvchilariga asosiy ish joyi boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasasi direktor jamgʻarmasi hisobidan lavozim maoshining 20 foizi miqdorida qoʻshimcha har oylik ustama haq toʻlanadi.

👉 Maʼlumot uchun: Abdulla Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar pedagogik mahorat markazlarida mentor-oʻqituvchilar uchun alohida tayyorlov kurslari tashkil etiladi.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МАЖБУРИЙ ФОРМА БОРМИ⁉️

📍Ўзбекистондаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмас.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғига асосан тизим ходимларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур.


Демак, ўқитувчилар бир хил форма кийиши шарт эмас❗️

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

👉https://t.me/yuristmaslahatlarii👈


‼️Юқори натижаларга эришган ўқитувчиларга 1.5 ставкадан дарс берилиши натижасида қайсидир ўқитувчига 1 соат дарс қолса ёки умуман қолмаса бу ҳам қонун бузилиши эмасми?

"Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомда кўрсаткичи юқори ўқитувчи максимал дарс соати олиши мумкин дейилган. Яъни 30 соатгача. Лекин олиши шарт дейилмаган.

Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

Демак, ўқитувчининг кўрсаткичи юқори бўлса олиши мумкин. Бироқ шарт эмас. Яъни бу ерда бошқа ўқитувчининг касбий кўрсаткичлари ҳам яхши бўлса, дарсингизни олиб қўймаслиги керак.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

👉https://t.me/yuristmashlahatlarii


МЕН АВТОМОБИЛ ҲАЙДАШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАНМАН ШУНИ ҲАЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Ассаломуалайкум Мени ҳайдовчилик гувоҳномани 18 ойга автомобиль бошқариш хуқуқидан чекланган 136-моддага асосан, Энди чеклов муддатидан олдинроқ гувоҳномани қандай хуқуқий йўл билан олсам бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат.

📍ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 343-моддасига кўра, Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Яъни, агар сиз белгиланган 18 ой жазони энг камида яримини ўтаган бўлсангиз, ва ушбу муддат ичида намунали хулқ кўрсатиб (масалан, ҳеч қандай жаримага тортилмаган, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган), суд томонидан қўлланган жаримани тўлаган бўлсангиз жазойингиз муддатидан олдин тугаши мумкин.

Аммо, судга илтимос билан мурожаат қилувчи шахс сиз эмас, балки, корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти бўлиши кераклиги моддада белгиланган. Шу сабабли, агар юқоридаги шартлар бажарилган бўлса, МФЙ ёки ишхонангиз маъмурияти судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ҚИСҚАРТИРИШГА ТУШГАН ХОДИМЛАР УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА

Меҳнат кодексига асосан, иш жойингиздан бериладиган 2 ойлик компенсацияга қўшимча бир ойлик компенсация пули ҳам олишингиз мумкин.

Бунинг учун, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак.

Асос
: Меҳнат кодексининг 100-моддаси

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


ЧҚБТ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАМ ТОИФА УЧУН ҲАҚ ОЛАДИМИ?

📍Албатта, оладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ЧҚБТ ўқитувчиларига захирадаги ҳарбий унвон ва малака тоифаси бериш тизими жорий этилган.

Унга кўра 2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш амалиёти йўлга қўйилган. Бунда аттестация хулосасига кўра, малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчисининг лавозим маоши умумтаълим муассасасида мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилиши лозим.

💻Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii




Уй олувчилар учун яхши янгилик❗️

ОБЪЕКТНИНГ 50 ФОИЗИ ҚУРИЛГАНДА, ФУҚАРОЛАР КРЕДИТ ВА СУБСИДИЯ ОЛИШИ МУМКИН БЎЛАДИ

Йиғилишда таъкидланганидек, девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларни пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга бу массивларга кўчиб келадиган аҳолининг талабини ҳисобга олиб пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/yuristmashlahatlarii


Кафил бўлиш бу текин хизмат ё мажбурият эмас

Ижтимоий тармоқларда касби ўқитувчи бўлган, танишининг илтимосига кўра автокредит учун кафил бўлиб ўтган фуқаронинг дардлари айланиб юрипти. Қарздор кредит ҳисобига сотиб олинган автомобилни гаровга олинмасдан туриб сотиб юборган. Натижада, кафил емаган сомсасига - қарздорликни тўлаб юришга мажбур бўлмоқда. Шундай оғир ҳолатга тушмаслик учун, тушганда эса қандай чора кўриш учун нима қилмоқ керак?

Аввало айтиш керакки, Ўзбекитсонда кредит ҳисобига олинаётган автомобилнинг гаровга олинмай қолиши энг катта рисклардан бири. Чунки Ўзбекистон шароитида автомобиль тўлов амалга оширилгач, 3-6 ойда чиқади. Автомобиль салондан чиққанидан кўпинча банклар кечикиб хабар топади.
Ақлли банклар фойда ортидан қувмай, автомобиль қийматининг дастлабки взнос билан ҳисоблаганда 50 фоизини тўламоқда. Қолгани автомобиль салондан чиққанидан кейин. Табиийки, қарздор банкка келишга мажбур бўлади. Vin код билан автомашина идентификацияланади.

Шунинг учун автокредит учун имкон бўлса кафил, ҳатто вақтинча кафил бўлманг.

Юзхотирчилик, андиша важлари сизни қийнаётган бўлса, етти ўлчаб бир кесинг, кафилликка рози бўлганда ҳам буни бепул амалга оширманг, ундан кейин мабодо кредитни тўлашингизга тўғри келса, регресс ҳуқуқингиздан фойдаланинг. Қарздор учун тўланган ҳар бир сўмни қарздордан, унинг мулкидан талаб қилишга ҳақлисиз.

Кредит қайтарилмаслиги риски суғуртаси росмана бозор нархи 3-5 фоизни ташкил этади. Кафилликнинг йиллик реал бозор қиймати, сиз қарздорга жуда яқин муносабатларда бўлсангиз ҳам, кредит танининг 2 фоизидан кам эмас.

Шартномада буни акс эттиринг. Қарздор рози бўлмаса, демак ё унинг тўлиқ қобилияти йўқ, ёки потенциал муттаҳам ёки алдоқчи.

Айтгандай, кўпчилик биргаликдаги қарздорлик ва кафилликнинг фарқига бормайди. Биргаликдаги қарздорликда тўланган қарзни талаб қилиш регресс ҳуқуқи йўқ. Бу қарз тўлаш учун қулликга ёлланиш сингари.
Биргаликдаги қарздорликка агар қарздор ота-онангиз, фарзандингиз, ака-укангиз, турмуш ўртоғингиз, боринг ана севган ёрингиз бўлсагина розилик билдиринг.
Буйрагингизни кимга бера оласиз?
Биргаликдаги қарздорлик ҳам шу. Биргаликдаги қарздорликни расмийлаштиришда кафилликдан ҳам кўра кўпроқ эҳтиёткор бўлинг.

📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


БОЛА ПУЛИ УЧУН ЎЗИНГИЗ АРИЗА ТОПШИРИШИНГИЗ МУМКИН

📍Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Бунинг учун:

1️⃣ My.gov.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтасиз;

2️⃣ Тегишли хизмат турини танлайсиз;

3️⃣ Аризани тўлдирасиз ва юборасиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Истасангиз бизда ариза топшириб бериш хизмати мавжуд!

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/yuristmashlahatlarii


❗️Мактабга ўқувчи кеч қолиб келса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

Халқ таълими вазирлигининг 206-сонли буйруғида ўқитувчиларнинг ўқувчиларни давоматини олиб бориш ва электрон журналига қайд этиш шартлиги келтириб ўтилган.

✅Демак, бу каби ҳолатда ўқувчини синфда бўлишини таъминлаш каби мажбурияти йўқ.

📌Аслида бу ҳолатда, Maъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан, агар ўқувчи узрсиз сабабга кўра дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса, бу каби ҳолатда унинг ота-онаси базавий ҳисоблаш миқдорининг(БҲМ) 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 370 минг сўмдан 1 млн 900 минг сўмгача жаримага тортилади.

✅Демак, бу каби ҳолатда ўқитувчиларга ҳеч қандай интизомий жазо чораси қўлланилмайди.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


✅Ногиронлиги бор шахсларнинг алимент туловлари суд томонидан камайтирилиши мумкин!

❗️Оила кодексининг 105-моддасига асосан, Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Ҳурматли Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович !

Сиздан магистратура киришдаги нотўғри амалиётни бекор қилиб, янгича тартибни жорий қилишингизни сўрайман.

Маълумки, ҳозирда магистратурага кириш учун бакалавриат дипломи балли ва тил сертификатидаги балл инобатга олинмоқда.

Бу эса ҳақиқатда лойиқ талабгорларни қабул қилиш имконини бермайди.

Оддий мисол: Каньязов даврида (2013-2019) ТДЮУни тугатганларнинг диплом балли 85 дан ошмайди, аммо, лекин, бироқ ҳозирда юридик йўналишда магистрга кириш учун камида 95-100 балл талаб қилинмоқда.

Айниқса, магистратурани турдош йўналишларни битирганлар босиб кетти. Мияда эса мутахассисликдан алиф ҳам йўқ.

Диплом баллини эса турли даврда ҳар хил йўллар билан баланд қилиб олганлар бемалола магистрга кирмоқда.

Шу сабабли, магистратурага киришда мутахассислик бўйича тест ёки бошқа ҳақиқий билимни намоён қиладиган йўллардан фойдаланиш имконини яратишда ёрдам беришингизни сўрайман.

https://t.me/yuristmashlahatlarii


ЮРИСТДАН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Канал орқали ҳуқуқий билимингизни ошириб боришингиз ва малакали ҳуқуқшуноcдан барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин !

   ❗️КАНАЛДА:

➖ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби;
➖ Тадбиркорлик, кредит, субсидия;
➖ Солиқ, божхона, миграция;
➖ Ажрим, алимент;
➖ Пенсия, нафақа, меҳнат низолари;
➖ Барча судлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа турдаги масалаларизга жавоб топишингиз мумкин.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


ТЎЛАНАДИ, ЛОГОПЕДГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЎЙИЧА ҲАҚ❗️

Мен мактабда логопед ўқитувчи бб фаолият юритиб келаман хозирги кунгача иккинчи тоифа асосида тўлов қилиб келинаётган эди, чунки магистр дипломига эгаман лекин ноябр ойидан бошлаб умуман мактаб логопед ўқитувчиларига тоифа асосида тўламас экан ва тўламади ҳам ноябр ойида мен атестациядан 68балл олиб иккинчи тоифамни ҳимоя қилдим қайси қарорга асосланиб умуман Республика мактаб логопед ўқитувчиларига тоифа асосида тўламаслиги мумкин а тўламас экан нимага атестация жорий этилди.Мени қармогимда иккита ваяга етмаган фарзандларим бор ва мен боқувчисини йўқотган ходимман қонуний асослаб беришингизни сўрайман олдиндан рахмат


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ПЕДЮКЛАМА ТАЛАБ ҚИЛИШ МАЖБУРИЙ(МИ)?

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина (!) синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга мажбур эмас.

Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.

Манбаа: “Юристлар маслаҳати” телеграм канали.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


"Умра" сафари учун сифатсиз хизмат кўрсатилса, ташкилотчилар зарарни бартараф этиб беришлари керак❗️

Мазкур зарар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармаси тўғрисидаги Низомга асосан, «Зиёрат» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш асоси орқали бартараф этилади.

📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


БЎЛИБ ЎТИШ МАЖБУРИЙМИ⁉️

#savol
Assalomu aleykum men informatika fani o'qituvchisi man padgruppa sherigim dekretga sentyabr oyining 29 chislosida chiqdi .Shu kundan buyon bo‘linadigan sinflar ing informatika fanini qo'shib o‘qitib kelyapman.Savol. Qo'shib o‘qitishim to‘g‘rimi qachongacha qo'shib o‘qitaman? Oldindan rahmat

#javob
Ўқитувчи етарли бўлмаса, қўшиб ўтилади ва ҳақ одатдагидек тўланади. Бўлиб ўтиш мажурий эмас.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 йилдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга асосан малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида «Чет тили» фани;

айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

V — XI синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»;

VIII — XI синфларда «Жисмоний тарбия»;

V — IX синфларда «Технология»;

X-XI синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари”;

таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида «Рус тили» фани.

Яъни, синфдаги ўқувчиларни бўлиб ўқитиш амалиётига таълим муассасасида малакали ўқитувчилар етарли бўлганда йўл қўйилади.

Лекин бунинг айнан қайси даврда белгиланиши бўйича аниқ қоида мавжуд эмас. Таърификация ўқув йилининг бошида амалга оширилади бу тўғри. Баъзи зарур ҳолатларда ўқув сеткасининг таърификацияси ўқув йилининг бошқа даврида ҳам қилиниши мумкин.


📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


Синф раҳбарлик қилмайдиган ўқитувчиларга дарс берилмаслиги мумкинми?

Ўқитувчининг синф раҳбарлик лавозимини эгаллаши бу угинг ҳуқуқи, мажбурият эмас.

✅Яъни, педагог ходим истаса синф олиши ёки олмаслиги ҳам мумкин.

Синф раҳбарларни лавозимга тайинлаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома билан тартибга солинади.

‼️Мазкур йўриқномада синф раҳбарлик лавозимини ўқитувчига мажбурий тарзда бириктириш ҳақида ҳеч бир қоида қайд этилмаган.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мактаб маъмурияти ўқитувчи синф олмаса, унинг дарсларини камайтириб ёки умуман дарс бермасликка ҳақли эмас.

📨Шахсий саволлар учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.