#Сўраган_эдингиз
Халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчининг бир ставкадан ортиқ дарс соати учун устама тўланмайдими?
#Савол
Мактабда 30 соат математика дарсим бор. Яқинда GRE халқаро сертификатини олдим. Ҳозирда менга 20 соатга сертификат учун 50% устама тўланяпnи. Қолган 10 соатига эса йўқ. Бунинг бирон қонуний асоси борми? Аслида 30 соат учун тўланиши керакми ёки 20 соатга? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
#Жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 21-бандига мувофиқ педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.
Яъни, ўқитувчининг дарс соати қанча белгиланган бўлса, ушбу дарс соатлари миқдоридан келиб чиқиб, қўшимча устамалар тўлаб берилиши лозим.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлда бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган cертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Ушбу ҳужжатда эса барча сертификатлар ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умумтаълим мактабларда фаолият юритадиган, ҳатто соатбай ва ўриндош, педагог ходимларга шу жумладан, мактаб директори ва ўринбосарларга ҳам ҳар ойлик устама тўлаш назарда тутилган.
Демак, ушбу вазиятда халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчининг фақатгина 20 соат дарси учун устама тўланиши ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланиб, шу вақтга қадар нотўғри ҳисоб-китоб оқибатида тўлаб берилмаган маблағлар ходимга қайта ундириб берилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
👉@yuristmaslahatlarii👈