Қўшиб юбориш қулайми, ёки қўшиб олиш?
Ташкилотни, юридик шахсни қайта ташкил этишнинг 5 та тури бор: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, ажратиб чиқариш, бўлиш ва ўзгартириш.
Икки ёки ундан ортиқ ташкилотни бирлаштириш уларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Унутманг, бунда қўшиб юбориш алоҳида, қўшиб олиш алоҳида жараён: бирлаштириш ҳақидаги қарорларни ёзишда бу икки тушунчани бир нарса ёки синоним деб тушуниш мутлақо хато.
1. Қўшиб юборишда икки ёки ундан ортиқ ташкилот фаолияти тўхтатилиб, улар ўрнида уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ворислик тартибида қабул қилиб олган янги ташкилот пайдо бўлади. Яъни, “А” ва “В” ташкилотлар ўрнида янги “С” ташкилот пайдо бўлади. Асосий ҳусусияти, бунда ишлаб турган “А” ва “В” ташкилот бундан буёғига ишламайди, чунки уларнинг фаолияти янги “С” ташкилот ташкил қилиниши муносабати билан тўхтайди. Қўшиб юборишда “А” ва “В” ташкилотларга тегишли бўлган барча мол-мулклар, асосий воситалар, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва албатта ходимлар янги ворис ташкилот – “С”га ўтказилади.
2 Қўшиб олишда эса бошқача. Қўшиб олишда битта йирикроқ бўлган ташкилотга бошқа бир кичикроқ бўлган ташкилот (ёки ташкилотлар) қўшиб олинади. Яъни, “А” ташкилот мавжуд эди, мавжудлигича қолаверади ва унга “В” ташкилот битта бўлинма сифатида қўшилиши мумкин. Эътиборлиси, бунда қайта ташкил этиш йирикроқ бўлган “А” ташкилотнинг базаси (негизи)да юз беради, шу сабабли “А” ташкилотнинг фаолияти тўхтамайди. Чунки, гап “В” ташкилотнинг “А” ташкилотга қўшилиши ҳақида кетяпти ва бу жараёнда фақат “В” ташкилот фаолияти тўхтайди холос. Шунга кўра, “А” ташкилотнинг мол-мулклари, асосий воситалари, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва ходимлари жойида тураверади. Аксинча, “В” ташкилотдаги худди шу нарсалар ворислик тартибида “А” ташкилотга ўтади.
Қўшиб юборишдан қўшиб олишнинг асосий фарқи қўшиб олишда ҳеч қандай янги “С” ташкилот ташкил этилмайди. Шу сабабли, қўшиб олиш жараёни қўшиб юборишга қараганда анча осонроқ, қулайроқ ва камҳаржроқ бўлади.
Масалан, Университет ва Институтни бирлаштирмоқчимиз дейлик. Университетда 1.200 та ходим, 5.000 та талаба, 15 та бино, 35 та транспорт воситаси ва 250 турдаги ҳар хил асосий воситалар ва моддий бойликлар ва ҳисоб-рақамида 15 млрд. сўм пул мавжуд. Институтда 500 та ходим, 2000 та талаба, 5 та бино, 15 та транспорт воситаси, 80 турдаги ҳар хил моддий бойликлар ва ҳисоб-рақамида 7 млрд. сўм пул бор.
▪️Агар мана шу жараённи қўшиб юбориш қиладиган бўлса, эътибор беринг, Университет ва Институтнинг фаолияти тўхтатилиб (тугатилиб), улар ўрнида янги ОТМ, масалан, Академия пайдо бўлиши керак. Натижада, Университет ҳам Институт ҳам ўзининг юқоридаги барча талабалари ва ходимларини янги Академияга ўтказиб, мол-мулкларини ўша янги Академияга расмийлаштириб бериши керак. Бу жараённи қанчалик мураккаб ва ортиқча ҳаражатли бўлишини бу жараённи бошидан ўтказаётганлар яхши билади.
▪️Қўшиб олиш қилинадиган бўлса, ҳаммаси Университетнинг базасида ва негизида бўладику, шу сабабли Университетнинг минглаб талабаларию ва минглаб ходимлари ҳам ўзгармайди, Университетнинг мол-мулкларию, ҳисоб-рақамлари ва пул маблағлари ҳам жойида тураверади. Чунки, қўшиб олишда янги ОТМ пайдо бўлмаяпти, аксинча, Университет жойида турибди ва унга нариги Институт қўшиб олинмоқда. Асосий ўзгаришлар қўшиб олинаётган Институтда юз беради. Бунда Институтнинг фаолияти тўхтатилиб, Университетга факультет сифатида қўшилади ва ундаги талабалар, ходимлар ва мол-мулклару, ҳисоб-рақамидаги пул маблағларидан тортиб, ҳамма-ҳаммаси Университетга ўтади.
Яъни, ташкилотларни қўшиб олишда ташкилотларни қўшиб юборишга нисбатан силкинишлар, оғриқлар ва ҳаражатлар камроқ бўлади. Яна бир гап, қўшиб юборишда янги “С” ташкилот юзага келади деяпмизку, айниқса, бу жараён бюджет ташкилотларида бўлса, пул маблағлари ва ходимларни янги “С”га ўтказишда катта қийинчиликлар мавжуд. Чунки, бугун ЯММТ ва UZASBO каби тизимларда қўшиб юборишнинг бу қисмларида техник камчиликлар бор.
👉@yuristkadr