my.mehnat.uz тизими орқали сохта ишга қабул қилиш ҳоллари учрамоқда.
Охирги пайтларда одамларнинг шахсий ҳужжатларини қўлга киритиб, уларни my.mehnat.uz платформаси орқали сунъий равишда ишга қабул қилиш ҳолатларига гувоҳ бўляпмиз.
Яъни, сизни хабарингиз йўқ, паспортингизни қўлга киритишадида, ўзлари ёки яқин танишларининг фирмаларига сизни my.mehnat.uz тизими орқали ходим сифатида расмийлаштиришади. Бу фирмаларда сиз кимдир бўлиб ишлаяпсиз, лекин буни ўзингиз билмайсиз.
Бундан кимга фойда дейишингиз мумкин.
Биринчидан, бу аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўйилган режа-топшириқларни бажариш учун қилинаётган бўлиши мумкин деган тахминлар бор. Яъни, бу ерда қўйилган режани сунъий равишда ошириб кўрсатиш ва қўшиб ёзиш ҳақида гап кетяпти. Тўғрида, жойлардаги рахбарлар йиғилишларда яхшилаб газласа, бундай ишлардан тап тортмайдиганлар оз эмас ҳозир.
Иккинчидан, маълум бир фаолиятларни амалга ошириш учун лицензия ёки тор соҳадаги мутахассисни ишга қабул қилиш талаб қилинади. Ё бўлмасам, йирик давлат тендерларини ютиш учун маълум сохада сертификатга эга бўлган мутахассисни ишга қабул қилган бўлиши керак.
Мана шундай вазиятда ҳам қайсидир мутахассиснинг паспорти, диплом ва сертификатларини қўлга киритиб, my.mehnat.uz тизимига ўзларининг ходими сифатида киритаётган бўлиши мумкин. Аслида, ўша мутахассис бу фирма ҳақида хатто эшитмаган бўлади.
❗️Бундай ҳолатлар албатта жиноят ҳисобланади. Бунинг учун қонунбузарлар Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш)га мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
👉@yuristkadr