Айиқ воқеаси бўйича Шаҳрам Ғиёсовга қандай чора кўрилади?
Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураш тушгани ҳақидаги видео тармоқларда турлича муҳокама қилинмоқда. Аввало, бу ерда аниқлаб олиш керак бўлгани, айиқ воқеаси билан боғлиқ ҳолатда ким қандай ҳуқуқбузарлик содир қилди?
Тарқалган видеодаги ҳолатда айбдорлар мана шу ҳуқуқбузарликқа йўл қўйган бўлиши мумкин. Нега “мумкин” деяпмиз?
Масала шундаки, ушбу айиқ билан боғлиқ ҳаракатларда, яъни уни тутиш ва сақлаш каби ҳаракатларда белгиланган қоидаларга риоя этилмаган бўлса ва бу табиатга камида анча миқдорда зарар етказилишига олиб келган бўлса, вазият жиноят деб талқин қилиниши ҳам мумкин. Маълумот учун, анча миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор ҳисобланади.
Демак, бундан кўриш мумкинки, агар юқоридаги миқдор (БҲМнинг 100 баравари ва ундан)дан ошадиган даражада зарар аниқланса, вазият жиноят деб баҳоланади ва айбдорлар ЖКнинг 202-моддасига асосан жавобгарликка тортилади. Жазо ҳам оғир бунда. Зарар миқдори бунга етмаганда эса, айбдорлар ҳуқуқбузар сифатида МЖтКнинг 90-моддасига асосан маъмурий жаримага тортилади ва айиқполвон улардан белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Бошқа томондан ҳозир унча-мунча одам ёввойи ҳайвонларни, хусусан, айиқ каби бирдан диққатни тортадиган йиртқич ҳайвонларни ўзбошимчалик билан сақлаши қийин нарса. Шундан келиб чиқсак, бу айиқ қандайдир цирк ёки шунга ўхшаган жойда махсус шароитларда сақланаётган бўлиши ҳам мумкин. У ердаги қайсидир ходим бу айиқни раҳбари билан келишиб, ёки ўзбошимчалик билан ҳар хил шоу мақсадида“сайр” қилдириб юрган бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу ҳам барибир жазога тортиладиган ҳуқуқбузарлик бўлиб қолаверади.
Биз келтириб ўтган юқоридаги маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари ўша айиқни тутган, уни сақлаган ва турли шоулар ўтказиш учун уни жамоат жойига олиб келган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Боксчи Шаҳрам Ғиёсов масаласига келсак, у бирор-бир жавобгарликка тортилмаса керак. Чунки, у ёввойи ҳайвондан фойдаланувчи, яъни уни тутувчи ва сақловчи ҳолатида бўлмаган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида “ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш” деган ҳуқуқбузарлик бор. Лекин, спортчининг айиқ билан кураш ҳолатида шафқатсиз ҳаракатлар кўзга ташланмади.
Бу албатта менинг шаҳсий фикрим. Айни пайтда бу ишга Экология вазирлиги масъуллари жиддий равишда киришгани бизга маълум. Якуни бўйича баёнот беришса керак.
👉@yuristkadr

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига кўра ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Тарқалган видеодаги ҳолатда айбдорлар мана шу ҳуқуқбузарликқа йўл қўйган бўлиши мумкин. Нега “мумкин” деяпмиз?
Масала шундаки, ушбу айиқ билан боғлиқ ҳаракатларда, яъни уни тутиш ва сақлаш каби ҳаракатларда белгиланган қоидаларга риоя этилмаган бўлса ва бу табиатга камида анча миқдорда зарар етказилишига олиб келган бўлса, вазият жиноят деб талқин қилиниши ҳам мумкин. Маълумот учун, анча миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор ҳисобланади.
Демак, бундан кўриш мумкинки, агар юқоридаги миқдор (БҲМнинг 100 баравари ва ундан)дан ошадиган даражада зарар аниқланса, вазият жиноят деб баҳоланади ва айбдорлар ЖКнинг 202-моддасига асосан жавобгарликка тортилади. Жазо ҳам оғир бунда. Зарар миқдори бунга етмаганда эса, айбдорлар ҳуқуқбузар сифатида МЖтКнинг 90-моддасига асосан маъмурий жаримага тортилади ва айиқполвон улардан белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Бошқа томондан ҳозир унча-мунча одам ёввойи ҳайвонларни, хусусан, айиқ каби бирдан диққатни тортадиган йиртқич ҳайвонларни ўзбошимчалик билан сақлаши қийин нарса. Шундан келиб чиқсак, бу айиқ қандайдир цирк ёки шунга ўхшаган жойда махсус шароитларда сақланаётган бўлиши ҳам мумкин. У ердаги қайсидир ходим бу айиқни раҳбари билан келишиб, ёки ўзбошимчалик билан ҳар хил шоу мақсадида“сайр” қилдириб юрган бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу ҳам барибир жазога тортиладиган ҳуқуқбузарлик бўлиб қолаверади.
Эслатма, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарорига асосан 2025 йил 1 январдан ёввойи ҳайвонларни давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланмоқда. Айиқ эгалари эрта-индин мазкур қарорнинг бузувчиси бўлишига ҳам яқин турибди.