66 ёшли қарияни қамоққа тиқаётган судья асос қилиб келтираётган Конституция моддасини диққат билан ўқинг...
Фалонта ҳолатда янги қабул қилинган Конституциянинг тегишли қоидаларига асосланган ҳолда суд қарорлари (ҳукм, қарор, ажрим) қабул қилинди деб ҳисобот ва маърузаларда кўрсатиб кетиш (жуда катта ютуқдай қилиб кўрсатиш) охирги пайтларда урфга айланди.
Судларга бу масалада юқоридан топшириқ берилган шекилли, суд қарорларининг хулоса қисмида Конституциянинг қайсидир моддаси кўрсатилмаган суд ҳужжатини топишнинг ўзи амри маҳол бўлиб қолди.
Кампаниябозлик шу даражада кучайганки, айрим пайтларда асос қилиб келтирилаётган Конституциянинг ўша моддаси судья қабул қилаётган қарор мазмунига зид ҳам бўлиб қолмоқда. Лекин бу нарса судья учун аҳамиятсиз. У қайсидир моддани қарорида кўрсатиши керак тамом вассалом.
Масалан, суратдаги ҳукм билан 66 ёшга кирган тиббиёт ходими 3 йилу 1 ойлик муддатга қамоққа жўнатилган. Бу врач кимнидир ўлдирмаган, тан жароҳати етказмаган, пора олмаган ёки бошқача тарзда кимгадир зарар етказишга қасд қилмаган.
Аниқ айта оламанки, у ҳатто интизомий чора қўллашга арзийдиган бирор қилмишни содир этмаган.
Энди сизлардан илтимос, 66 ёшли қарияни қамоққа тиқаётган судья асос қилиб келтираётган Конституция моддасини диққат билан ўқинг!
Халқ назорати
👉@yuristkadr