#mulohaza
Ноқонуний ишдан четлаштирилган ходим суддан ишга тиклашни сўрайдими, ёки...
Умуман олганда, иш берувчи ходимни аввалги ишидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилганда, ходим судга одатда ишга тиклаш ҳақида даъво аризаси киритади.
Жумладан, Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ ғайриқонуний бошқа ишга ўтказилган ходим ҳам, Кодекснинг 174-моддасига асосан меҳнат шартномаси ғайриқонуний бекор қилинган ходим ҳам судга аввалги ишига тиклаш ҳақида даъво аризаси киритиши назарда тутилган.
Бироқ, ишдан ғайриқонуний четлаштирилган ходимчи? У ҳам аввалги ишига тиклаш ҳақида даъво киритадими?
Гап шундаки, нафақат Меҳнат кодексида, балки, бошқа қонунларда (масалан, ФПКнинг 184 ва 266-моддасида, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 30 ва 72-моддаларида) ҳам аввалги ишига тиклаш деганда, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходим келтирилган холос.
Ишдан ғайриқонуний четлаштирилган ходим борасида эса, “аввалги ишига тиклаш” ҳақида ҳеч қаерда ҳеч нарса дейилмаган.
Яъни, эътибор беринг, бу ерда ноқонуний четлаштирилган ходимнинг аввалги ишини тақдим этиш тўғрисидаги талаблари қондирилиши керак дейиляпти. “Тиклаш” эмас, “тақдим этиш”.
Демак, ходим ўзини ишдан ноқонуний четлаштирилган деб ҳисобласа ва у ўз меҳнат ҳуқуқларини тиклаш учун судга даъво киритмоқчи бўлса, суддан “аввалги ишига тиклаш”ни эмас, балки “аввалги ишини тақдим этиш”ни сўраши керак.
Фикримча, шуниси тўғри бўлади.
👉@yuristkadr

Қаранг, Меҳнат кодексининг 153-моддаси биринчи қисмида “қонунга хилоф равишда ишдан четлаштирилган ходимнинг унга аввалги ишини тақдим этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи (агар қонунга хилоф равишда ишдан четлаштириш сабабли ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етказилган бўлса) компенсация қилиш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим” деб белгиланган.