❗️Ташқи миграция агентлиги ходимлари оммавий равишда ишдан бўшатиладими?
Президентимизнинг 2024 йил 17 октябрдаги “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-162-сон фармонига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятини тугатиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигини ташкил этиш ҳақидаги таклифга розилик берилган.
Бир қарашда буни Ташқи миграция агентлиги фаолияти батамом тугатиш деб ўйлаш мумкин. Агар шундай бўлса, вазирлик ҳузуридаги Ташки миграция агентлигида ишлаб келган барча ходимлар МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан, яъни ташкилот тугатилиши деб ишдан бўшатилиши тўғри бўлади.
Мана бу энди мутлақо бошқа нарса. Бу мавзунинг кульминацион нуқтасидир, мен сизга айтсам.
Чунки, Фуқаролик кодексининг 53-моддасига асосан “юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади” дейилган.
Кўриниб турибдики, тугатишда юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари ворислик тартибида ҳеч кимга ўтмасдан бекор бўлиши керак.
Демак, эски Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бекор бўлмай, аксинча, янги Миграция агентлигига ўтса, бу вазиятда тугатиш деган нарса бўлмайди.
Биз бу жараённи Меҳнат кодексининг 156-моддасидаги қайта ташкил этишнинг ўзгартириш шакли ва ташкилотнинг идоравий бўйсинуви ўзгариши деб қабул қилишимиз керак.
Ва бундай ҳолатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ишдан бўшатилмаслиги ва меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши керак.
❗️Агентлик раҳбариятини масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратишга чақирамиз.
👉@yuristkadr

Бироқ, Фармонинг 3-бандида янги Агентлик эски Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши кўрсатилган.