Консилиум бўлмайдими дейман.
ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судида меҳнат муносабатлари соҳасида чиқаётган охирги қарорларни кўриб ҳайрон қоляпман.
Аслида ҳисоб-китобдаги хатоликлар ҳақидаги мана бу пост ҳам шу судга тегишли эди.
Судларда мураккаб ва янги нормаларни қўллаш масаласида консилиум деган нарслар бўлмайдими дейман. Айниқса, янги тайинланган ва тажрибаси ҳаминқадар бўлган судьялар билан бунга зарурат борку.
Яқинда шу суддаги бир судья иш берувчидан ходимга ундирилган иш ҳақи тўловларини қайтарма ижро қилиш бўйича нотўғри қарор чиқарган эди. Ваҳоланки, ФПКнинг 460-моддасига асосан иш ҳақи тўловлари фақат сохта маълумотлар ва қалбаки ҳужжатлар аралашган бўлса, берилиши мумкин. Бошқа ҳолатларда иш ҳақи қайтарма ижро қилинмайди. Буни ўша қарорни чиқарган судья ҳам биларди, чунки у судьяликка кеча ёки бугун келмаган, тажрибали судья эди. Лекин нимагадир хатто тажрибали судьялар ҳам нотўғри қилаётганини била туриб, шундай қарорлар чиқаряпти.
Ўша қарори бекор бўлиб кетди шу судьянинг, лекин бир фуқаронинг минг сарсон қилинганига ким жавоб беради? Жавобгарлик йўқ деб, истаган қарорини чиқаравериш керакми?
👉@yuristkadr