Кечаги Хоразмдаги иш бўйича биринчи пост.
Кечаги Хоразмда бўлиб ўтган суддаги Наримон Жуманиёзовнинг ишида жуда қизиқ вазият юзага келди.
“Урганчтрансгаз” унитар корхонаси раҳбари Наримон оғани гўёки давлат харидларини амалга ошириш чоғида йўл қўйган хато ва камчиликларини важ қилиб ишдан бўшатган.
Масалан, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда “давлат харидларини амалга оширишда белгиланган тартибда “рўйҳатга олиш карточкалари” тақдим этилмаган бўлсада, амалда товар-моддий бойликлар сотиб олинган” деган камчилик кўрсатилган.
Мен ҳайрон қолдим. Чунки давлат ташкилотларидаги харидларни тартибга соладиган 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда “рўйҳатга олиш карточкалари” юритилиши ҳақида ҳеч қандай талаб йўқ.
Кейин билсак, бу корхонанинг давлат харидларини амалга ошириш бўйича бошқа ички низоми ҳам бор экан. Жавобгар вакиллари айтишича, бу низомга кўра Наримон оға раҳбарлигидаги бошқарма давлат харидларини ўтказиб, танловда ғолиб бўлган етказиб берувчи билан шартнома тузганидан кейин, “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси томонидан ушбу шартнома бўйича “рўйҳатга олиш карточкаси” тақдим этилишини кутар экан. Қачонки, бу карточкалар тақдим этилса, ана шундан кейингина етказиб берувчига шартнома бўйича аванс пули ўтказиш мумкин экан.
Мантиқсизликни қарангки, агар “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси карточка тақдим этмаса, тўлов амалга оширилмас экан. Ҳалиги буйруқдаги ҳолатларда ана шундай карточка очилмаган бўлса ҳам, шартномалар бўйича тўлов амалга оширилган эмиш. Мантиқсизлик деганим, давлат хариди жараёнлари тугаган ва ғолиб аниқланиб, шартнома тузиб бўлинган бўлса, қандайдир карточка очиладими, ёки йўқми, буюртмачи (яъни Наримон оға) шартномани ижро қилиши керакку. Яъни, етказиб берувчига аванс тўлови ўтказиши керакку.
“Йўқ, бизда тартиб шунақа” дейди жавобгар вакиллари. Буни қаранг, қонунлардан буларнинг ички тартиблари устун экан.
Шунда суд жуда асосли савол берди уларга: “хоп, мана қаранглар, давлат хариди тартибида ғолиб аниқланган, шартнома тузилган. Сизлар эса карточка очмагансизлар дейлик. Шунда шартнома ижро қилинмай тўлов амалга оширилмаса, шартноманинг нариги тарафи корхонадан пеня ёки жарима ундириши мумкинку, тўғрими? Бу ҳам зарар бўлади. Хўш, бунга ким жавоб беради, сизларми ёки даъвогарми?”
Жавобгар вакили нима дейди денг, “бунга ҳам даъвогар Наримон Озодович жавоб беради” дейди. Қаранг-а? У томонга юрсанг ҳам, бу томонга юрсанг ҳам, жарликка тушар экансан. Иш берувчи оппоғу, ходим қоп-қора экан.
Якунда бу бўйича судга жавобгар корхонанинг ички ҳужжатидаги бу талаблар мантиқсизлигини, асосийси, бу талаблар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга ва 276-сонли “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга зид эканлигини билдирдик.
Бу важларимиз ҳам ходимни ишга тиклаш учун асослардан бири бўлди.
👉@yuristkadr