Президент ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлашга 400 миллион доллар ажратди
Ёшлар билан ўтган мулоқот пайти Шавкат Мирзиёев 3 та ҳужжатга имзо чеккани айтиб ўтилганди. Ҳар бир ҳужжат ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилишига қулай шароит яратиш бўйича, чора тадбирлар, шунга мос яхшигина суммаларни ўз ичига олади. Хусусан:
Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Бу жамғарма ҳисобидан тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит, стартапчиларга 2 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.
Олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилиб, бунинг учун масъул Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.
Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди. Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.
Ёшларга имконият яратиш жуда тўғри йўл. Ёшлар ҳам имкониятдан фойдаланиши керак.
👉@yurist_muzaffar