Yurist Muzaffar 🛡


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Qonunni Huquqshunoslardan oʻrganing !!!
Qonunchilikga va Huquqga oid barcha kerakli malumotlar kanali.
Savollar uchun:
☎️Tel: +998-97-030-41-01
Shaxsiy: @yurist_muzaffar1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноатининг илғор ишланмалари билан танишди ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Қуролли Кучларимиз томонидан 20 дан зиёд мамлакат билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 400 дан ортиқ қўшма машғулотларда юқори кўрсаткичларга эришилганлиги айтиб ўтилди.

Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши воситалар кенг қўлланмоқда. Шундан келиб чиқиб, қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

👉@suhrob_buranov


Oʻzim ham har har zamon hech kim yoq joyda drift qilib turaman😂😎

Lekin shu yangi modda qoʻshilganidan juda xursand boʻlib. Drift sabab ham ancha YTH sodir boʻladi.

Siz nima deb oʻylaysiz toʻgʻri qarormi bu modda ✍️ camentlashaylik


📣Энди автомашинада дрифт қилган ҳайдовчиларга жуда ёмон бўлади.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “йўл безорилиги” деган янги 128-10-модда киритилди.

Бу моддага асосан энди ҳаракат давомида автомашинаси билан йўл безорилиги қилган шахслар, яъни бошқа транспорт воситалари ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилган, ёки ҳаракатланиш бурчагини ва тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сирпантирган (дрифт) қилган ҳайдовчилар:

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилинади ва қўшимчасига БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилади.

👉@yurist_muzaffar


Сунъий интеллектга асосланган “Odil” чат-боти ишга туширилди

Aдлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари бўйича “Odil” чат-боти яратилди. Телеграм мессенжерига интеграциялашган ва сунъий интеллектга асосланган чат-бот фуқароларга давлат хизматлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни осонлаштириш учун яратилган.

Унинг ишга туширилиши “1148” ишонч телефони операторлари юкини сезиларли даражада камайтириш ва фойдаланувчилар сўровларига реал вақт режимида тезкор жавоб бериш имконини яратади.

❗️Маълумот учун, “1148” ишонч телефони орқали 2024 йилда фуқароларнинг 135 мингга яқин қўнғироғи қабул қилинган. Шундан қарийб 128 мингта мурожаат ёки 95%и юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.


Чат-ботнинг қандай имкониятлари бор?
▪️Давлат хизматларидан фойдаланиш тартиблари, талаблар ва жараёнлар ҳақида батафсил маълумотни тақдим этади.
▪️Керакли ҳужжатлар ва аризаларни топишга ёрдамлашади.
▪️Қайси масала бўйича қаерга мурожаат қилишни тушунтиради.

Келажакда чат-ботнинг функционал имкониятлари ва фаолият доирасини кенгайтириш кўзда тутилган.

Чат-ботнинг афзалликлари:
✔️ Осон ва қулай — ҳужжатларни варақлаб чиқиш шарт эмас, барча зарур маълумотлар бир жойда.
✔️ Тезкор ва самарали — бот сизга керакли маслаҳат ва жавобларни бир зумда тақдим этади.
✔️ Доимий такомиллашиш — сунъий интеллект фойдаланувчилар таклиф ва фикрлари асосида ривожланиб боради.

💡Сизнинг фикрингиз муҳим!
Чат-ботнинг янада самарали ишлаши учун сизнинг фикр ва таклифларингиз жуда муҳим. Aгар хато ёки камчиликларни учратсангиз, уларни бартараф этишда ёрдам беринг!

Ҳозироқ синаб кўринг - @Odil_chat_bot


.Кимда ким ҚУРОН укиб билса аммо ҚУРОН КИТОБИ олишга имконияти булмаса ва САҲАРЛИК ЁКИ ИФТОРЛИКГА ОЗИҚ-ОВҚАТИ БЎЛМАСА ёки шароити йўқ оилаларни билса бехижолат бизга мурожаат қилинглар.
                     +(998) 94.248-90-00
                     +(998) 94.127-96-90
                     +(998) 94.321-00-54
                     +(998) 99.577-09-83
                     +(998) 99.701-09-83
                     +(998) 93.457-50-20
                     +(998) 94.020-25-22
Рамазон ойида озиқ-овқатлар еки КУРОН КИТОБИ етказиб берилади.
Илтимос шуни тарқатиб юборинглар
Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри берилади" деганлар


Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

🔹Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

🔹Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

📌Асос: (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.)

@yurist_muzaffar


❗️ОДДИЙ ФУҚАРОЛАР ХАМ ДАВЛАТ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШЛАРИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига асосан,

➖ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга.

✅ Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади.

@yurist_muzaffar


❗️Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан шикоят бериш муддати қисқартирилган

📄 25.12.2023 йил кунги ЎРҚ-884-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир нечта ўзгаришлар киритилган.

❗️Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган.

➖ Апелляция барча материаллар келиб тушгандан бошлаб 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

❗️Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция эса 1 сутка ичида кўрилади.


@yurist_muzaffar


⚡️✅ Kerakli ISHONCH RAQAMLARI:

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi – 1000;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi – (71) 215-73-08

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Oliy Sudi – 1090; (71) 239-02-74

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi – 1007;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi – 1102;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi – 1008;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi – 1003;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi – (71) 203-00-50;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi – (71) 238 50 50;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi – (71) 202 09 09;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi – 1006, 55-520-08-08 (198, 199, 200, 201);

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi – (71) 203 01 41;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligi – (71) 210-11-04;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi – (71) 239-24-52;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi – 1107.

❗️Ushbu ma’lumotni saqlab qo‘ying, juda ko‘p kerak bo‘ladi.

👉 @yurist_muzaffar


⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди


Қарорга кўра, 2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.

@yurist_muzaffar


Эндиликда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

Бу бўйича Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@yurist_muzaffar


❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

👉 @yurist_muzaffar


⁉️Мактабларда смартфонларни тақиқлаш руҳий саломатликни яхшилайдими?

📌The Economist нашрига кўра — Франция ҳукумати 2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган. Чунки бу болаларнинг диққатини жамлашга, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини камайтиришга ва онлайн безориликни камайтиришга ёрдам беради деб ҳисоблашади. Нидерландия ҳам 2024 йил январидан бошлаб худди шундай тақиқни жорий қилди. Шу йилнинг охирида Венгрия ҳам худди шундай тақиқни қўллаган. Британияда ҳам Парламент худди шундай чораларни кўриб чиқмоқда. Улар олдида турган асосий савол мактабларда смартфонларни тақиқлаш руҳий саломатлик учун қандай фойда беради?

☝️2021 йилда Америка бош жарроҳларидан бири 2009-2019 йиллар оралиғида америкалик ўрта мактаб ўқувчилари орасида тадқиқот ўтказади ва унга кўра ушбу ўқувчилар орасида умидсизлик ҳисси 40 фоизга, ўз жонига қасд қилишни жиддий ўйлайдиганлар сони 36 фоизга ошганини аниқлайди. Бунинг энг ёмони шундаки, ўсмирлик даврида пайдо бўладиган руҳий саломатлик муаммоларининг 48 фоизи (масалан, депрессия ва руҳий безовталик) одамларни бутун умри давомида азоблайди.

🔰Ушбу тенденцияларни смартфонларнинг кўпайиши билан боғлаш мумкиндир, аммо, сабабий алоқани ўрнатиш қийин. Муаммонинг бир қисми шундаки, смартфонлар жуда кўп функцияни ўз ичига олади (кроссворд ечиш, янгиликларни ўқиш). Болалар ҳам ҳар хил. Яъни смартфондан фойдаланиш ҳар бир болада турлича ва бу ҳар қандай тадқиқотда ҳисобга олиниши керак.

🔰Кембриж университетида Эми Орбен бошчилигидаги тадқиқотда 10 ёшдан 21 ёшгача бўлган 17 409 киши ўз ҳаётларидан қанчалик мамнун эканликлари ва ижтимоий тармоқлардан қанчалик фойдаланишлари сўралган ва 2022 йилда “Nature Communications” журналида эълон қилинган мақолада тадқиқотнинг натижаси шуни кўрсатадики, бир йил давомида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кўпайтирган қизлар ўз турмуш ҳаётидан сезиларли даражада қониқмаган.

☝️Лекин мактабларда телефонларни тақиқлаш орқали бунинг қанчалик ўзгариши номаълум. Доктор Орбеннинг сўзларига кўра, телефон фойдаланувчиларнинг батафсил маълумотларини аниқлашнинг имкони йўқ. Чунки, тадқиқотчи умумий экран вақти каби ўлчовларга таянишга мажбур. Айнан бола нима мақсадда телефондан фойдаланаётгани номаълум. Натижада таълим доирасида телефондан фойдаланаётган бола ҳам, ижтимоий тармоқларда бўлган болалар билан бир хил таҳлилий маълумот беради.

@yurist_muzaffar


Ўзбекистонда 1-майдан қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади

Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

👉 @yurist_muzaffar


Президент ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлашга 400 миллион доллар ажратди
 
Ёшлар билан ўтган мулоқот пайти Шавкат Мирзиёев 3 та ҳужжатга имзо чеккани айтиб ўтилганди. Ҳар бир ҳужжат ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилишига қулай шароит яратиш бўйича, чора тадбирлар, шунга мос яхшигина суммаларни ўз ичига олади. Хусусан:
 
Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Бу жамғарма ҳисобидан тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит, стартапчиларга 2 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.
 
Олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилиб, бунинг учун масъул Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.
 
Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди. Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.
 
Ёшларга имконият яратиш жуда тўғри йўл. Ёшлар ҳам имкониятдан фойдаланиши керак.

👉@yurist_muzaffar


❗️МУЛКИМГА ЗАРАР ЕТКАЗДИ..

⚡️САВОЛ;
Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра,

➖ ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 750 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (11 250 000 сўм)гача бўлган миқдор,

👉 Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (37 500 000 сўм) гача бўлган миқдор тушунилади.

👉 @yurist_muzaffar


LU — Leaders’ union dan repost
Monday events


⚖️ Yurist o‘zini qanday tutishi kerak?

Huquq sohasi nafaqat bilim, balki madaniyat va odobni ham talab qiladi. Yurist o‘zini qanday tutishi kerak? Kasbiy etika va odob qoidalari qanday? Muzaffar Muradullayev bilan birga. Mehmonimizdan siz kasbga oid muhim ma’lumotlarga ega bo‘lasiz va o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin.
Joylar soni chegkanlgan!

Ro’yxatdan o’ting

📅 Sana: 17-fevral
🕜 Vaqt: 13:20
📍 Joy: 108-xona

🧠 AQL ARENASI – INTELLEKTUAL JANG!

Bilim va mantiq sinoviga tayyormisiz? “Aql Arenasi” – bu aqlingiz, tezkor fikrlashingiz va bilimingizni sinovdan o‘tkazish imkoniyati! Turli qiziqarli savollar, mantiqiy jumboqlar va intellektual muhit sizni kutmoqda.

Fikrlash tezligi, mantiqiy tahlil, bilimlar jangi
Ishtirok etish uchun guruh sardorlaringizga murojaat qiling.

📅 Sana: 17-fevral
🕝 Vaqt: 14:30
📍 Joy: 2-qavat


Камбағал оилалар реестридаги айримларга субсидия ажратилади

Президент фармони билан 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади.

Шунингдек, 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади. 1 апрелдан эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга

🔹 уй-жойида артезиан қудуқ қазиш,
🔹сув насосларини ўрнатиш,
🔹 ичимлик сув филтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Бундан ташқари, 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинганларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

👉 @yurist_muzaffar


⚡️ ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ!

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 750 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @yurist_muzaffar


Ажрашишларда муддат берилмайдиган ҳолатлар кўриб чиқилмоқда

Сенатда муҳокама қилинаётган қонунга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муддат тайинламаслик масаласи кўриб чиқилган.

Никоҳдан ажратиш масаласи ўз вақтида ҳал қилинмаслиги айрим ҳолларда аёлларнинг ўз жонига қасд қилиши, бевақт ўлими каби аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда. Бу норманинг амалиётга жорий этилиши мунтазам тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўлган низоли оилаларда оғир жиноятлар содир бўлишининг олдини олади

- дейилади Сенат хабарида.

Бундан ташқари, Уй-жой кодексига, турар жойдан фойдаланиш билан боғлиқ низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан мулкдорнинг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни мулкдорга тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги тўғрисидаги ўзгартириш киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинибди.

👉 @yurist_muzaffar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.