Камбағал оилалар реестридаги айримларга субсидия ажратилади
Президент фармони билан 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади.
Шунингдек, 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади. 1 апрелдан эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга
🔹 уй-жойида артезиан қудуқ қазиш,
🔹сув насосларини ўрнатиш,
🔹 ичимлик сув филтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Бундан ташқари, 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинганларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.
👉 @yurist_muzaffar