Жорий йилининг 28 январ куни буюк мутафаккир шоир, Ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб “Умид” маҳалласида 14-17 ёш ҳамда 18-25 ёшгача бўлган иқтидорли қизлар ўртасида Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳалланинг ёш навоийхон қизлари” анъанавий китобхонлик танловининг 1-босқичи ўтказилди.