Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Навоий давлат университети фахрий профессори Бобонор Нортожиев тўсатдан вафот этди.
1953 йил 2 апрелда туғилган.
1968 йил ўрта мактабда, 1972 йилда Каттақўрғон педагогика билим юртида, 1981 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Навоий давлат университети)да таҳсил олган.
Дастлаб ўрта мактабда ўқитувчи, кейинчалик вилоят халқ таълими бошқармасида, вилоят педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида , вилоят таълим марказида масъул лавозимларда хизмат қилган.
Ўнлаб шеърий китоблари нашр этилган.
Бобонор Нортожиев бор умрини ижодга, ўзи яшаб турган маҳалласига , ёшлар ва ҳарбийлар даврасига сарфлади. Кенг жамоатчилик орасида ҳурмат ва эътибор қозонди.
2023 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
( Устозимиз Бобонор Нортожиевнинг жанозаси 26 январь куни соат 11.00да Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги Худойберди қишлоғи, 9-мактаб ёнида отаҳовлисида ўқилади)