36-сонли МТТда "Методик маҳорат куни" тадбири ўтказилди
2024 йил 8 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 362-сонли буйруғига мувофиқ, мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг янги тартибини жорий этиш мақсадида "Методик маҳорат куни" ва "Методик маҳорат соати" тадбирлари босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган.
Тумандаги 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Методик маҳорат куни" тадбири ўтказилди. Тадбирда ташкилот ходимлари ўз билим ва кўникмаларини ошириш, янги педагогик ёндашувлардан самарали фойдаланиш ҳамда малака ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир доирасида педагогларнинг замонавий ўқув усуллари, интерактив машғулотлар ва болалар билан ишлашнинг илғор тажрибалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида фикр алмашинувлар бўлиб ўтди.
Бундай тадбирлар нафақат тарбиячиларнинг малакасини ошириш, балки мактабгача таълим сифатини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.