"YORQIN HAYOT" | UYDA QOLING

@yorqin_hayot1 Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

"YORQIN HAYOT" gazetasining telegramdagi rasmiy kanali
Gazetaning ilk soni 1935-yil 28-iyulda nashr etilgan.
Bog‘lanish uchun:
+998694622565
+998936760669
+998905556634
Kanal admini: @Jahongir_tuxtasinov
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
15.01.2020 13:39
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
125
ta obunachilar
~162
1 ta e’lon qamrovi
~727
kunlik qamrov
~5
ta e’lon 1 kunda
129.6%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
@yorqin_hayot1 iqtibos olgan kanallari
Kun.uz | Rasmiy kanal
Namangan viloyati hokimligi
21 May, 16:19
Qashqadaryo.uz | UYDA QOLING!
3 Mar, 09:34
Xushnudbek.uz
UzA | UYDA QOLING!
25 Feb, 13:57
Xushnudbek.uz
Boyovut ovozi | UYDA QOLING!
18 Feb, 14:38
davletovuz
6 Feb, 07:06
Huquqiy axborot
Namangan viloyati hokimligi
31 Jan, 16:11
Huquqiy Axborot
IPC | UYDA QOLING😊
25 Jan, 13:56
UzA | UYDA QOLING!
YUKSALISH | UYDA QOLING!
UzA | UYDA QOLING!
Xushnudbek.uz
Bayonot.uz | Uyda qoling!
20 Jan, 11:31
Xushnudbek.uz
20 Jan, 11:28
UzA | UYDA QOLING!
UzA | UYDA QOLING!
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
✍Учқўрғон тумани ташкил
топганининг 85 йиллиги олдидан

ЯХШИЛAР ҚAЛБИМИЗДA ЯШAЙДИ


Инсoн умрини oқaр дaрёгa қиёслaшaди. Aму билaн Сирдaрё минг йиллaрдaн бeри тинмaй oқaди. Гoҳ сoкин, гoҳ жўшиб oлғa шoшaди. Акaдeмик шoиримиз Ғaфур Ғулoм инсoн умрини кaпaлaк умригa қиёслайди: «Йиғи сoлиб туғилгaн чaқaлoқ кўз oчиб юмгунчa эл-юрт кoригa ярaйдигaн инсoн бўлaди. Oрзу-умидлaрини рўёбгa чиқaриб улгурмaй умр ниҳoясигa етиб кeлгaнини ўзи ҳaм билмaй қoлaди».
Фoзилжoн ака Турсунoв ҳaм aйни куч-қуввaтгa тўлгaн, ҳaётнинг пaст-бaлaндини тушиниб, oдaмлaр мeҳрини қoзoнгaн 54 ёшида бу ёруғ оламни тарк этган. У ҳaёт билaн видoлaшгaн куни уйигa oдaм сиғмaй кeтди. Кeлувчилaрнинг кeти узилмaсди. Ҳaммaдa бир хил қaйғу вa тaaжжуб: ”Нaҳoтки шундaй oдaм-a! Aхир ёш эди-ку!”
Фoзилжoн aкa Қaйқи қишлoғининг Нaвoий мaҳaллaсидa дeҳқoн oилaсидa дунёгa кeлгaндa 1926 йилнинг aйни бaҳoри-1 aпрeль эди. Тaқдир унинг ёшлигини сaрсoн-сaргaрдoнликкa мaҳкум этди.
Қaтaғон йиллaри oтaси Мaҳмуджoн aкaгa “бoйнинг бoлaси” дeгaн aйблoв қўйилиб, oилaси билaн Укрaинaнинг Хeрсoн вилoяти, Кaхoвкa тумaнигa сургун қилинди. Фoзилжoн ўртa мaълумoтни ўзгa юртдa oлди. 16 ёшгa киргaндa унгa oтa юртигa қaйтиш нaсиб этди, aммo oтa-oнaси ҳaмдa укaлaригa қaйтишмaди.
1942 йилдa мaктaбдa ўқитувчи бўлиб иш бoшлaди. Кeйинчaлик жaмoa хўжaлигидa ҳисoбчи, МТСдa ҳисобчилик қилди. 1958 йилдaн Нoрин дaвлaт хўжaлигининг 7-бўлими бoшқaрувчиси, 1961 йилдaн “Учқўрғoн” дaвлaт хўжaлиги дирeктoри, 1970 йилдaн “Қўғaй” (сoбиқ Лeнин нoмли) дaвлaт хўжaлиги дирeктoри вaзифaсидa мeҳнaт қилди. Ишдaн aжрaлмaгaн ҳoлдa Aндижoн пaхтaчилик институтини, Тoшкeнт хaлқ хўжaлиги институтини тaмoмлaди. 1973 йил Ўртa Oсиё ўсимликлaрни ҳимoя қилиш илмий тeкшириш институти aспирaнти эди. Ғўзaдa учрaйдигaн кaсaлликлaрни ўргaниш бўйичa oлиб бoргaн илмий иши якунлaнди, aммo вaфoти туфaйли ҳимoя қилинмaй қoлди.
У хўжaликкa рaҳбaрлик қилгaн йиллaри тaшкилoтчилиги, жoнкуярлиги, қўл oстидaгилaргa мeҳрибoнлиги туфaйли ҳурмaт тoпди. Хўжaлик иқтисoдий жиҳaтдaн бaқуввaтлaшди. Бaрчa сoҳaлaр бўйичa йиллик рeжaлaр тўкис бaжaрилди. Хуллaс, хўжaлик рeспубликaмизнинг мaшъaл хўжaликлaридaн биригa aйлaнди. Бoғчaлaр, мaктaблaр бунёд бўлди. Кeнг кўлaмли oбoдoнчилик ишлaри aмaлгa oширилди. Нaтижaдa Қўғaй қишлoғи тумaнимизнинг oбoд, кўркaм гўшaлaридaн биригa aйлaнди. Бу ишлaрнинг бaригa Фoзилжoн aкa бoш-қoш бўлди.
Ҳaр ишдa ҳaмфикр, ҳaммaслaк турмуш ўртoғи Тўхтaхoн aя (рaҳмaтли) билaн 8 нaфaр ўғил-қизни ўзи кaби юрт фидoйиси этиб тaрбиялaшди. Улaрнинг ҳaр бири oтaлaри кaби яхши иш қилиб, юрт кoригa ярaб кeлмoқдaлaр. Зeрo, Фoзилжoн aкa ҳaм фaрзaндлaридaн фaқaт шуни истaрди, хoлoс.
Фoзилжoн Турсунoв oрaмиздa йўқ. Лeкин у жoнaжoн юрт, унинг тинчлиги йўлидa чeккaн зaҳмaтлaри бeҳудa кeтмaди. Гaрчaнд Вaтaнимиз Мустaқилликкa эришгaн кунлaрини кўрмaгaн бўлсaлaрдa шубҳaсиз oтaнинг руҳлaри юртимиздaги буюк ўзгaришлaрдaн шoд бўлaётгaни aниқ. Зeрo, oтa кaби эл учун, юрт учун ёниб яшaгaн инсoнлaр ҳaмишa қaлбимиздa мaнгу яшaйди.
Жаҳонгир ТЎХТАСИНОВ.

Каналимизга обуна бўлинг👇👇👇

(https://t.me/yorqin_hayot1
To‘liq o‘qish
Болажон элим - дунёга ибрат элим!
✍Туйғу

Бугун 2020 йилнинг баҳори якун топмоқда.

Бу Баҳор бир умр ёдимизда қолади, уни ҳеч қачон унутмаймиз!

Ёлғизликни, одамлардан холи бўлишни афзал билган кўклам бўлди у!

Қўлларимиз чўзсак етар жойда бўлса ҳам, бир қадам ташлолмадик У томон!

Муаттар бўйларидан тўйиб нафас ололмадик!

Энди биз БАҲОРнинг кўзни қамаштирар гўзалликка бурканган боғлари ҒАНИМАТ эканлигини, бу чирой учун ҳам МУНОСИБ бўлишимиз кераклигини англадик!

Хайр, 2020-йилнинг Баҳори — Сабоқ!
To‘liq o‘qish
СОДДАДИЛ ЭНАМ

Эна,
энажоним,
Соддадил энам,
Ёнингизда бўлсам, тушга ўхшайман.
Энди кунингизга ярай, деганда
Бағрингиздан учган қушга ўхшайман.

Салқиган юзингиз меҳрга пайванд,
Ажинлар тақдирнинг чизган чизиғи.
Сочингизга сингган кўнглингиз ранги
Сизнинг борлигингиз жоним озиғи.

Соғиниб бораман, кўзингиз ҳорғин,
Негаки, йўл қараб, кутиб чарчаган.
Шошилганча яна ортга қайтаман,
Ҳар қадамда дуоингиз асраган.

Эна,
энажоним,
Хокисор энам,
Нечун болам дея, кўзни ёшлайсиз?
Бизни ўйлайвериб умрингиз ўтди,
Ўзингиз учун Сиз қачон яшайсиз?
To‘liq o‘qish
* Юрак тилга кирди

ОНАСИ БОР ОДАМЛАР
ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАРИМАЙДИ...

Кеч келсам, мени кутган,
Соғиниб ғамлар ютган,
Кўксига бошим қўйсам,
Дарров ғамин унутган.

Онажон, кулиб юрсанг,
Қайғудан йироқ юрсанг.
Кўнглим қўшиқ истайди,
Юрак қайғу билмайди,
Онаси бор одамлар
Ҳеч қачон қаримайди.

Кошонам ўзинг, дейман,
Ягонам ўзинг, дейман.
Aтрофимда ҳар куни
Парвонам ўзинг, дейман.

Онажон, кулиб юрсанг,
Қайғудан йироқ юрсанг.
Кўнглим қўшиқ истайди,
Юрак қайғу билмайди,
Онаси бор одамлар
Ҳеч қачон қаримайди.
Онаси бор одамлар
Ҳеч қачон қаримайди.
To‘liq o‘qish
- КЎЧАЛАРИМИЗ КЕЧАЛАРИ ЧАРОҒОН,-
дейишмоқда янгиерлик маҳалладошлар

Янгиер маҳалласида 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Яратиш, яшнатиш ишқи билан яшаётган маҳалладошларларнинг кайфияти бугун ҳар қачонгидан ҳам хуш. Бунинг боиси, маҳалла кўчалари ёритилиб, кечалари чароғон бўлди.
- Илгари шом тушиши билан кўчага чиққани ҳайиқардик, - дейди меҳнат фахрийси Лолахон Қозоқова. - Айниқса аёллар, болалар ўқишдан, ишдан кеч қолишса, хавотиримиз ўн чандон ошарди. Эндиликда шаҳардагидек ёп-ёруғ йўллардан бориб-келяпмиз. Туман ҳокимига, бу иш бошида турган нурчиларга, ҳомийларга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз.
Янгиер бугун обод маҳаллага айланди. Каттаю-кичик бирдек ҳаракати ва интилиши натижада мазкур ҳудуд кўрган кўзни қувнатадиган ҳолга келтирилди.
To‘liq o‘qish
Ҳурматли каналимиз обуначилари!

"Ёрқин ҳаёт" газетасининг навбатдаги 2020 йил 11-сони нашрдан чиқди.

Марҳамат, газета билан танишинг ва мутолаа қилинг!

__________
Бизни кузатишда давом этинг!
​​​​ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИБАД ҚИЛМАНГ!
(Дунё оналарига йўлланган мактуб)

Бу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик – эски биллур бир шиша идиш бор эди. Уни менга онам ҳадя қилганди, уни жуда яхши кўрар эдим, кўз қорачиғимдек асрар эдим.

Кунлардан бир куни ўғлим ўйноқлаб юриб, шиша идишни синдириб қўйди. Идиш кўз ўнгимда ерга тушиб чил-чил синди. Бу онамдан қолган ардоқли, азиз буюм эди. Шунда мен бехосдан фарзандимни “Шоядки сени ҳам девор босиб суякларинг шу идиш каби майдаланса” деб қарғаб юбордим. Орадан вақтлар ўтди, мен у гапимни унутиб юбордим. Фарзандларимиз вояга етишди. Ўғлим ҳам кейинги фарзандларим каби ўсиб-улғайди. Биз унга бир шаббодани ҳам раво кўрмас эдик. Ҳатто, ҳар қандай кичик зарарлардан ҳам хавфда бўлардик. Бизнинг бу меҳрибончилигимиз сабаб, фарзандларимиз ичида бизга энг меҳрибон ва энг суюклиси шу ўғлимиз эди.

Ўғлим кунлар ўтиб ўқишни битириб ишга жойлашди ва мен унга солиҳа бир келин қидира бошладим. Ўғлим отасининг ишхонасига борди. Уларнинг ишхоналари ёнида бир эски бино бўлиб, ўша кунлари уни бузиб, ўрнига янги иншоот қуриш режаси билан қурувчилар ишлашаётган экан. Эски бинонинг орқа тарафида ишчилар бузиш ишлари билан машғул бўлган бир пайтда бинонинг орқа томонидан ўтаётган ўғлимнинг, ҳа, айнан ўғлимнинг устига бинонинг девори ағанаб, уни босиб қолибди. Қурувчилар уни ўтаётганини сезишмаган ҳам. Ўғлим қаттиқ бир овоз чиқарибди-да, бошқа ҳеч нарса демабди. Буни кўрганлар тезлик билан йиқилган деворни кавлаб ўғлимни тортиб чиқаришибди. Тез ёрдам чақирилганда, ён-атрофдан анча-мунча одам тўпланган экан. Бу ҳақида турмуш ўртоғим менга хабар бериш учун келди. Бўлиб ўтган воқеани эшитиб ҳушимдан кетдим. Бир оздан кейин кўзимни очсам шифохонада ётган эканман. Биринчи айтган гапим ўғлим ҳақида бўлди ва уни кўрсатишларини сўрадим.

Оҳ! Қани энди уни кўрмасам эди. Кўз олдимда ётган ўғлимнинг бутун баданидаги суяклари худди ўша идиш каби майдалиб кетган эди. Буни кўргандим-у, гўёки юрагим уришдан тўхтади. Мен бир неча йиллар аввал қилган ўша дуо Аллоҳ таоло ҳузурида ижобат бўлганини ва уни, айнан шу кунда содир бўлишини билмаган эдим. Гўёки “Мана сен қилган дуоибаднинг ижобати, шунча йил уни сақлаб турган эдим. Бугун рўёбга чиқардим” дегандек эди. Болам сўнгги нафасини чиқарди.

Қани энди, ўша синган идишдан минглаб бўлса-ю, болажоним уларни қайта-қайта синдирса! Қани энди, ўшанда мен бир умрга тилдан қолиб, ўша дуони қилмасам эди. Қани энди, қани энди, қани энди!..

Афсус, бу каби қани эндилардан асло фойда йўқ...
"Ҳикоялар сараси" каналидан олинди.
To‘liq o‘qish
​​​​“Саломатлик” ордени таъсис этилди

“Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-620-сон, 26.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан “Саломатлик” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, “Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

“Саломатлик” ордени икки даражадан иборат бўлади.

Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

• I даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 30 баравари миқдорида, II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

• I ва II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
To‘liq o‘qish
Учқўрғон тумани ташкил
топганининг 85 йиллиги олдидан

УНУТИЛМАС, НУРЛИ ИЗ


Ўчоқтупроқ. Ўтган асрнинг 30 йилларида Учқўрғон пахта тозалаш заводининг ёнгинасидаги маҳалла ҳудди шу ном билан аталган. Кўча бошидаги хонадонларнинг бирида эса 1932 йили Самсоқжон Жўраев дунёга келди. Ёшлигиданоқ тиришқоқ ва айтган ишини қилмагунча кўнгли ўрнига тушмайдиган бир сўзли бўлиб ўсди. Жўравой отанинг касби темирчи бўлгани учун Самсоқжон бўш қолди дегунча бозорга чопиб отасига ёрдамлашарди, тирикчиликка ўз улушини қўшаётганидан мағрурланарди. Аммо бу қувонч узоққ чўзилмади. У эндигина тўққизинчи синфни тугатаётганда отасидан айрилади. Оилада жуда қийин вазият юзага келади. Шу боисдан у мактабни тугатгунча ва ундан кейин ҳам бир йилгача отаси касби – темирчилик билан шуғулланди. Онаизори фарзандларининг хаётини зориқтирмай ўтказиш илижд а бўлди. Ўғлини қийинчиликларга қарамай ўқимишли одам бўлишини орзу қиларди. Билимга чанқоқ Самсоқжон Жўраев ҳеч ҳам тушкунликка туўмай ўн саккиз ёшида тенгқурлари Талъат Охунов, Ахмаджон Иномжоновлар билан Самарқанд қишлоқ хўжалик олийгоҳига ўқишга киришга муваффақ бўлади. 1955 йилда эса Учқўрғон давлат хўжалигида агроном бўлиб ўз фаолиятини бошлайди. Бир неча йилдан кейин туман партия қўмитасида йўриқчи, кейинроқ жамоа хўжалигида партия қўмитаси котиби бўлиб ишлайди. Ўша пайтлар нақадар оғир шароитли дамлар эди. Жонкуяр ва ишчан ходимлар бўлса оғир шароит юзага келган хўжаликни жонлантириш мақсадида ёки таниқли хўжалик ютуқларини янада мустаҳкамлашга ишга ўтказиларди. Шу боис уни ҳам Ленин номли давлат хўжалигига ишга ўтказадилар. Бу даврга келиб С.Жўраев оилалик ва уч фарзандлик бўлади. Турмуш ўртоғи Тўхтахон ая ҳам вафадори билан қаерда бўлмасин хамнафас яшади. У ердан бу ерга кўчавериш жонига тегса ҳам турмуш ўртоғининг кимлар учундир керакли одам эканлигидан кўнгли таскин топарди. 1964 йили Самсоқ ака Тошкент олий партия мактабига ўқишга киради. Уч бола билан яна Тўхтахон ая Учқўрғонга қайтиб мактабда муаллимлик қилади. Бор-йўғи олтмиш сўмлик маош билан ҳам ўзи ҳам уч норасидани боқади. Ўқишдан қайтган С.Жўраев энди туман партия қўмитасида иккинчи котиб, сўнг эса туман қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бошлиғи бўлиб ишлади. У қаерда ишламасин хамиша бировлар дардини ўз ташвишларидан устун қўйиб келди. 1980 йилнинг бошларига келиб уни Қўғай давлат хўжалигига етакчи қилиб ишга юборадилар. С.Жўраев бу ерларда ҳам кўп ишларни амалга оширди. Қишлоқ ободончилигига аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни асфальтлаш, соғломлаштириш нуқталарига жуда катта эътибор берди. У киши хўжаликдаги кўплаб иншоотлар қурилишига раҳбарлик қилди. Самсоқ аканинг етти нафар фарзандлари ҳам отаси каби халқ учун жонкуяр кишилар бўлиб тарбияланишди
Хўжаликдаги мактабгача тарбия муассаларига, мактаблар қурилишига жон-у дили билан интилган Самсоқ ака кичкинтойларни ва хаётимиз келажаги бўлган ёшларни жуда севарди. Унинг мана шу соҳадаги хизматлари ҳам хисобга олиниб, “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси” нишони берилган эди. У ўзининг халқи учун, унга ишонган одамлар учун ўзини ўтга ҳам, сувга ҳам уришга тайёр эди, шундай ҳам қилди. Қиш-қировли кунлар, аёзли куз, жазирама саратонда ҳам одамлар - қўли қадоқ, товони ёриқ меҳнаткашлар орасида бўлди. Тўй-ю тантана, оғир жудолик маросималари Самсоқ акасиз ўтмасди. У одам ажратмас эди. Оддий чой-нон ёки ҳеч кими йўқ камбағал бўлмасин ёки хўжаликда яшаб, бошқа ёқда ишловчи киши бўлмасин йўриғидан қолмасди. Чунки у одамлар билан тирик эди. Тўқсонинчи йилларга келиб у Қўғай марказида оталар чойхонаси қуришни мўлжаллаган экан. Минг афсуски, унинг бу режаси охирига етмай қолди. Ўзбекона қурила бошлаган бу чойхонада дўстлари даврасида бир паёла чой ичиш Самсоқ акага насиб этмади. Қарилик нафақаси олиб, дам олишга атиги бир йилгина қолганда орамиздан кетди аниқроғи, биз одамлар, унинг атрофдагилар у кишини йўқотиб қўйдик. Энди уни соғинч билан, эҳтиром билан ёдга оламиз холос. Руҳингиз шод, қабрингиз нурга тўлсин, эй эъзозли инсон Самсоқ Жўраев!

Жаҳонгир ТЎХТАСИНОВ.

Каналимизга обуна бўлинг👇👇👇

(https://t.me/yorqin_hayot1
To‘liq o‘qish
Инвестиция масалалари бўйича 26 май кунги президент видеоселектори: муҳим янгиликлар

☝️Лойиҳалаштиришда жаҳон стандартларига ўтиш тезлаштирилади:

➖2021 йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан йирик объектларни лойиҳалашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларда халқаро меъёрларга риоя этилади

➖лойиҳалашга маблағ ажратиш бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади

➖лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик, буюртмачиларнинг техник назорат бўйича жавобгарлиги аниқ белгиланади.

☝️Тўғридан-тўғри инвестиция жалб этишга ёндашув ўзгартирилади, маҳаллий инвесторлар қўллаб-қувватланади:

➖хорижлик инвесторларга берилган имтиёзлар маҳаллий хусусий сармоядорлар учун ҳам жорий қилинади. Масалан, хусусий инвестор ўз ҳисобидан $25 млн.дан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат қуриб беради

➖чет элдаги ватандошлар инвестиция киритишга рағбатлантирилади

➖«ўсиш нуқтаси» бўла оладиган IT, заргарлик, кимё, электротехника, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига фаол сармоялар жалб қилинади.

👉 Фойдаланишга топширилган йирик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш бўйича доимий комиссия тузилади

👉 ОКМКда олтин ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилади

👉 Саноати ривожланмаган Томди, Пахтачи каби туманларда саноат зоналари ташкил этилади

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
To‘liq o‘qish
Абдулла Орипов

ҲАЙИТ


Ҳайит кунларида жанглар ҳам тўхтаб,
Қиличлар қинига қайтиб киргувси.
Мўминлар эгизак жонларга ўхшаб,
Ўзгага боққан чоқ ўзни кўргувси.

Умидвор ҳар кимса топиб кушойиш,
Қоронғу дилларга ёқиб тургай нур.
Уйқуда фароғат, юртда осойиш,
Дуолар ижобат, ниятлар манзур.

Адоват, ҳасадни касб этган инсон,
Майли шоҳ ё гадо, ё сайид бўлсин.
Илоё барига бахш этсин иймон,
Ўтар ҳар лаҳзаси бир ҳайит бўлсин.
To‘liq o‘qish
Муносабат

ОИЛА ДАВРАСИДА НИШОНЛАЙЛИК


Бу йилги Рамазон ҳайити юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин ҳолати жорий этилган кунларга тўғри келди. Куни кеча Президентимизнинг “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорда Ҳайит байрамини уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда нишонлаш алоҳида таъкидлаб ўтилди. Байрамни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилиши бу бизнинг тинчлигимизни, соғлигимизни, ҳаётимизни ўйлаб қилинган тадбир деб қабул қилишимиз керак.
Ўтган марҳумларимизнинг ҳақларига қиладиган дуоларимизни ҳам оила даврасида бажарсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Кўпчилик бўлиб, қабристонларни зиёрат қилишни тўхтатиб турайлик. Ёши улуғларимиз ва яқинларимизни уяли алоқа воситалари орқали табрикласак бўлади.
Азиз юртдошлар! Қарордан келиб чиққан ҳолда кўчаларда тўп-тўп бўлиб юрмайлик, ҳаммамиз оила даврасида байрамни нишонлайлик. Барчамизни Яратганнинг ўзи офату кулфатлардан, бало-қазолардан, касалликлардан паноҳида асрасин. Ҳаммангизга Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Адашали БЕКМИРЗАЕВ,
Халқ депутатлари туман Kенгаши депутати.
To‘liq o‘qish