Мансаби орқали жамиятдаги фаол фуқарони фаоллиги сабаб, адолатсизлик билан юзлаштириш орқали руҳан синдириш ишларини ташкил қилувчиларни келажакда тақдирини хавф остида қолдирувчи икки факт ҳақида айтиб бермоқчиман.
Юқоридаги ишлар орқали кишида беихтиёр ватанпарварлик туйғуси синади. Сабаби, ватан идоралари вакилларидан у азият чеккан бўлади. Унда аламзадалик бўй чўзиб, фаол фуқаро эмас, аксинча, ҳаётдан совуган кимсага айланади.
1-факт. Оддий инсоннинг қудратли инсонга айланиши.
Ўз вақтида мансаби юқорилардан адолатсизликка учраган шахс тангри инояти билан вақт ўтиб, адолатсизлардан ҳам юқори лавозимга ўтишини ҳеч ким инкор қилолмайди. Шунда адолатсизликка учраган шахс қандай йўл тутади? Бунга “Ҳайкал бошини синдириш” воқеаси ҳам бир мисол. Бу дунё - қайтар дунё! Оддий инсон эртага буюк инсон бўлмаслигига кафолат йўқ, Аллоҳ истаса, қордан олов ҳам чиқади.
2-факт. Якун! Фанодан Бақога ўтар дарвоза
Мансаб ҳам, бошқаси ҳам ўткинчи бу ёлғон дунё бир кун келиб ўз якунига етади. Шахсга адолатсизлик қилганлар ҳаққига қилинган дуолар “маҳшаргоҳ мезони”да сарҳисоб қилинади.
Билмай чумолини босиб ҳар бири учун 70 йилдан ўтда ёниш билан жазо жорий этилган жаҳаннамда гуноҳи Каъбани вайрон қилишга тенглаштирилган ўкинган қалб учун қандай жазо кутишини тасаввур қилишга ожизмиз.
Кўряпмиз-ку, “ноҳақ 5 сутка” воқеаси ташкилотчиларининг яқинлари билан нималар бўляпти.
Менга нисбатан ҳам ариза ёздириш сценариясини ёзиб, амаллаштираётганлар учун роса дуода бўлдим. Лекин ўйлаб қолдим ва дедим, фақат яқинларига тегма тангрим, ўзига бер ва буни қиёматга қолдир. Жаннатни уларга абадий ҳаром қил.
Қонунга ишонмаган кишининг ягона суянувчиси ҳам бу – Аллоҳ. Тилида ҳудо, қалбида шайтонга тож кийдирганлар ҳам вақти келиб, мени ва дўстларим тиззасига бош уриш учун дарвеш бўлишига ишонаман.
☝️ Яратувчи борлигини ва якунни унутмайлик.
Марслик овчи.