Yazdurdiyev | #МарсликОвчи


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман!
Каналларим:
🎵 @nota_yazdurdiyev
🪐 @SpaceUzbek
✈️ @TheMaydon
🎥 @YazdurdiyevMedia
📥 Мурожаат учун: @SirliXabarBot
♻️ Реклама: @Aytmoqchi_p

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Хўжанд шаҳрида Президентлар байрамона кайфиятдаги тадбирда иштирок этишди.


Ким пора олса ҳам, формадаги олмасин!😁


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саида Мирзиёева Туркман либосида Туркманистонда. 🇺🇿 🇹🇲


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мендан аразлаган омад Рустам акага биттада кулиб боқди, бир гап бооор😁

Миришкорнинг чегараолди ҳудуди “Гулшанбоғ”да ёшлар билан волейбол ва баскетбол ўйнадик.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ифтор – меҳр рамзи

Рамазон ойи – меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик ойи. Шу маънода, оғир кунларни бошидан кечирган инсонларга меҳр қўлини чўзиш – жуда савобли амал ҳисобланади. Қашқадарё волонтёрлар маркази ёшлари ана шу эзгу ният билан 32 йил аввал кўчкидан азият чеккан Жавзободликлар учун ифторлик дастурхони ёзиб, 300 нафарга яқин инсонлар кўнглига шодлик улашдилар.


Тадбир давомида меҳмонлар учун тўкин дастурхон ёзилиб, улар билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Волонтёр ёшлар нафақат ифторлик уюштирдилар, балки меҳр-мурувват ва хайру эҳсон орқали жамиятда инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшдилар.


Алвидо эмас, кўришгунча бўлса тўғри бўлади, менимча. “Алвидо” сўзи бутунлайга хайрлашув эдиёв, Аммо Рамазон қайтади-ку)


🇺🇿Prezidentimizning PF-61-sonli farmoni asosida yoshlarga yaratilgan imkoniyatlar ro‘yxati:

1. Xalqaro fan olimpiadasi g‘oliblariga salkam 1 mlrd so‘m pul mukofoti beriladi!

2. TOP100 OTM PhD bitiruvchilari uchun 10 yilga foizsiz uy-joy ssudasi ajratiladi (806 mln so‘mgacha).

3. Kreativ park rezidentlari uchun soliq imtiyozlari joriy qilinadi (ijtimoiy va daromad solig‘i 50%gacha kamayadi).

4. C1 sertifikatiga ega yoshlar chekka hududda til markazi ochsa, foizsiz ssuda oladi (120 mln so‘mgacha, 3 yil muddatga).

5. “Yorqin iste’dod” loyihasi orqali mahallalardagi faol yoshlar xorijda o‘qitiladi, xarajatlar to‘liq qoplanadi (300 mlrd so‘m ajratiladi).

6. “El-yurt umidi” stipendiatlari tanlovsiz davlat ishiga qabul qilinadi va kadrlar zaxirasiga kiritiladi.

7. Kreativ industriya parklari va ularning hududiy filiallari tashkil etiladi, biznes maktablar ochiladi.

8. Harbiy OTM namunali kursantlari uchun “Oliy bosh qo‘mondon” stipendiyasi joriy etiladi.

9. Muhandislik olimpiadalari g‘oliblari mos OTMlarga grant asosida qabul qilinadi.

10. Milliy mediakontent va shoular uchun Yoshlar agentligi 100 mln so‘mgacha grant ajratadi.

11. Ekologik loyihalar uchun 10 mlrd so‘mli “Yashil tashabbuslar jamg‘armasi” tashkil etiladi.

12. Yoshlar agentligi binolari ijara daromadlari to‘liq rivojlantirishga yo‘naltiriladi.

13. Toshkentda Robototexnika markazi tashkil etiladi (2025-yil).

14. Toshkentda Yoshlar teatr studiyasi ochiladi (2025-yil).

15. Samarqandda “Take Off” startap sammiti o‘tkaziladi (2026-yil, “Texnofest” doirasida).


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бандлик вазири ташаббуси билан Касбида ифторлик дастурхони ёзилди

Рамазон – меҳр-мурувват, саховат ва ўзаро ёрдам ойидир. Жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қувонтириш эса савобли ва эзгу амаллардан бири саналади. Шу мақсадда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов ташаббуси билан Қашқадарё вилояти, Касби туманидаги оғир тоифадаги 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи 400 нафарга яқин фуқаро учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Мазкур тадбир доирасида эҳтиёжманд оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва муҳтож фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. Меҳмонлар учун нафақат тўкин дастурхон, балки маънавий ва руҳий қувонч улашувчи суҳбатлар ҳам ташкил этилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад жамиятда бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, муҳтож фуқароларга ҳар томонлама кўмак беришдир.


Саволда, ажрим ёқасидагилар ЗАГСга мурожаат қилганда, идора ходими ёки мудираси ажримни олдини олишга ҳисса қўшиши, ҳаракат қилиши, икки дунёни савобини олиши, бола етим қолмаслигига сабабчи бўлиши керакми ёки мени ишим пул тушириш, бошқасига тупурдим, деб телефонга жавоб бермай, ҳатто ўзи чақириб олиб ажраштириб юбориши керакми?

Агар шундай ҳолатлар ҳатто Президенти ажримларни олдини олишга чақираётган мамлакатда бўлса. Қандай фикрдасиз?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қадринг ва қийматинг кейин билинади..


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Менимча хорижлик келажакка сайр этувчи блогер ўзимизга ҳам келган. Қаранг, ҳудди унинг видеоларидаги каби заправка бўм бўш


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёдингизда бўлса, ўтган 2024 йилда Қашқадарё ёшлари ДХХ Кубогининг Республика босқичида 3 та йўналишда ҳам ғолиб бўлиб, уччала кубокни ҳам воҳага олиб қайтишганди. Бу йил ҳам шундай натижалар насиб этсин🙏🏻


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Футбол бўйича ДХХ кубоги старт олмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий “ДХХ кубоги” мусобақаси бошланмоқда.

Турнирнинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир.

Мусобақа шартлари

Ёш тоифаси:
16 – 30 ёш
Ўғил болалар: футбол ва мини-футбол
Қизлар: фақат мини-футбол

Босқичлар:
1️⃣ Туман/шаҳар саралаш босқичиапрель-май ойлари
2️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичларииюнь-июль ойлари
3️⃣ Республика финал босқичиавгуст ойи

Қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

⚽ Футболга қизиқадиган ёшлар учун бу мусобақа ўз имкониятларини намоён этиш, маҳаллий ва миллий даражада танилиши учун муҳим имкониятдир.

Туман ва шаҳар босқичларига рўйхатдан ўтиш учун ёшлар етакчиларига мурожаат қилинг.

🔥 ДХХ Кубоги – ёш иқтидорлар учун янги имкониятлар эшиги!


Қарши аэропортида 16 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди | Батафсил


Қашқадарё ИИБ тизимида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Хусусан, бир қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилди, айримлари эса кескин интизомий жазога тортилди.


Лавозимидан озод этилган раҳбарлар:

• Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари,

• Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

• Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи,

• Кукдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари,

• Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари,

• Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари.


Интизомий жазо чораларига тортилганлар:

• Вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари,

• Тергов бошқармаси бошлиғи
• Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи,

• Йўл ҳаракати хавфсизлиги қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи,

• Касби тумани ИИБ бошлиғи ва унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

• Қарши шаҳар, Косон ва Муборак туманлари ИИБ бошлиқлари.


Мазкур лавозим ўзгаришлари Ички ишлар тизимида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва самарадорликни оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Ҳозирча, ушбу раҳбарларнинг ўрнига янги тайинловлар амалга оширилгани ёки йўқлиги бўйича расмий маълумот берилмаган.


Ёмғир қаерларда ёғяпти?


Телеграмдан хабар келди. Телеграм очилганига 15 кунлар бўлди. Ҳаккерлар илова ташлабди. Энг қизиғи ҳаккерлар исм фамилия ва шарифгача билади. Бу маълумот бирор давлат ташкилоти ёки мобил оператор базасидан ўғирланганми ёки ҳаккер бирор жойда ишлармикан? Янги номер бўлса, бизга тегишлилигини танишлар ҳам билмасди рақамни? Қизиға


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аввалги ва ҳозирги болалар ўртасидаги фарқни кўринг


Наврўз ҳақида қизиқарли фактлар:

1. Наврўз – энг қадимий байрамлардан бири

Наврўзнинг тарихи камида 3000 йил олдинга бориб тақалади. Уни қадимги форслар, сўғдийлар, бахтрияликлар ва туркий халқлар нишонлаган. У инсониятнинг энг қадимий анъаналаридан бири сифатида ЮНEСКО томонидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.


2. Наврўз – фақат бир кун эмас

Кўпчилик Наврўзни 21-март куни нишонласа-да, баъзи мамлакатларда байрам тадбирлари бир неча кун ёки ҳатто бир ой давом этади. Масалан, Ўзбекистонда расмий байрам куни – 21-март бўлса, Эронда 13 кун давом этади, Афғонистонда эса бутун ой давомида байрам қилинади.


3. Дунёнинг 12 дан ортиқ давлати Наврўзни нишонлайди

Наврўз асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Туркияда кенг нишонланади. Ҳатто Россия ва Болқон мамлакатларида ҳам баъзи жамоалар Наврўзни нишонлайди.


4. Наврўз турли халқларда турлича нишонланади

– Ўзбекистонда сумалак ва ҳалим тайёрлаш анъанаси мавжуд.
– Тожикистонда Наврўз олдидан Ҳафт Син деб номланган 7 хил маҳсулотдан иборат дастурхон тузилади.
– Эрон ва Афғонистонда одамлар сув устига кўприклар қуриб, байрамни нишонлашади.
– Қозоғистонда “Наурйз коже” деган махсус таом тайёрланади.


5. Баҳорги тенгкунлик билан боғлиқ

Наврўз астрономик ҳодиса – баҳорги тенгкунлик билан боғлиқ. Бу кунда кундуз ва туннинг давомийлиги тенглашади, шунинг учун ҳам у янгиланиш ва уйғониш рамзи сифатида қабул қилинади.


Байрам муборак бўлсин, юртдошлар!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун формадаги айрим кибр эгарига михланганлар агар кўзини каттароқ очса, балки эртага дераза олдида шундай ҳурмат топар!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.