ИҚРО_УЗ яхшилик сари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар кунни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ,
кунда бир кишини хожатига яра, дуосини ол, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#siyrat
#muftiy_minbari

📹 УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Мавлиди_Барзанжий #Мавлид

▪️Мавлиди Барзанжий | 2-атр

▫️Абдулбосит қори Қобулов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 @Abdulbositqoriuz

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_саломи

▪️ Жума саломи: Мазҳаблар бирлик рамзи

▫️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси 

4K🎥 https://youtu.be/UJI-ooECiE4

🔴"Жума саломи" рукни орқали бугунги Жума тезисидаги мавзу бўйича маълумот берилади.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
#Қарор

▪️Самарқандда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади

▫️Қомусий олим шарафига қурилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади, «Зижи жадиди Кўрагоний» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қайта нашр қилинади, Самарқандда халқаро конференция ўтказилади.

▫️Шавкат Мирзиёев «Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» қарор имзолади.

▫️Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек ўзининг бой илмий-маърифий мероси ҳамда мислсиз бунёдкорлик фаолияти билан Ўзбекистон тараққиёти ва жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган улкан тарихий сиймо, буюк қомусий олимдир.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
🤝 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

🗣 Шу йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрдаги Халқаро ислом аҳолишунослик ва тадқиқот маркази директори, профессор Жамолиддин Абдулсурур бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

💬 Муфтий ҳазратлари мартабали меҳмонларни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган катта ижобий ўзгаришларни сўзлаш баробарида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот бериб, Ислом олами давлатлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани, хусусан, икки давлат ўртасида мазкур йўналишдаги яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар. 


🟡Ўз навбатида делегация раҳбари Жамолиддин Абдулсурур самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида айни кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Исломда аёллар ҳуқуқига бағишланган халқаро ўқув семинар юқори даражада ташкил этилгани, унда Диний идора вакиллари ҳам мавзу доирасида муҳим чиқишлар қилгани, келгусида ана шундай ҳамкорликдаги лойиҳалар давомий қилишга тайёрлигини билдирди.   


✅ Самимий учрашувда диний-маърифий соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ал-Азҳарда имом-хатиблар малакасини ошириш, Дорул Ифто ва Фатво маркази ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

🤝 Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
@Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:

Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. У зот:

Онанг борми? дедилар.

Йўқ , деди.

Холанг борми? дедилар.

Ҳа , деди.

Бор! Унга яхшилик қил! дедилар .

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Яъни она бўлмаса, хола она ўрнида бўлар экан. Она йўқ пайтда холани онанинг ўрнида кўриш, онадан сўраладиган дуони ундан сўраш, онага қиладиган яхшиликни холага қилиш лозим бўлади.

Гуноҳга ботиб қолиб, Нима қилсам, гуноҳим мағфират қилинади? деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам холасига яхшилик қилишни буюрганлари шунга далолат қилади.


Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО  ҚИЛИНГ: 

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
#Талабаликка_бағишлов

▪️Талабалик масъулияти ва шарафи улкан ютуқларга етаклайди

▫️Тошкент ислом институтига қабул қилинган 1-курс талабаларни табриклаш, уларни институт тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида “Талабаликка бағишлов” мавзусида тадбир ўтказилди.

▫️2024-2025 ўқув йилида талабаликка қабул қилинган ёшларни проректор Тоҳир Эвадуллаев табриклаб, илм йўлидаги навбатдаги манзилда ҳам истиқболлари нурли бўлишини тилади.

▫️Янги ўқув йили очилиш маросимида иштирок этган Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқовнинг сўзлаган нутқларида таъкидланган масалалар мазмун-моҳияти талаба ёшларга етказилди.

▫️Ярим асрлик тарихга эга, кўплаб уламолар ва муфтийлар етишиб чиққан мазкур таълим даргоҳида таҳсил олиш ҳар бир талабага улкан масъулият юклайди.

▫️Ўқишни бошлаётган бу талабаларга илм йўлида улкан зафарлар тилаймиз!

🔗 t.me/oliymahad



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.