Наманган вилоятида аёллар ҳуқуқлари ва фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди2025 йилнинг биринчи чорагидаги фаолият юзасидан ўтказилган таҳлилий йиғилишда Президентнинг ПҚ-1 сонли қарори ижроси доирасида Наманган вилоятида амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди. Йиғилишда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий фаоллигини ошириш, таълим ва касб танлашдаги имкониятларини кенгайтириш, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида ҳар бир туман ва шаҳарда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилиниб, аёллар учун махсус хизматлар ва кўмак дастурларини ташкил этишнинг долзарблиги қайд этилди. Шунингдек, раҳбарларнинг аёллар ҳаётини яхшилашга қаратилган янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
👉
Sayt | Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Guruh