😎😎😎😎😎😎
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Республикада тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–206-сон, 23.09.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра,
2026 йил 1 октябрдан республикада
тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади. Бунда:
🔹
2026 йил 1 октябрдан бошлаб яшил ҳудудлар жойлашувини аниқлаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш чоралари кўрилади;
🔹 кўчат ва буталарни экиш мавсуми:
➖
2026 йил 1 ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
➖
2026 йил 5 ноябрдан Бухоро ва Навоий вилоятларида;
➖
2026 йил 10 ноябрдан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
➖
2026 йил 20 ноябрдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошланади.
📄
2027 йил 1 январдан “Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида
“Маҳаллани яшиллаштириш” пакети жорий
этилади.
📖
“Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан
ўрмончи-мураббий ходим бириктирилади. Бунда:
🔸 “маҳалла еттилиги” аъзолари ўрмончи-мураббий томонидан
ҳар экиш мавсуми бошланишидан олдин бир маротаба қисқа ўқув курсларида ўқитилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot