Хайрия
🎓YANGI ASR UNIVERSITETI талабалари диққатига!
Университетимизда ДОНОРЛИК ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ўтказиш режалаштирилган.
🔹Акция 2025-йил 10 - феврал, душанба куни ташкил этилади.
Сизда ҳам шу куни университет бош биносига келиб, хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшиш ва беморлар соғлиги яхшиланишида иштирок этиш имкониятингиз бор. Биламизки, ҳеч бир яхшилик бежиз кетмайди.
👉 Эслатма: Мутахассисларнинг айтишича, қон топшириш организм учун хавфсиз саналади. 18 ёшдан катта, оғирлиги 50 килограммдан юқори, соғлом кишилар донор бўла олади. Инсон организми йўқотилган қоннинг ўрнини 48 соатда қоплайди.
✅Тиббиётда қон нима учун берилади?
Тиббиётда, қон, унинг компонентлари ва препаратлари (плазма, эритроцитлар, тромбоцитлар, альбумин ва иммуноглобулинлар) инсон ҳаёти хавф остида қолганда қуйилади.
Шунингдек, қон тизими касалликларида (оғир даражали камқонликларда, лейкоз, яъни “оққон” хасталигида, қон ивиш тизими бузилиши касалликлари, яъни, гемофилия касаллиги, коагулопатиялар), саратон касалликларида, патологияли оғир кечадиган туғруқларда, операцияларда, оғир даражали куйишларда ва турли хил фавқулоддаги ҳолатларда асқотади.
🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt