YANGI ASR UNIVERSITETI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Hujjatlar topshirish hamda batafsil ma’lumotlar quyidagi manzilda:
🌐 www.yangiasr.uz
☎️ 99-982-2992

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#qabul2025

🎓 YANGI ASR UNIVERSITETIга қабул давом этмоқда

Ҳужжат топширган абитуриентлар учун
10 апрел куни биринчи қабул имтиҳони бўлади.

Имтиҳон суҳбат ва тест кўринишида ўтказилади.

⤵️Ариза қолдириш тартиби ва қўшимча маълумотлар www.yangiasr.uz веб сайтида.

☎️ +998712077755
☎️ 1321

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube


Эълон

🏖 Баҳор фаслининг ёқимли кунларидан баҳра олиш ва бўш вақтни қизиқарли ўтказиш мақсадида университет талабалари ва ўқитувчилари билан биргаликда Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган Қизилтоғ (Красногорск) яйловига саёҳат ташкил этилмоқда.

Сайил давомида варрак учириш, табиат бағрида сайр, қизиқарли ўйинлар ва жамоавий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Кичик тушлик ҳам дастурга киритилган.

🗓Куни: 13 апрел, якшанба
🕖Вақти: эрталабки 7 :00

Саёҳатга университет ҳовлисидан буюртма автобусда кетилади.

👉Батафсил маълумот ва гуруҳга ёзилиш учун: +998888968222 рақамига (Гулмира Байкулова) боғланишингиз мумкин.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt




#tadbir

📚 YANGI ASR UNIVERSITETIда "Буюк Соҳибқирон" мавзуси остида Амир Темур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди

Бугун 9 апрел куни соҳибқирон Амир Темур таваллудига 689 йиллигига университетда тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Амир Темур ҳаёти ҳақидаги талабаларнинг тушунчаларни кенгайтириш, Амир Темурнинг давлат тузуми ва уни бошқаруви, келажак авлодларга қолдирган мероси, тузуклари ҳақида тушунча бериш ва миллий ифтихор туйғусини шакллантириш эди.

Тадбирда бошланғич таълим таълим йўналиши 101-24 гуруҳи, филология ва тилларни ўқитиш мумтоз шарқ тиллари таълим йўналиши 102-24 гуруҳи ва филология ва тилларни ўқитиш араб тили таълим йўналишлари талабалари иштирок этдилар. Талабалар саҳна кўринишлари намойиш этишди, шеърлар ўқишди.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt




Халқаро алоқалар

📚 Хитойнинг Нанкин университетининг вакиллари ташриф буюрди

Кеча, 8 апрел куни YANGI ASR UNIVERSITETIда Хитойнинг Нанкин университетининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни университет ректори Бахтиёр Ишанджанов ва халқаро муносабатлар бўлими раҳбари Отабек Абдуллаев кутиб олди.

Шунингдек, учрашувда тарих фани ўқитувчиси Икром Матёқубов ва чет тиллар кафедраси мудири Умид Кулижановлар ҳам қатнашдилар. Суҳбат давомида томонлар YANGI ASR UNIVERSITETI талабаларини Нанкинга юбориш масаласини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, меҳмонларга талабалар учун хитой тили дарсларини ўтказишга мўлжалланган янги аудитория тақдимот қилинди.

▫️Қўшимча маълумот: https://t.me/yangiasruniversiteti/2582

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt


Тарихий сиймолар

🔰Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 689 йил тўлди
#tadbr

📜Амир Темур — буюк давлат асосчиси. У Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солган.
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
Бундан ташқари Амир Темур давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шимоли-ғарбда Қуйи Волга, Дон буйлари; шимоли-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача; жануби-шарқда эса Шимолий Ҳиндистонгача булган мамлакатлар буйсундирилди.


Алишер Навоийга Амир Темурнинг илм ва маънавият аҳлига кўрсатган ғамхўрлиги ҳақида шундай деганди: «Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларда фойдаланарди». Амир Темур даврида савдо ва ҳунармандчилик ғоятда ривожланган. Янги бозорлар, савдо расталари барпо қилинган.

Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди. Одатда у тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди.

▫️Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз мавқесига ўрнаша бошлади.
Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди. (1996), Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди (1995). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996)
.

манба: ziyouz.uz
@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллийлигимиз - ўзлигимиз
#duppimiz

🎓 YANGI ASR UNIVERSITETI ўқитувчи ва талабалари миллий либосларимизни намойиш қилишди

Дўппи
- ўзбек миллий бош кийими ҳисобланиб, эркаклар ва аёллар миллий либосининг муҳим қисми ва миллий маданиятнинг ажралмас қисмидир. Ўзбекистонда дўппи бош кийим сифатида ўрта асрларда кенг тарқалди. Дўппи тикиш санъати авлоддан-авлодга ўтиб мерос бўлиб келмоқда. Эркаклар дўпписини тайёрлашда асосан қора сатин ёки бахмалдан фойдаланилади. Аёллар дўпписига шойи, бахмал, парча матолар ишлатилади.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X





12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.