Yangiyer shahri hokimligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Yangiyer shahar hokimligi axborot xizmati
Web-site: https://yangiyershahar.uz
Facebook: fb.me/hokimlik
Instagram: instagram.com/hokimlik
Ishonch telefoni: (67) 350-31-16: 350-32-19

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яна бир фуқаро электрон аравача билан таъминланди

Янгиер шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Фазилат” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони бўлган Шакарим Ирджановга электрон юритмали аравача топширилди. У ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс сифатида реестрга киритилганди.

Техник ускуналарни тузатиш ва сотиш билан шуғулланувчи фуқарога Янгиер шаҳар дехқон бозори атрофига келиб кетишнинг ўзи бўлмас эди. Эндиликда электрон юритмали аравача билан қийинчиликларсиз севимли машғулотини давом эттирадиган бўлди.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Тадбиркорлик қилиш учун бино керакми? e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидан 225 та кўчмас мулк биноларни сотиб олинг ва ўз бизнесингизни бошланг!

➤ Янгиер шаҳридан 7 та (ko'rish)

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Атрофингизга бефарқ бўлманг, огоҳ бўлинг

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Маҳаллада тадбиркорлик ривожи аҳоли ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Маҳаллада тадбиркорлик ривожи иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадини ошириш, турли хизматлар кўрсатиш орқали турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, бу фуқароларнинг яшаш ва турмуш тарзи жозибадор бўлишига, пировардида иқтисодий ўсиш яхшиланишига хизмат қилади.

Бугунги видеолавҳада сизни шаҳримизнинг Нарўзобод маҳалла фуқаролари билан танишишингиз мумкин. Улардан тадбиркорликка қандай қилиб кириб келганликларини билиб олинг.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


❗️Миграция агентлиги Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шу муносабат билан, Россияга борётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетётган юртдошларимиздан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраймиз.

Хусусан, шахсни тақдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.

Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида “Ижтимоий такси” пилот лойиҳаси амалга оширилади

Агентлик ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланишига ва ҳаракатланиш қулайлигини  таъминлашга қаратилган "ижтимоий такси" лойиҳасини амалга учун масъул ташкилот ҳисобланади.

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида “Ижтимоий такси” пилот лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Агентлик йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи манфаатдор юридик шахсларни қуйидаги масалаларни муҳокама қилишга таклиф этади:

ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий такси хизматларини кўрсатиш тартиби, шу жумладан буюртма қабул қилиш, ногиронлиги бўлган шахсни кутиб олиш, ногиронлиги бўлган шахсни жойлашган жойидан белгиланган жойга олиб боришда ёрдам бериш (ҳамроҳлик қилувчи шахс бўлмаганда), шунингдек, автомобилга(дан) чиқариш/тушириш (зарур ҳолларда), ногиронлар аравачаси ва бошқа юкларни (зарур ҳолларда) ортиш/тушириш, ногиронлиги бўлган шахс ва ҳамроҳлик қилувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) белгиланган жойга бориши ва бошқа ҳолатлар;

1 - тўлов олинмайдиган (бепул) максимал кутиш вақтини аниқлаш;

2 - “Ижтимоий такси”да бориб келиш мумкин бўлган объектлар (бориш манзиллари) рўйхатига мувофиқ маршрутни кузатиш механизмлари.

Манфаатдор томонлар қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олишлари ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Шаҳримизда ёшлар куни: спорт мусобақалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш – 2024-йил 30-март, шанба.

Шанба куни янгиерлик ёшлар ва жамоатчилик учун бир қатор қизиқарли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. “Эътибордагилар” лойиҳасида шаҳримизда ўзгалар парваришига муҳтож бўлганларнинг холидан хабар олиш тадбирлари ташкил этади. Шу куни спорт тадбирлари, жумладан, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Street Workout” мусобақалари ва футбол чемпионати ўтказиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, “Сайхунобод” тажрибасидан келиб чиққан холда “Ёшлар ҳашари” Янгиобод маҳалласи кўчаларида ҳам ўтказилади.

Батафсил: https://telegra.ph/uz-03-27-17

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Меҳнат ярмаркаси ва тадбиркорлар кўргазмаси

📅 Сана: Эртага, 2024-йил 28-март. 🕛 Вақти: Бошланиши соат 12:00. 🏢 Жой: Янгиер шаҳар Маданият маркази ҳовлиси (ДКС)

Ҳурматли меҳмонлар! Сизларни эртага соат 12:00да Янгиер шаҳар маданият маркази ҳовлисида бўлиб ўтадиган меҳнат ярмаркаси ва тадбиркорлар кўргазмасида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Бизнинг тадбиримизда сиз:💼 Маҳаллий ташкилотлардаги турли бўш иш ўринларини ўрганинг. Қизиқишларингизга мос келадиган ишни топинг. Маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулот ва хизматлари билан танишинг. 🤝 Ўз бизнесингизни ривожлантириш учун потенциал шерик топинг..

Эртага соат 12:00 да Янгиер шаҳар маданият маркази ҳовлисида биз билан ушбу тадбирда қатнашинг ва янги имкониятларни топишни қўлдан бой берманг!

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


🌾Ёшлар ташаббуси: Янгиер ва Ховоснинг ёш фермерлари

Янгиер шаҳар ва Ховос туман ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан ер майдонлари олган ёшлар томорқа эгаси бўлишди ва ўз даромадларини яратиш имкониятига ега бўлишди. Мазкур лойиҳа нафақат ишсиз ёшларга ёрдам беради, балки уларни қишлоқ хўжалигида фаол бўлишга ундайди. Улар раҳбарлар ва оқсоқоллар билан биргаликда томорқаларида илк ҳосилни етиштира бошладилар, бу эса уларнинг ерга фидойиликлари, ободлик истаги рамзи бўлди. Уларнинг тинимсиз меҳнати халқимиз дастурхонини безайдиган, ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


School 21 мактабида дастурлаш бўйича бепул таълим олиш имконияти

🗣 School 21 - бу халқаро дастурлаш мактаби бўлиб, бу ерда истаган ИТ-касб мутахассисига айланишингиз мумкин. Кампус Самарқанд шаҳрида жойлашган бўлиб, унда ўқувчилар ИТ бўйича 0 дан бепул таълим олиш имкониятига эга. Бошқа ҳудудлардан келган ўқувчилар учун ётоқхона мавжуд.

📱 School 21да ўқиш рақамли таълим платформасида амалга оширилади ва амалиёт дастурларини ўз ичига олади. Дастурда 18 ёшдан юқори бўлган барча иштирок этиши мумкин.

👉 Дастурга рўйҳатдан ўтиш;
📞 +998930394442
✈️ t.me/skd21school

❗️ School 21 мутахассислари билан қуйидаги манзилларда учрашув бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин:

💬28-март куни соат 11:00 да ТКТИ Янгиер филиалида,
💬28-март куни соат 14:30 да Гулистон давлат педагогика институтида

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот 24 | Янгиерда «Сайхунобод тажрибаси»: ишсизликдан ҳоли маҳалла
#27mar #uzbekiston24

Обуна бўлиш👉🏻@yangiyerhayoti


Барчани меҳнат ярмаркаси ва тадбиркорлар кўргазмасига таклиф қиламиз!

📅 Сана: 27.03.2024 (Бугун)
🕓 Вақт: 16:00
🏢 Жой: Янгиер шаҳар маданият маркази (ДКС) ҳовлиси

🔍 Янги иш қидиряпсизми ёки тадбиркорликка қизиқасизми? Унда бу тадбир айнан сиз учун! Маҳаллий ташкилотлардаги турли хил иш ўринлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлган бўш иш ўринлари ярмаркасига ташриф буюринг.

💼 Бундан ташқари, тадбиркорлар кўргазмасида сиз маҳаллий корхоналарнинг маҳсулот ва хизматлари билан танишишингиз, ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишингиз мумкин бўлади.

Ўзингиз истаган иш ёки янги бизнес ҳамкорларингизни топиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Айни вақтда Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари саксон учинчи сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессия ишини онлайн қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://www.facebook.com/share/v/amBftLvv9xtHuwMA/?mibextid=w8EBqM

Telegram | Facebook | Instagram


Сирдарё вилоятидан 49 та Давлат мулки объектлари ҳамда активларини "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали сотиб олинг!

➤ Янгиер шаҳридан 1 та (кўриш)

e-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали шаффоф ауксион ва танловларда иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шаҳримизда 21-март куни бўлиб ўтган “Янгиер” санаториясининг замонавий ёпиқ бассейни ишга туширилиши ОАВ нигоҳида.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чақирилувчиларнинг навбатдаги гуруҳи муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетди

Гулистон шаҳридаги "Билимдонлар маскани"да тантанали кузатув маросими уюштирилди. Унда вилоят ҳокими, бўлажак аскарлар, уларнинг яқинлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳаяжондаги ота-оналар ҳарбий либосдаги фарзандларидан кўз узмас, тинимсиз суратга тушар, қучоқлашар, вояга етган фарзандидан ғурурланиб кўзга ёш оларди.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Noqonuniy o'rnatilgan reklama qurilmalari bartaraf etilmoqda

Yangiyer shahar hokimligi tomonidan tuzilgan ishchi guruh tadbirkorlik subyektlari chiqarilgan tashqi reklama vositalarining qonunga mosligi o‘tganildi.

O‘rganish davomida, O‘zbekiston Respublikasi “Davlat tili haqida”gi qonuni hamda  O‘zbekiston Respublikasi “Reklama to‘g‘risida”gi qonun talablariga javob bermaydigan reklama vositalari noqonuniy deb topilib olib tashlash choralari ko'rildi.

Eslatma o‘rnida:
Hurmatli tadbirkorlar!

O‘zbekiston Respublikasi “Reklama to‘g‘risida”gi qonunida tashqi reklama va axborotni joylashtirish tartibini buzganlik bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravari miqdorida jarima solinishiga sabab bo‘lishini eslatib o‘tamiz.

@yan_pressa


e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилояти бўйича 2893 та ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди!

➤ Янгиер шаҳридан - 240 та (кўриш)

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa


Эзгулик дастурхони – Рамазон ойи

Шукроналик, меҳр-оқибат каби эзгу қадриятларни тарғиб этишда муқаддас Рамазон ойининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу боис Рамазон ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ва кенг жамоатчилик учун ифторлик дастурхонлари ёзилади.

Хусусан, Янгиер шаҳрида ҳам шундай хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Бугун шаҳримизда ифторлик дастурхонига янгиерлик нуроний отахону онахонлар таклиф этилди. Ифторлик дастурхонида кексалар қўлларини дуога кўтариб, юртимиз тинчлиги, омонлиги, баракасини тилаб, кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди.

Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.