ℹ️ Десертига: Конституция ҳали ўзгармади, лекин бу билан бировнинг иши йўқ
Судларга оид қонунчилик ҳақида гап кетар экан, яна бир қизиқ маълумот ҳақида айтмоқчи эдим.
Хуллас, 2020 йил 24 июлдаги 6034-сонли Президент Фармонида 2021 йил 1 январдан умумюрисдикция судларини ташкил этиш ҳақида айтилган эди. Аммо бунақа ўзгариш бўлиши учун энг аввал Конституцияга ўзгариш киритилиши керак. Ана ундан кейин эса "Судлар тўғрисида"ги қонунга. Аммо яқинда Сенат раиси таъкидлаганидек, ҳали Конституцияга ўзгариш киритиш масаласи умуман кўриб чиқилаётгани йўқ (аммо Расул Кушербаевнинг маълумотига кўра, Қонунчилик палатаси бу масалани аллақачон кўриб бўлган).
Агар йил якунида Сенатнинг бошқа ялпи мажлиси бўлмаса, унда 1 январдан ҳар қанақасига ҳам умумюрисдикция судлари иш бошламайди. Чунки янги судлар ташкил қилиш, суд тизимини институционал ислоҳ қилиш фақат Конституцияга ўзгариш киритиш билангина амалга татбиқ қилиниши мумкин. Бошқача вариант йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!
Энди энг қизиғини айтсам. Амалиётда аллақачон умумюрисдикция судлари учун судьялар лавозимга тайинланмоқда. Масалан, яқинда Тошкент шаҳар умумюрисдикция суди раиси лавозимга тайинлангани хабар қилинди. Тасаввур қиляпсизми, ҳали йўқ судга, йўқ лавозимга аллақачон раҳбар тайинланиб бўлинди. Ия, бу қанақаси? Балки Конституцияга ўзгариш киритилмас, балки депутатлар ва сенаторлар бу ўзгаришларни ёқламас, деб савол беришингиз мумкин, албатта. Ҳа, энди бу фақат назарий айтилаётган гаплар холос. Мен бу саволларга жавоб бера олмайман ва жавобини ўзингиз ҳам яхши биласиз.
Хўп, тушундик, барибир ўша ўзгариш бўлади, барибир Фармонда айтилган умумюрисдикция судлари ташкил этилади, буни депутат ёки сенаторлар қўллаб-қувватлаши аниқ, яхши. Лекин шу ўзгаришни Конституциянинг ҳурматини жойига қўйиб, кейин қилса бўлмайдими?
Бу худди ҳали отаси тирик бўлса ҳам, лекин аллақачон жанозасига таклифнома чиқариб қўйган фарзандларга ўхшайди. Ҳали Конституция ўзгармадику, сал кутиб турсакчи ҳурматини қилиб?
👉 @xushnudbek 👈