Abdunabi Hamro ijodi dan repost
Бир ўрис йигит ижтимоий тармоққа чиқиб, ўз уйида ишлаётган ўзбекистонлик мигрантни “итим” деди. Бу шеър ўша аламнинг таъсирида битилди...
Бир ит ижтимоий тармоққа чиқиб
Миллатингни сўкса, ит деб атаса,
Икки қулоғингга пахтани тиқиб
Тунлари хотиржам қандай ётасан?
Бобонг Регистонни қурдирган маҳал
Чипта ковуш кийиб юрган ароқхўр,
Вайсаб турса, оринг қўзғалмасми сал
Гўё қулоғинг кар, гўё кўзинг кўр?
Ит ўзин итлигин билмаса ёмон
Бўрига осилар, айланиб боши,
Сурати одаму сийрати ҳайвон
Билмас, ботиб борар борҳо қуёши.
Зулмнинг устига қурилган давлат
Ажабмас, эртага кетса тарқалиб,
Ажабмас, мустақил бўлса ҳар миллат
Тўлиқ жом тўкилгай, турса чайқалиб.
Бугун олимлар жим, зиёлилар жим
Гўё бу миллатга эмасдай дохил,
Бир алкаш атади ўзбекни “итим”
Маърифатдан йироқ, саводсиз жоҳил.
Рацистми, нацистми, ё шовинистми
Ё ксенофобми – нима фарқи бор,
Жавобини бермоқ керакку унинг
Токайгача мудраб ётар номус-ор?
“Ойнаи жаҳон” жим, газеталар жим
Блогерлар қочдими ё ҳар ёққа?
Ўрисми, жуҳудми, бўлса-да у ким
Ҳаққи йўқ миллатни таҳқирламоққа!
Шундай пайт асқотар ҳар ботир юрак
Асқотар шундай пайт ҳар бир бийрон тил,
Қўрқоқдир миллатни асрамас эркак
Таҳқирга кўниккан сукунат – қотил!
Абдунаби Ҳамро
Бир ит ижтимоий тармоққа чиқиб
Миллатингни сўкса, ит деб атаса,
Икки қулоғингга пахтани тиқиб
Тунлари хотиржам қандай ётасан?
Бобонг Регистонни қурдирган маҳал
Чипта ковуш кийиб юрган ароқхўр,
Вайсаб турса, оринг қўзғалмасми сал
Гўё қулоғинг кар, гўё кўзинг кўр?
Ит ўзин итлигин билмаса ёмон
Бўрига осилар, айланиб боши,
Сурати одаму сийрати ҳайвон
Билмас, ботиб борар борҳо қуёши.
Зулмнинг устига қурилган давлат
Ажабмас, эртага кетса тарқалиб,
Ажабмас, мустақил бўлса ҳар миллат
Тўлиқ жом тўкилгай, турса чайқалиб.
Бугун олимлар жим, зиёлилар жим
Гўё бу миллатга эмасдай дохил,
Бир алкаш атади ўзбекни “итим”
Маърифатдан йироқ, саводсиз жоҳил.
Рацистми, нацистми, ё шовинистми
Ё ксенофобми – нима фарқи бор,
Жавобини бермоқ керакку унинг
Токайгача мудраб ётар номус-ор?
“Ойнаи жаҳон” жим, газеталар жим
Блогерлар қочдими ё ҳар ёққа?
Ўрисми, жуҳудми, бўлса-да у ким
Ҳаққи йўқ миллатни таҳқирламоққа!
Шундай пайт асқотар ҳар ботир юрак
Асқотар шундай пайт ҳар бир бийрон тил,
Қўрқоқдир миллатни асрамас эркак
Таҳқирга кўниккан сукунат – қотил!
Абдунаби Ҳамро