#буюк_миллат
Ватанни севиш, ватанни асраш бу энг буюк фазилат.
Бу туйғулар чексиз кўринишда бўлиши мумкин.
Зеро, бошқалардан ўз маҳаллангизга, туманингизга, вилоятингизга, республикангизга ҳамда миллатингизга қарата ноинсонийлик муносабатда бўлишликка, қадр-қимматини камситишга йўл қўйманг!
Бизнинг тарихимиз буюк.
Илм салоҳияти баланд бўлган аждодларимиз яшаган шу заминда.
Бир пайтлар Кореяда ишланган машҳур ва ўнлаб давлатларда намойиш этилган "Сарой жавоҳири" сериали Ибн Сино асарларига таянган, самога космик ракета учирган Турклар Фарғоний илму-маърифатига асосланиб иш олиб боришганларини яшириб ўтиргани йўқ.
Христофор Колумбнинг Америка қитъасини кашф қилишига сабабчи Берунийнинг "Масъудий қонуни" асаридир.( Беруний биринчи бўлиб 16 қадам (4,8 м) лик Ер курраси хусусиятларини кўрсатувчи глобусни яратди, бу нарса ҳатто XVI асрда Европада юз берган Уйғониш даврига қадар бирор кимсанинг ақлига келмаган эди.) Бутун инсоният қўлидаги смартфонларда Ал-Хоразмийнинг "портрети" борлиги фанда маълум......... яна Навоий, Бобур, Амир Темур, Улуғбек, Тўмарис ва яқин тарихдаги жадидчиларимизнинг буюк ўрни, меҳнати ва маънавий, бадиий мерослари бор.
Тарихга назар солсак буюк бобокалонларимиз, аждодларимиз рўйхатини жуда узоқ давом эттириш мумкин.
Шовинист ё босқинчи аждодлар бўлмаган бизда.
Биз инсонийликни, илм-маърифатни, меҳмондўстликни, бағрикенгликни, ижодни ёқлаган миллатмиз.
Кечагина футболда ҳам тарихий воқеа юз берганини бутун дунё кўриб улгурди.
Нафақат Ўзбекистонда, қолаверса, бутун Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб ўзбек йигити Ангиляни забт этди.
Дзюдо ватани бўлган ва кетма-кет мағлуб бўлмай келаётган япон дзюдочисини ютган ҳам ўзбек қизидир.
Шахмат..... энди бу яна бир катта мавзумиз.
Ўзининг буюк тарихига муносиб авлодларини тарбиялаётган миллатмиз. Шунақа!
Ватан омон, миллат бор бўлсин!
Хуршид Неъмат
20.01.2025
https://t.me/xurshidnemat_channel