Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан банкрот деб топилган корхоналарни мутасадди ташкилотлар томонидан тугатиш жараёнида учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни баратараф этиш мақсадида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриш амалиёти ва муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев, судьялар, вилоят прокуратураси, солиқ бошқармаси, банклар ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси вилоят бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.
Асосий масала суд бошқарувчиларининг суд томонидан корхонани банкрот деб топиш ва тугатиш жараёнларидаги фаолияти, банкротлик ишларининг муддати чўзилиш сабаблари юзасидан бўлди. Бунда мавжуд муаммолар танқидий-таҳлилий ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, иштирокчиларга судда банкротлик ишларини кўриб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари ва қонунчиликка тўлиқ амал қилиш борасида тушунтириш берилди.
Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari