Хоразм вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Хоразм вилоят судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Вилоят ҳамда Урганч туманлараро маъмурий судлари судьялари томонидан вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида ер бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти мавзусида семинар ўтказилди.

Унда судьялар 2024 йилда судда бошқарма қарорлари (рухсатнома, хулоса), хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан низолашиш билан боғлиқ жами 74 та ишлар кўрилгани, шундан 54 та аризалар қаноатлантирилгани ҳамда ишлар сони 2023 йилга нисбатан 24 тага кўпайганлигини таъкидлашди.

Мазкур тоифадаги низоларнинг олдини олишда қонун ва қонуности ҳужжатларга тўлиқ риоя қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Семинар давомида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонун, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс, Олий суди Пленумининг "Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 24-сонли қарори ҳақида ҳам маълумот берилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хоразм вилоят суди ташаббуси билан “Меҳнат қонунчилиги меъёрларини суд амалиётида қўллаш ва меҳнат низоларининг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар ташкил этилди

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


#мақола

"Жамият" газетасининг №04 сонида жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг тергов судьяси И.Ражабовнинг "Инсон қадри учун" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


Олий суд | Расмий канал dan repost
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 436 102 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 27,5 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Ўтган даврда энг кўп ишлар Тошкент шаҳар, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 68 567 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 6,7 трлн. сўм миқдорида маблағ ундирилиши белгиланди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маҳсулот етказиб бериш, коммунал хизмат кўрсатиш, тўловга қобилиятсизликка оид ҳамда кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ташкил этди.

Апелляция тартибида 6 257 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 852 та қарор бекор қилиниб, 607 та суд қарори ўзгартирилди.

Кассация тартибида 2 250 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 390 та қарор бекор қилиниб, 253 та суд қарори ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 2 360 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 255 та қарор бекор қилиниб, 94 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 426 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 136 та қарор бекор қилиниб, 30 та суд қарори ўзгартирилди.

__________


ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ ОБ ЭКОНОМИЧЕСКИХ ДЕЛАХ, РАССМОТРЕННЫХ СУДАМИ В 2024 ГОДУ

В 2024 году экономическими судами в первой инстанции рассмотрено 436 102 дела. При этом приняты судебные решения о взыскании в пользу истцов 27,5 трлн. сум.

За прошедший период наибольшее количество дел рассмотрено экономическими судами города Ташкента, Ташкентской, Сурхандарьинской, Джизакской и Ферганской областей.

Рассмотрено 68 567 дел, касающихся защиты прав субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства и в их пользу взысканы средства на сумму 6,7 трлн. сум.

За отчетный период основную часть дел, рассмотренных экономическими судами, составили дела о приостановлении операций по банковским расчётным счетам, поставке продукции, оказании коммунальных услуг, неплатежеспособности и кредитах.

В апелляционном порядке рассмотрено 6 257 дел. Отменены 852 и изменены 607 судебных решений судов первой инстанции.

В кассационном порядке рассмотрено 2 250 дел. Отменены 390 и изменены 253 судебных решения судов первой инстанции.

В ревизионном порядке рассмотрено 2 360 дел. Отменены 255 и изменены 94 судебных решения судов нижестоящей инстанции.

Судебной коллегией по экономическим делам Верховного суда в ревизионном порядке рассмотрено 426 дел. Отменено 136 и изменены 30 судебных решений нижестоящих судов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Хоразм вилоят, туманлараро ва туман(шаҳар) судлари судьялари томонидан олий, ўрта махсус ва умумий ўрта таълим муассасаларида ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларни судлар фаолияти билан таништириш юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Жумладан, вилоят судининг судьяси В.Қазақов томонидан Хива туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида, вилоят суди судьяси З.Исақов томонидан Қўшкўпир туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида, вилоят суди судьяси З.Якубов томонидан Гурлан туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судьяси М.Облокулов томонидан Боғот туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

Мулоқотлар давомида судьялар иштирокчиларга шахснинг Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жиноят ва ҳуқуқбузарлик тушунчаси, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалаларда тушунтириш беришди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хоразм вилоят судлари томонидан таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларни судлар фаолияти билан таништириш юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


YouТube видеохостингида эълон қилинган “Турмуш ўртоғимни нохақ айблашди. Суддан норозиман. Хурматли Президент ва Олий суд раисига мурожаат.” видеомурожаат юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги ҳукмига кўра, А.Каримов Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан ЖКнинг 60,61-моддалари қўлланилиб, 6 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Биринчи инстанция суди томонлар кўрсатмаси, ишда мавжуд далилларга баҳо бериб, шу хулосага келган.

Суд ҳукмига нисбатан айбланган А.Каримов ва бошқалар томонидан апелляция тартибида шикоят берилганлиги сабабли, жиноят иши ҳозирги кунда Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилганлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


Олий суд | Расмий канал dan repost
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 649 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.

__________

ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ О ДЕЛАХ, ВЫТЕКАЮЩИХ ИЗ ПУБЛИЧНО-ПРАВОВЫХ ОТНОШЕНИЙ, РАССМОТРЕННЫХ СУДАМИ В 2024 ГОДУ

В течение 2024 года административными судами рассмотрено 15 373 дела, вытекающих из публично-правовых отношений. В результате этого восстановлены права 6 338 граждан и юридических лиц.

За отчётный период рассмотрено 6 991 дело об обжаловании решений административных органов и органов самоуправления граждан, их должностных лиц. В частности, количество рассмотренных дел о признании решения хокима недействительным составило 2 720, по которым удовлетворено 933 заявления физических и юридических лиц.

Областными и приравненными к ним административными судами в апелляционном порядке рассмотрено 3 174 дела. Отменены 385 решений судов первой инстанции, изменены 14 решений. В кассационном порядке рассмотрено 1 208 дел. Отменены 130 решений судов первой инстанции, изменены 4 решения. В ревизионном порядке рассмотрено 1 649 дел. Отменено 141 решение судов нижестоящей инстанции, изменены 2 решения.

Судебной коллегией по административным делам Верховного суда в ревизионном порядке изучены 2 132 жалобы и протестов, из них 309 рассмотрены на основе материалов дел. В результате отменено 95 решений нижестоящих судов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Хоразм вилоят суди ташаббуси билан “Меҳнат қонунчилиги меъёрларини суд амалиётида қўллаш ва меҳнат низоларининг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида вилоятда фаолият олиб борувчи давлат органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳуқуқшунослари учун амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши, вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, ички ишлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси каби органларнинг ходимлари, банк вакиллари ҳамда адвокатлар иштирок этишди.

Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 2024 йил давомида меҳнат муносабатларига доир жами 593 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, ишлар сони 2023 йилга нисбатан (1032 та) 439 та ёки 42,5 фоизга камайган. Ишларнинг 428 таси 72 фоизи бўйича даъволар қаноатлантирилган.

Кўрилган ишларнинг 361 таси иш ҳақи ундириш, 113 таси ишга тиклаш, 51 таси меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш, 6 таси меҳнат таътили бериш ва қолгани бошқа тоифадаги меҳнат низоларини ташкил этган.

Ишга тиклаш ҳақидаги даъволар бўйича кўрилган 113 та ишларнинг 69 таси ёки 61,1 фоизи юзасидан иш берувчиларнинг буйруқлари ғайриқонуний деб топилиб, ходимлар ишга тикланган.

Ишга тиклаш низолари соҳалар (жавобгар субъектлар) кесимида таҳлил қилинганда, 2024 йилда кўрилган ишга тиклаш ҳақидаги низоларнинг 15 таси ички ишлар органлари, 15 таси ҳудудгазтаъминот ва унга тегишли ташкилотлар, 11 таси мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари, 7 таси солиқ хизмати органлари, 5 таси банк тизими, 2 таси божхона органлари ҳамда 68 таси бошқа давлат идоралари хиссасига тўғри келган.

Жами меҳнат низолари юзасидан иш берувчилардан ходимлар фойдасига 5 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда қарийб 500 млн. сўм миқдорида маънавий зарар учун компенсация ундириш белгиланган.

Семинарда мазкур статистик маълумотлар вилоятимизда бундай низолар сони ўтган йилникидан ошмаган бўлсада, кўп эканлиги, ушбу тоифадаги қонунчиликни қўллашда, ходимларни ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш ва шунга ўхшаш меҳнат муносабатларини расмийлаштиришда муайян қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.

Мулоқотларда барча масалалар тегишли ташкилотлар билан атрофлича муҳокама қилиниб, меҳнат низоларининг олдини олиш юзасидан қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Якунда қонунчиликни қўллашда келиб чиқаётган айрим тушунмовчиликларга доир саволларга судьялар томонидан батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.