Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор, Гурлан, Хива туманлари ва Хива шаҳри тадбиркорлари билан учрашди.
✅ Учрашув аввалида вилоят ҳокими мазкур ҳудудларда жорий йилда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Тақдимотларда янги лойиҳаларнинг молиялаштириш манбалари, яратиладиган иш ўринлари ва ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
✅ Шундан кейин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, уларнинг бизнес фаолиятларини янада кенгайтириш йўлида тўсиқ бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди. Тегишли соҳа масъулларини жалб қилган ҳолда ушбу масалаларнинг қонуний ечимини топиш ва ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube