"Икки аёл"
Ҳар кишининг икки бўлса аёли
Кеча-кундуз иши можаро бўлар
Ҳар бирининг бордир юз минг ҳаёли
Оши заҳар, нони ҳам увол бўлар.
Бирин севиб, бирин айласа ночор,
Элга расво бўлур, ўз айбин очар.
Ақли ҳайрон бўлиб, бориннан гечар,
Тенг тутмаса ёрин бекамол бўлар.
Гоҳи булбул каби сайрар тиллари,
Томошага ҳозир этар эллари
Гоҳи тизин урар, гоҳи ерлари,
Эрини кўрганда тилсиз лол бўлар.
Зарда қилиб келмас бўлса ёнина
Сўз айтмаса ҳар бирининг шаънина,
Бундай эр кўшилмас одам сонина
Икки хотин, бир эр уч аёл бўлар!
Махтимқули кимса билмас ботини,
Уйлансангиз қараб олинг зотини
Эгам кўрсатмасин ёмон хотинни
Одам ўзин билмас хомҳаёл бўлар!
Махтумқули
⚜️🔱 🎤СИЗ СОҒИНГАН ТАРОНАЛАР🎤🔱⚜️
✅Яқинларга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
📡https://t.me/сиз_соғинган_тароналар