Маркс Жуманиёзовнинг "Эсимда қолган онлар" китобидан парча: Хоразмлик бўлиб, биринчи бор араб тили грамматикасини ва олтмишга яқин асар ёзган Маҳмуд Замаҳшарий араб дунёсида машҳур, аммо халқимиз ундан бехабар эди. Бағдодда унинг номида кўчалар, боғлар, кутубхоналар, майдонлар аллақачондан буён бор, аммо биз ақалли унинг номини ҳам эшитмаган эканмиз. Шўро мафкураси бизни гумроҳликка маҳкум этгани учун шундай бўлиб келган.
Шарқшунос олим Убайдулла Уватов бу буюк ватандошимнзни халққа танитиш учун кўп хизматлар қилди, асарларини арабчадан таржима қилиб, нашр эттирди.
Убайдулла Уватов Замахшарий тўғрисидаги рисоласида шундай ёзади: «Жисмоний ногиронлигига (бедаво иллат туфайли ёшликдан бир оёғи кесилган) қарамасдан, хоразмлик бу ёшулли узининг беназир ақл-заковати, юксак илмий салоҳияти ва фавқулодда улкан даҳоси билан, таъбир жоиз бўлса, бутун дунёни забт этиб қўйган алломалардан бири ҳисобланади.
Замондошлари томонидан аз-Замахшарий хазратларига берилган Устоз уд-дунё (Бутун дунёнинг устози), Устоз ул-араб вал ажам (Араблар ва ғайри араблар устози), Фахри Хаворазм (Хоразмнинг фахри), Каъбаий уд адаб (Адаб аҳли учун бамисоли Каъба), айниқса, Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) каби ўта шарафли лақаблар дунёнинг биронта ҳам олимига насиб этмаганлиги эса буюк ватандошимизнинг нақадар беқиёс обрў-эътибор, ҳурмат эҳтиромга сазовор бўлган улуғ бир сиймо бўлганини кўрсатади».
Ана шундай улуғ аллома таваллудининг 920 йиллик тўйини муносиб ўтказиш биз учун ҳам бахт, ҳам катта масъулият эди. Замахшарий туғилган қишлоқ илгари Хоразмнинг Ғазовот беклиги таркибида бўлган. Шуни эътиборга олиб, Қўшкўпир туман марказида Замахшарий масжиди қурилди, Замахшарий номидаги боғ ташкил қилинди. Замахшар қишлоғидаги қабристон ободонлаштирилиб, Замахшарий қабри мажмуаси таъмирланди.
⚜️🔱 🎤СИЗ СОҒИНГАН ТАРОНАЛАР🎤🔱⚜️
✅Яқинларга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
📡
https://t.me/xorazm_jonli_ijrolari