ОАВни янги зарба кутяпти(ми)?
Ижтимоий тармоқда фуқаро мурожаатини ўрганиб, банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган, бироқ бунинг ортидан гумонланувчи ходима қолиб, журналистнинг ўзи маҳкамага тортилаётган иш кўп муҳокама бўлди.
Мазкур суд иши 27 февраль куни соат 10:00 да Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилиши белгиланган.
Гумонланувчининг эри Олий судда ишлашини Олий суд матбуот котиби ўзи билиб-билмай тасдиқлаб ҳам қўйди.
Журналистни судга бериб, «кунини кўрсатиб қўйиш» ортида ўша муҳтарам Олий суддаги эр турганини сезиш закий кишилар учун қийинмас.
Энди нима бўлади? Агар эри Олий судда ишлайдиган, банкда ишлаб юрган кезлари фуқароларнинг номига кредитни олиб, биғиллатиб юрган гумонланувчи ўрнига журналист жавобгарликка тортилса, бу иш нафақат ўша журналист учун, балки барча ОАВ учун йирик зарба бўлади.
Қўрқинчлиси эса, айни мана шу иш эртага фуқаро мурожаатини ўрганган ҳар қандай ОАВни, блогерни ёки журналистни «кунини кўрсатиш учун» «дежурний» асосга айланиб қолишидир.
Мазкур хабарда бирор шахс номи келтирилмади. Бунда шахслар эмас, жараён муҳим. ОАВга зарба бериладими ёки журналистика учун бир қадам олдинга юриш бўладими – ҳаммасини эртанги суд айтади. Адолатдан умид бор, агар эртага ўлдиришмаса...
@xojayinuz