Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланган Зилемхон Ҳайдаров ҳақида нималар маълум?Сўз бошидан айтиш керакки, уни президент девони (аппарати / администрацияси)да энг узоқ йиллардан бери (32 йил) ишлаб келаётган инсонлардан бири, дейиш мумкин.
Зилемхон Ҳайдаров 1945 йил 25 июлда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Отаси ингушлардан, онаси эса Қрим татарларидан бўлган. Оилали, икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор.
Зилемхон Ҳайдаров марҳум президент Ислом Каримовнинг энг ишонган одамларидан бири бўлгани айтилади. Қолаверса, Зилемхон Ҳайдарович узоқ йиллик тажрибага эга, садоқатли кадрлардан бири.
У 1993–2018 йил оралиғида Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фолият юритган бўлса, ҳозир президент администрацияси молиявий-иқтисодий департаменти раҳбари сифатида ишлайди.
@xojayinuz