ЭРТАЛАБКИ ТОНГНИ КЎРИШ БАҲОСИ, ҚАНЧА ТУРАДИ СИЗНИНГЧА
"Янги тонг" қадри...
АҚШда бўлган воқеа.
Питр ва Алекс бир вақтлар университетда бирга ўқиган груҳдошлари билан учрашувдан қайтишмокда. Питр ўтган йиллар мобайнида иши юришиб кетган катта бизнес ва акциялар эгаси. Питр ўзи ҳақида сўзлаб бергандан кейин, Алексдан сенинг ишларинг қалай нима иш қиляпсан оиланг қандай деб сўради.
Алекс ҳозир бир компанияда оддий ходим эканлиги, икки нафар фарзанди коллежда таҳсил олаётгани хотини мактабда ўқитувчи эканини айтиб берди.
Питр ҳа унда ишинг яхши экан деди. Шунда Алекс, биласанми Питр шу аёлим билан ажршмоқчимиз деб қолди. Нега сўради Питр. Биласанми бу ҳаётимиз хотинимга кўп ҳам мақул бўлмаяпди. Сабаби пул ортиришнинг имкони бўлмаяпди. У эса кўп пулимиз бўлишини, ҳашаматли ҳаёт кечиришимизни ҳоҳлайди, ҳар куни уйда шу сабабдан жанжал жуда чарчадим дўстим деди.
Питр бир оз уйланиб турдида,
менга манзилингни бер мен эртага сеникига меҳмонга келаман деди. Алекс ҳазиллашяпсанми деб сўради ва ишонқирамай манзилни берди.
Эртасига Питр берилган манзил бўйича Алекснинг уйига келди ва ҳовлига разм солди. Ўртача уй, ҳовлида ўртамиёна Форд машина турибди. Алекснинг хотини Питрни яхши билар Питр ҳам уни яхши биларди шунинг учун меҳмондорчилик яхши ўтди.
Фақат уй бекасининг ҳаётдан нолишини ҳисобга олмаганда.
Зиёфат якунида Питр Алекс
нинг хотинини алоҳида четга таклиф қилиб, хўш нега бунча нолийсан, ахир оиланг бўлса, ҳамма сог саломат, ҳамма ишда ўқишда, уй жой машина яна нима керак сенга деган манода савол берди. Алекснинг хотини Питрга қараб туриб, бу айтганларинг тўғри бир қараганда, аммо мен ҳаётда бир марта яшайман менинг эримда ҳам сеникидай бойлик бўлишини ҳоҳлайман, шунинг учун уни кўпроқ ишла кўпроқ пул топ деб доим тергаб тураман аммо фойдаси бўлмаяпди эплолмаяпдида хўрсиниб жавоб берди.
Хўш сен ҳозирча қанча маблағинг бўлишини ҳоҳлайсан сўради Питр, Алекснинг хотини ҳозирча 10 млн доллар бўлса ёмон бўлмасди деди кулиб.
Хўп мен сенга 10 млн доллар бераман деди Питр.
Йуқ бизга қарз керакмас яқинда кредит деган балодан зўрға қутилдик деди Алекснинг хотини.
Питр уни тинчлантириб, йуқ бу қарз эмас, менда пул кўп ҳозир 10 млн доллар бераман ва яна ҳар йили 1 млн дан бериб бораман, фақат битта шарт билан агар шартга кўнсанг шу пуллар сеники бўлади деди.
Хўш қанақа шарт экан сўради Алекснинг хотини.
Шарт шуки "мен сенга 10 млн доллар бераман, аммо сен эртага эрталаб ўрнингдан турмайсан, янги тонгни кўрмайсан аниқорғи умуман уйғонмайсан." агар шу шартга кўнсанг 10 млн доллар сеники бўлади, фақат сен яхшилаб ўйлаб кўр ва эрталаб менга жавобини айтгин дедида ёнига дўсти Алексни чақириб иккови ҳовлига айлангани чиқиб кетди.
Питр Алекснинг уйида ётиб қолди. Эрталабки нонушта пайтида Алекснинг хотинининг кайфияти жуда яхши эди. Алекс Питрдан хотинимга нима дегандинг жуда кайфияти яхши, деб сўради. Йуқ ҳеч нарса демадим факат янги тонг хақида суҳбатлашган эдик, деди Питр.
Алекснинг хотини каҳва солинган чашкани ушлаб турар экан Питрга қараб "Питр биласанми мен сенинг шартингга к ў н м а й м а н," деди ва эрини қучоқлаб олди.
-Нега энди янги тонг,янги кун 10 млн доллардан афзалроқ эканми сўради Питр.
- "Ҳа Питр янги тонг, янги кун 10, ҳатто 100 млн долларингдан ҳам афзал эканини шу букун тонгда тушуниб етдим . Сен менинг кўзимни очдинг қалбимни уйғотдинг. Сенга катта раҳмат" деди, эри ва икки ўғлини қучоқлаб олган Алекснинг аёли.
Алекс эса ҳеч нарсага тушунмаганича Питрга қараб турарди.
Мантиқ: Сизчи сиз, Аллоҳ сизга ҳар куни беминнат инъом этаётган, "янги тонг, янги кун" ни қанча маблағга алмаштирган бўлардингиз?
..жавобини ўзингизга айтингчи.
Акмал Жумаев