ХИЗРЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


маънавий маърифий, янгиликлар, хабарлар, эълонлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Бомдод намози вақтлари
ҳақида маълумот

4~10 январь Ражаб ойи
Бомдод намози
Кириши(тонг) 6~34
Тугаши (қуёш) 7~59
Мустаҳаб вақти 7~15
Энг катта савобли вақти
Зарурат юзасидан (ишга, ўқишга борувчи, сафарга чиқувчи в. б сабаблар) бомдод намозини соат 6~34дан 7~59гача ўқиш мумкин

1~12январь кунлари тонгнинг бошланиши вақти ўзгармайди ва 30декабрь2024дан 9-январь2025гача қуёшнинг чиқиш вақти ўзгармайди
Тақвимдан олинди


G‘animat uyg‘oning
o‘tmasin fursat
Tavbalar qilaylik
umr g‘animat
Orqaga qaytmaydi
o‘tgan har fursat

t.me/xizrli 👈🌺
Taqdim etadi


ЯХШИ ҚЎШНИ

Киши уй олишидан олдин у ердаги қўшниларининг солиҳ эканига эътибор қаратиши лозим бўлади. Чунки қўшнилар қўшнисининг баъзи сир-асрорларидан хабардор бўлишади, шунингдек, қўшниларнинг ўзаро бир-бирларига эҳтиёжлари тушиб туради.
Агар қўшни солиҳ бўлса, у билан ёнма-ён яшаган қўшнига унинг фойдаси тегиши, агар қўшни ёмон бўлса, ундан атрофдагиларга фақат зарар етиши ва уларнинг бахтсиз ҳаёт кечиришларига сабаб бўлиши мумкин.

Нофеъ ибн Абдулҳарисдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кенг маскан, яхши қўшни ва қулай улов мусулмон кишининг саодатидандир», дедилар» (Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган).

Ҳикматларда «Уй олишдан олдин қўшни танла» деб бежизга айтилмаган. Ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг яҳудий қўшниси бор эди. У уйини сотмоқчи бўлганида, одамлар ундан уйининг нархини сўрашибди. У: «Икки минг», дебди. Шунда: «Сенинг уйингнинг нархи икки минг эмас, минг-ку, нима учун икки минг деяпсан?» дейишибди. У: «Тўғри айтасизлар, лекин мен мингини уйим учун, яна мингини эса Абдуллоҳ ибн Муборак қўшним бўлгани учун сўраяпман», деб жавоб берган экан.

“Ислом одоблари энциклопедияси”дан.
@mehrob_uz тайёрлади

t.me/xizrli 👈🌺taqdim etadi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Роббим бизларни неъматларингга шукур қилғувчи бандаларингдан қил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
JUMA AYYOMI SIZLARGA XAYRLI VA BARAKALI BO‘LSIN!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📼 360p, 💾 9.5MB, @Gozilla_bot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОРИЁНдан янги янги йил табриклари

(тожик тилида)


БЎЛМА...
Насиҳат ашула
Улуғбек Бобожонов

Хоразм наволари


​​ИБРАТ БЎЛСИН.

Агар кафан насиб этса...

  Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
...Хароб бир ҳолатда эди.
Чўкиб, тушиб ҳам кетгандир деб ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...

... Шанба куни уйи олдида турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди...
...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам.
Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”...

...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди.
Нақд фалон минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди...
   Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди...

...Кунлар ўтди...
...Сафохўжа яна молу дунё дардида ўз ишига шўнғиб кетди.
Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
   Бир кун ўртоқлари билан сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди...
   Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди...

... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб телефони билан дўстларини суратга ола бошлади...

Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб кетасиз сувга..” ,- деб огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...

... Шу пайт ароқ ўз кучини кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди.
Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди.
Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди.
Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди.
Беш кун давом этган қидирув самара бермади.
Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди....

Саъдий айтади:
Эй, сен ҳожа, бу дунёдан бехабар,
Эртаю кеч тўплаяпсан симу зар,
Аслида бу дунёдан бир газ кафан улушинг...
Лекин ҳали гумондир бунга лойиқ бўлишинг...
Хулоса ўзингиздан

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Канали тайёрлади

t.me/xizrli 👈🌺taqdim etadi
Ўтинг ва обуна бўлинг


ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАРДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!
МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ВА БОШҚА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР!

t.me/xizrli 👈🌺taqdim etadi
Ўтинг ва обуна бўлинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умр ўтар вақт ўтар...




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БИР КУНИ РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОЛДИЛАРИГА БИР АЁЛ КЕЛИБ СЎРАДИ...

Минг марта Кабани тавоф қилганингдан афзалроқ...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!
Янги 2025-йилнинг биринчи куни муборак бўлсин!
Бугунги кунингиз ҳам хайрли баракали бўлиб осойишталик билан ўтсин!
Кун давомида аъло кайфият сизларни тарк этмасин!
ЙИЛ ДАВОМИДА СИЗЛАРГА ЯНГИ МУВОФФАҚИЯТЛАР ТИЛАЙМАН!
АЛЛОҲ МАДАДКОРИНГИЗ БЎЛСИН!

t.me/xizrli 👈🌺sizlar bilan




Andijon Bugun | Андижон бугун dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дахшат

18 ёшгача бўлган болалар орасида инсульт кўпайиб кетибди😨

Бунинг асосий сабаби энергетик, кола сингари ичимликлар экан

Ота-оналарга юбориб огоҳлантириб қўямиз, ЯНГИ ЙИЛ ЭКАН ДЕБ БОЛАЛАРНИ ЗАХАРЛАМАНГ

Канал 👉
@ANDIJON_BUGUN


https://t.me/xorazmfarzandimanmen/90120

Ажаб сирлар
Нуриддин Ҳамроқулов


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳ биздан нимани сўрамайди...
НИМАНИ СЎРАЙДИ...

(рус тилида)

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.