#шарпа_билан_битим.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(285-қисм)
🍃Жаҳл 🍃
Ўзи тўрт карра ўқиган шартномага бириктирилган реализация актини Фуад ёнма-ён солиштираркан, Муаммар бошлиқ янги компаниянинг хужжат ишлари борасида сустлигига жаҳли чиқди. Биргина имзо қўйса бўлди эди, кейинги чигалнинг устида Муаммар ўтирар ва яхшигина таъзирини еб ҳам оларди. Бироқ Фуаднинг бунақа масъулиятсизликни жим орқага отиб қўйгиси келмади:
-Ҳамод балки сен бунга бир кўз югуртириб кўрарсан, ҳозир ҳаёлим жойида эмас. Лекин шу ҳолимда ҳам менга бу ғирт масъулиятсизлик бўлиб туюляпти!
Ҳамод у узатган хужжатларга тез кўз югуртириб чиқди: ҳар куни бунақа хатолардан нечтаси юзага қалқиб чиқади-ки...
-Телефонни олиб бер!
Бугун Фуаднинг авзойи чатоқ эди. Арзимас нарсаларга ҳам аччиқланар, бесаранжом ва ўзини қаерга уришни билмаётган одамдек зиқ бир ҳолатда эди.
Гўшакни кўтарган Муаммар яхшигина гап эшитиб олди. Ора-орада унга фурсат тегиши билан Фуаддан кечирим сўрар, "ҳозир етиб бораман, саидим!" дея такрорлашдан чарчамасди.
Фуад аччиқ билан телефонни диван устига ирғитди. Хужжатларни эса жаҳл устида ғижимлаб ёки йиртиб ташламаслиги учун унинг ёнидан Ҳамод йиғиштириб олди.
-Ўзинг аралашмасанг бўлмайди, аҳмоқ калла оёққа тиним бермасмиш... Бизда эса тескариси- бу Муаммар деганлари- бошни ғовлатиб ташлади!
🍃"Қандайдир таниш чеҳра!"🍃
Саид бин Тамим ширкатдан шошиб чиқди-ю ўзини кутиб ҳозир турган машинага ўтирди. Маркаб қайрилиб, эндигина серқатнов машиналар оқимига қўшилиш учун секинлаб юраётган эди, қарама қарши томонда кўринишидан мусофирлиги билиниб турган одамларга ҳайдовчи ширкат биносини имлаб кўрсатганча нималарнидир тушунтираётганига кўзи тушди:
-Фаҳд, бироз тўхта-чи!
Саид бин Тамим ташқарига диққатли бўлганини сезган ҳайдовчи секинлаб тўхтади. Қорайтирилган ойналар туширилгач, ўша мусофирларга яхшилаб тикилган жаноб бўйчангина, оқ юзли чиройли қизнинг қуёшдан пана қилган кафтини туширишини кутди. Назарида бу чеҳра унга таниш чиқадигандек туюлаётганди. Ҳамроҳига бир нарсани гапирмоқчи бўлиб қараган қиз ўзини беш қадам нарида, машина ойнасидан кузатиб турган одамни кўрди-ю...
Саид бин Тамимнинг мана энди иймони комил бўлди: бу ўтган йили ўғлининг ёнида кўрган қизнинг айнан ўзи эди.
-Мусофирлар манзилни топишолмаяпти шекилли!
Ҳа, ростдан ҳам уларнинг бу ерга бежиз келмагани аниқ! Катта эҳтимол билан Фуадни қидириб келишган...
Саид бин Тамимнинг бир деганда ҳаёлига Муаммар келди. Фаҳддан зудлик билан уни улаб беришни сўради. Ўғлининг иш бошқарувчиси ҳам дарровда унга жавоб қилди.
-Ҳамза қаерда? Тезда Фуаднинг ёнига бориши керак бўлиб қолди, мен ҳали ҳам бу ердан кетганим йўқ, ташқарида турибман! Кетишдан аввал менга учрасин!
Қизиғи, Муаммарнинг ўзи ҳозир Фуаднинг олдига отланаётган экан. Зум ўтмай, ширкат ёнидан унинг машинаси қўзғолгани- орқа ойнадан жанобга кўринди. Олдиндаги машинани қора тортиб келаётган Муаммарнинг ҳам кўзи- секин аста ширкат биноси томон энди одимлашни бошлаган одамларга тушди-ю, ҳайрати ортди. Улар билан бирга келаётган қиз- ўтган йили саиди ички ҳовлига олиб келган қизнинг ўзгинаси эди. Оралиқ масофа қисқаргач, олдинги машина эшиги очилиб, ундан Саид бин Тамим тушди. Орқадаги машинадан тушган Муаммар эса - бир муддат нима қилишни билмай, жойида туриб қолди.
Саид бин Тамимнинг арабча саломига бирваракайига ҳамма "ваалайкум ассалом, ассалому алайкум" деб жавоб бергач, чол ажабланиб, Жамилга қараб қолди. Сўнг қизга қаради, қуёш тиғи унинг юзини лола рангига киритган, устидаги қора абая фонида у янаям садафдек ярақлаб турарди.
Мулоқот заҳмати тил билгани боис Алсунинг гарданида эди, у аранг Фуад билан учрашишлари кераклигини Саид бин Тамимга тушунтирди.
-Хўп, албатта! Зиёрат истагингиздан албатта биз жудаям хурсандмиз, мен ҳозир!
Саид бин Тамим ортига ўгирилди, ана шундагина Муаммар бу чорлов эканлигини тушуниб, улар томонга қадам босди:
-Муаммар! Зиёратчиларимизни Фуад билан учрашишларини таъминла!
(Давоми бор)