#шарпа_билан_битим.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(284-қисм)
🍃Ҳароратли шаҳар 🍃
Жамил, Дима ва Надима терминалдан чиқишлари билан қайноқ ҳаво деганлари қандай бўлишини бир деганда тушуниб олишди. Алсуга эса бу яхшигина таниш! Жамил ўзини гўёки қизиб турган қозон ичида тургандек тасаввур қилар, нима дейишни билмай, бир қизига, бир Надимага қараб-қараб қўярди. Таксига ўтиришгунча иссиқдан нолиган Дима-муздек роҳатижон салон ичига киргач, дарровда шаҳарнинг кўз олувчи хуснига алданди.
-Ҳавосини ҳисобга олмаса, ҳаммаси яхши!
Ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган қисиқ кўз инглизчалаб вижирлаб қўйди: чамаси у машинасига чиққанлар қайси тилда гапирмасин-албатта иссиқдан нолишини тушуниб қолган шекилли, орқага ўгирилмай ўз фикрини билдирди.
-Нима деяпти, Алсу сен тушунасан-ку?!
Алсу қайси пайт сайру-саёҳатга қулай эканлигини айтиб, маслаҳатгўйлик қилган малайзиялик ҳайдовчининг гапларини тушунган бўлса-да, отасига уларни таржима қилиб ўтирмади.
-Сиз йўналишдан чалғиманг!
Араб тилида янграган бу гапдан- ҳайдовчининг кўзлари ғалати бўлиб, ойнадан секингина Алсуга бир қараб қўйди. Шу билан унинг қайтиб оғзи очилмади.
Йўллар Алсуга бир мунча нотанишдек туюлар, қиз бечора тўққиз ой ичида янада кўпайиб кетган ушбу осмонўпар биноларга ҳайрат билан қараб, мўлжални чамалашга қийналарди.
Чиройли меҳмонхона олдида тўхташди. Алсу отасига "бу жой қиммат бўлса керак!" дегандек ҳавотир билан қараб қўйди. Жамилнинг ўзи ҳам шу нарсадан ўйланиб турганди.
-Майли тушаверайлик-чи!
Бир суткалик нарх 250 дирҳам экан, Жамил бу пулни рублга ўгиргач, ўзи ғалати бўлиб кетди.
-Дада, бунақа тўрт юлдузли меҳмонхонада эмас, балки биронта хостелда қолганимиз яхшироқдир?!
Шу билан яна сарсонгарчиликлар бошланди. Жамил қизига тил келиб "аввал сенинг ишингни битирайлик, кейин бафуржа ва хотиржам қолиш учун жой қидирамиз!" дейишга истиҳола қилар, Алсу ҳам "ишқилиб, менинг мавзуимни гапириб қолмасалар" дея ички ҳавотирда жим бўлиб қолганди.
Ваниҳоят Жамил айтишга мажбур бўлди:
-Сен танийдиган одам билан аввал кўришсак дегандим, кейин меҳмонхона масаласини секин ҳал қилиб олаверардик...
Бироқ Алсу шу жойда иккиланганча отасига қараб қолди:
-Мен манзилни топа олармиканман? Мана ҳозир турган жойимизни сал эслагандекман-у... Бироқ...
Жомадонлар билан турган бу мусофирларни қора тортиб, оёқ остига келиб тўхтаган яна бир таксига чиқишди: бунисининг ҳайдовчиси қоп-қора ҳабаш экан.
Алсу манзил айтишга келганда яна жим бўлиб қолганди: Фуаднинг Мирдифдаги уйига қандай борилишини яхши эслайди, Шейҳа хоним истиқомат қиладиган муҳташам уйга бориш учун эса мўлжални тўғри олишига ишончи комил эмас: Фуад билан у йўллардан неча бора ҳаяжон таъсирида ёки ундан қочиб кетишни ўйлаб, режа тузиб- ўзида бўлмаган бир ҳолатларда ўтган...
Ҳаёлига ўзлари оқшомда қатнашиш учун борган компаниянинг тадбири ўтказилган меҳмонхона жойлашган манзил келди. Бироқ у ерда Фуаднинг отаси бошқарадиган компания-шунчаки бир тадбирни ўтказган ҳолос...
Қизидан сас-садо чиқмаслиги- Жамилни, салондаги мусофирларнинг оғзига талқон солгандек ўтириши- ҳабаш ҳайдовчининг сабрини тоширди.
-Манзилни эслолмаяпман, дада! Мени кечиринг...
Алсу бошини қуйи эгганча шундан сўнг жим бўлиб қолди:
"Балки учрашмаганим яхшиликкадир.."
Жамил шу пайтда Надимага ишора берди. Аёл боядан бери қучоқлаб ўтирган сумкасини очиб, ундан Алсунинг дафтарини олди ва Жамилга узатди. Зарҳал ташриф қоғозни ҳайдовчига узатган Жамил секингина қизига кўз қири билан қараб қўйди: у хатто буни сезмади ҳам!
Алсу бош кўтариб қаради: бу сафар кўраётган манзаралари унга бироз танишдек туюлиб, ҳайрон бўлди. Салдан кейин яна нотаниш йўллар икки томондан кўзга ташлана бошлади.
-Қаёққа кетяпмиз? Дада бу йўллар бизни қаерга олиб боради?!
Жамил "қайдам, балки тўғри йўналишга олиб борар!" дея паст овозда гапирди-ю, яна олдинга қараб олди.
(Давоми бор)