Яъни, бундай ҳаром ишни қилишдан Аллоҳ сақласин, демоқда. Кейин у яхшиликни унутадиган одам ҳам эмас. Шунинг учун ҳам, ахир у, яъни, уй эгаси–хотиннинг эри, жойимни яхшилаб берган хўжам-ку, деди. Менга шунча яхшилик қилган инсонга хиёнат этиб, хотинининг гапига кириб, фаҳш иш қиламанми? Агар шундай қиладиган бўлсам, золимлардан бўламан.
«Албатта, золимлар нажот топмаслар, деди».
Аммо хотиннинг зулм, хиёнат, адолат, риоят, Аллоҳдан қўрқиш, деган нарсалар билан иши йўқ эди.
«Батаҳқиқ, хотин унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, у(хотин)га интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздандир». (24 оят)
Юсуф гапга кирмай, унинг таклифини рад этгандан кейин, хотин ниятига етиш учун унга томон интилиб қолди. Аслида, бунақа пайтларда эркак киши аёлга интилмасмиди?
Ҳолбуки, Юсуф эркаклиги комил инсон эди. Унда ҳам бошқа эркакларда бўлгани каби майл бор эди. У ҳам аёлга интилиши мумкин эди. Аммо унинг бошқалардан фарқли жойи–Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрган эди, ўшандай ҳужжатни кўриб туриб ҳам ҳаром ишга юрганида, ҳақиқий мўмин бўлолмас эди. Агар шу ҳужжат бўлмаганида, у ҳам хотинга интилган бўларди.
Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг инояти ила бўлмоқда.
«Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик».
Биз қилган тадбир туфайли у ёмонлик ва фаҳш ишлардан, жумладан, у уйида турган аёл хоҳлаган бузуқликдан ҳам узоқ бўлди. Унга бунчалик ишларни раво кўрганимиз беҳуда эмас.
«Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздандир».
Хотин Юсуфга интилиб, у хотиндан қочиб:
«Эшик томон чопишди. Хотин унинг кўйлагини орқасидан юлиб олди. Эшик олдида У(хотин)нинг хожасига дуч келишди. У(хотин): «Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламли азобдир», деди». (25 оят)
Хотиннинг нафси шу даражага етган эдики, Юсуфга интилибгина қолмай, уни қувишга тушди. Юсуф ҳам фоҳиша ишга умуман бормаслигининг таъкиди сифатида эшик томон қочди. Хотин қочаётган Юсуфнинг кўйлагидан ушлаб тортган эди, кўйлакнинг бир парчаси қўлида юлиниб қолди. Шу пайт кутилмаган иш содир бўлди:
«Эшик олдида у(хотин)нинг хожасига дуч келишди».
Хотиннинг эри келиб қолди. Нима қилиш керак?
Маккор хотин ўзини йўқотмай, дарҳол ҳужумга ўтди:
«Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламли азобдир», деди».
Яъни, Юсуф менга–сенинг аҳлингга ёмон ният билан ҳамла этди, бузуқлик қилишни хоҳлади. Энди унинг жазоси ёки қамоқ, ёки аламли азоб бўлиши керак, деди.
Хотиннинг бу бўҳтони қаршисида Юсуф ҳам жим турмади:
«У: «Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», деди. У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибдир, у ёлғончилардандир». (26 оят)
«Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», деди». (27 оят)
@xayotsaboqlarl канали 👇👇