🌺Хаёт сабоқлари канали🌺


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Яхшилик қилинг
У́зингиздан яхши из қолдиринг...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Одамлар биргина #хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади.
    Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.
    Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!

   Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!
Halovatuz

Иймон халовати истаган қалблар учун канал👇


@xayotsaboqlarl


Бир донишманддан сўрадилар:

Нима учун Moмо Ҳаво Одам атонинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?

Донишманд жавоб берди:

Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, қалбини маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди” деган эканлар!


@xayotsaboqlarl


سورة الاسراء كاملة للقارئ الشيخ محمد الفقية

#Ishq
Оташин муҳаббатга фақатгина Роббим ҳақли эканлигига иймон келтирган онимдан инсоний муҳаббат мен учун аҳамиятсиз туйғуга айланди.

Инсонлар мени ҳар қанча кўп севмасинлар Аллоҳнинг эмас менинг ишқимда телбаликлари мени ҳурсанд этмайди.

Чунки мен ўзим каби қуллар учун оддий бир дунё матоҳиман. Шуни билганим ҳолда дунёвий муҳаббатингиз қаҳрамонларидан бири эканлигим мени қандай севинтирсин?!

Ишқингиз ягона Аллоҳга ва бандаларига қўйган муҳаббатингиз ҳам Аллоҳга тобе бўлсин.

Кимнидир ҳар қанча ёниб севманг муҳаббатингиз Роббингизга тобе бўлмас экан севгингизнинг охири муқаррар азиятдир.
©️Muzdalifa

Муҳаммал ал Фақиҳ #қори

@xayotsaboqlarl


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@xayotsaboqlarl


GO‘ZALLIKDAN LOL QOLGANLAR

  Alloh taolo go‘zallikni yaratib ikkiga bo‘lgan  yarmini Yusuf alayhi salomga yarmini jamiyki mahluqotlarga bergan ekan.

• Yusuf alayhi salom qanday chiroylik edilar?
Subhanalloh! devorga yaqinlashsalar nuri tushib turgan.

Alloh taolo quroni karimda shunday marhamat qiladi.

(Yusufga): «Ularning oldiga chiq!» —dedi.  Uni ko‘rgan chog‘larida lol qoldilar, qo‘llarini kesdilar.  Va: «Alloh saqlasin!! Bu bashar emas! Bu karamli farishtaning o‘zi-ku!» — deyishdi.
[Yusuf surasi 31-oyat]

• Allohning qudratini qarangki odam go‘zallikdan lol qolganda, qo‘lini kesganiniham bilmaydikan!
   Bashariyat tarixida qancha-qancha odamlar o‘tdi qanaqa chiroyliklar qanaqa chiroylar o‘tdi. Yana bu jamiyki go‘zallikning yarmi butun mahluqotlarga chachib tashlangandagi chiroy edi holos.

• Endi bu go‘zallikni yaratgan Allohning o‘zi qanday go‘zal ekin?
Hammamizni Alloh o‘zining diydoriga, jamoliga qarab lazzatlanish baxtiga nasib qilsin. 

@xayotsaboqlarl


ЮСУФ АЛАЙХИССАЛОМ КИССАСИ.

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

🎙 АБДУЛЛОХ ДОМЛА МАРУЗАЛАРНИ 👏

@xayotsaboqlarl канали


Юсуф алайхиссалом киссаси.

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

🎙 АБДУЛЛОХ ДОМЛА МАРУЗАЛАРНИ 👏

@xayotsaboqlarl канали


Ўзига ўхшаган оқбилакларга ўхшаб, хотинига бир нарса демади. Очиқ-ойдин айбдор бўлиб турган хотинга бир оғиз ҳам гап айтмай, умумий қилиб:
«Албатта, бу (иш) сиз хотинларнинг макрингиздир. Албатта, сиз хотинларнинг макри жуда зўрдир»
Худди бу айбни барча хотинлар қиладигандек эди. Шу билан ўзини ўзи алдаган оқбилак эр ўзига хиёнат қилаётганида устидан чиқиб қолган хотинига ҳам бирор оғиз гап айтишга ярамади.
Бир оз ўтиб, хиёнатчи хотиннинг оқбилак эри Юсуфга қараб:
«Эй Юсуф, сен бу ишни унут. Сен, хотин, гуноҳингга истиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг», деди». (20 оят)
Айшу ишратга берилган табақалар орасида бунақа ҳодисалар тез-тез учраб туради. Шунинг учун ҳам эр бу номуссизликка тузукроқ чора кўришнинг ўрнига, ёпиғлиқ қозонни ёпиғлиқ ҳолида қолдиришга ҳаракат қилди. Оиласининг айбини очиши мумкин бўлган бирдан-бир шахсга–Юсуфга қарата:
«Эй Юсуф, сен бу ишни унут», деди.
Яъни, эсингдан чиқариб юбор. Туя кўрдингми, йўқ. Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолаверсин. Ичкарида нима бўлса, бўлаверсин. Ичкаридаги гап ташқарига чиқмаслиги керак.
Лекин Аллоҳнинг билиши билан ишлари йўқ.
Асосий айбдорга–хотинга нима жазо? Ўз аҳлидан бўлган шоҳиднинг олдида фаҳш ишга урингани ашёвий далил билан собит бўлган хотинга эр нима жазо белгилайди? Бунинг жазоси ҳам ўша зодагон табақанинг ўзига хос:
«Сен, хотин, гуноҳингга истиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг», деди».
Сен хато қилдинг. Сени ҳар қандай жазога тортса бўлади, майли, гуноҳингга истиғфор айтиб, кечирим сўраб қўйсанг, бўлди. Шу билан иш битади.

@xayotsaboqlarl канали 👇


«У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибди, у ёлғончилардандир».
Агар кўйлак олд томондан йиртилган бўлса, Юсуф ҳамла қилган, хотин эса, ҳимояланиш чоғида кўйлакнинг олдидан йиртиб олган бўлади. У ҳолда хотиннинг даъвоси тўғри, Юсуф ёлғончи бўлади.
«Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибди, у ростгўйлардандир», деди».
Агар кўйлак орт томондан йиртилган бўлса, хотин ҳамла қилган бўлади. Хотин қочаётган Юсуфни тутиш учун ортидан ташланиб, кўйлакни йиртган бўлади. У ҳолда хотин ёлғон гапирган, Юсуф эса, ростгўй бўлади. Оқилона гап, одилона ҳукм.
«Эр унинг кўйлагини орт томонидан йиртилганини кўрган пайтда: «Албатта, бу (иш) сиз хотинларнинг макрингиздир. Албатта, сиз хотинларнинг макри жуда зўрдир», деди». (28 оят)
Эр Юсуфнинг кўйлаги орт томонидан йиртилгани кўргач, ҳамма нарсани тушунди. Лекин бу ишга оддий қаради. Ўзига ўхшаган оқбилакларга ўхшаб, хотинига бир нарса демади.

👇👇👇👇


Юсуф хотиннинг бўҳтонини рад этиб, очиқчасига:
«Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», деганидан сўнг ким ҳақ эканини аниқлаш заруратга айланди. Бундай ҳолларда бир томоннинг фойдасига, иккинчи томоннинг зарарига ҳукм чиқариб, ҳақни изҳор қилиш учун далил керак бўлади. Худди шу ишга хотиннинг аҳлидан бир киши гувоҳлик берди. У гувоҳ ким эканлиги, ёши, қачон келгани, воқеадан қандоқ хабардор бўлгани айтилмайди. Лекин муҳими ва кераги айтилади. Афтидан, гувоҳ ақл-заковатли ва тадбиркор ҳамда одил одам бўлса керак, бу ҳодисадаги бирдан-бир ашёвий далилдан жуда ўринли фойдаланган. У ҳам бўлса, Юсуф кўйлагининг йиртиғидир. Хотин, Юсуф менга ҳамла қилди, демоқда. Юсуф эса, йўқ, унинг ўзи менга ҳамла қилди, деб рад этмоқда. Воқеани ҳеч ким кўрмаган. Фақатгина кўйлак йиртилган. Шунга қараб аниқлаш мумкин.
Мазкур гувоҳ ҳакамликни худди шу бирдан бир нозик нуқтадан чиқарди.

@xayotsaboqlarl канали👇👇👇


Яъни, бундай ҳаром ишни қилишдан Аллоҳ сақласин, демоқда. Кейин у яхшиликни унутадиган одам ҳам эмас. Шунинг учун ҳам, ахир у, яъни, уй эгаси–хотиннинг эри, жойимни яхшилаб берган хўжам-ку, деди. Менга шунча яхшилик қилган инсонга хиёнат этиб, хотинининг гапига кириб, фаҳш иш қиламанми? Агар шундай қиладиган бўлсам, золимлардан бўламан.
«Албатта, золимлар нажот топмаслар, деди».
Аммо хотиннинг зулм, хиёнат, адолат, риоят, Аллоҳдан қўрқиш, деган нарсалар билан иши йўқ эди.
«Батаҳқиқ, хотин унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, у(хотин)га интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздандир». (24 оят)
Юсуф гапга кирмай, унинг таклифини рад этгандан кейин, хотин ниятига етиш учун унга томон интилиб қолди. Аслида, бунақа пайтларда эркак киши аёлга интилмасмиди?
Ҳолбуки, Юсуф эркаклиги комил инсон эди. Унда ҳам бошқа эркакларда бўлгани каби майл бор эди. У ҳам аёлга интилиши мумкин эди. Аммо унинг бошқалардан фарқли жойи–Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрган эди, ўшандай ҳужжатни кўриб туриб ҳам ҳаром ишга юрганида, ҳақиқий мўмин бўлолмас эди. Агар шу ҳужжат бўлмаганида, у ҳам хотинга интилган бўларди.
Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг инояти ила бўлмоқда.
«Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик».
Биз қилган тадбир туфайли у ёмонлик ва фаҳш ишлардан, жумладан, у уйида турган аёл хоҳлаган бузуқликдан ҳам узоқ бўлди. Унга бунчалик ишларни раво кўрганимиз беҳуда эмас.
«Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздандир».
Хотин Юсуфга интилиб, у хотиндан қочиб:
«Эшик томон чопишди. Хотин унинг кўйлагини орқасидан юлиб олди. Эшик олдида У(хотин)нинг хожасига дуч келишди. У(хотин): «Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламли азобдир», деди». (25 оят)
Хотиннинг нафси шу даражага етган эдики, Юсуфга интилибгина қолмай, уни қувишга тушди. Юсуф ҳам фоҳиша ишга умуман бормаслигининг таъкиди сифатида эшик томон қочди. Хотин қочаётган Юсуфнинг кўйлагидан ушлаб тортган эди, кўйлакнинг бир парчаси қўлида юлиниб қолди. Шу пайт кутилмаган иш содир бўлди:
«Эшик олдида у(хотин)нинг хожасига дуч келишди».
Хотиннинг эри келиб қолди. Нима қилиш керак?

Маккор хотин ўзини йўқотмай, дарҳол ҳужумга ўтди:
«Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламли азобдир», деди».
Яъни, Юсуф менга–сенинг аҳлингга ёмон ният билан ҳамла этди, бузуқлик қилишни хоҳлади. Энди унинг жазоси ёки қамоқ, ёки аламли азоб бўлиши керак, деди.
Хотиннинг бу бўҳтони қаршисида Юсуф ҳам жим турмади:
«У: «Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», деди. У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибдир, у ёлғончилардандир». (26 оят)
«Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», деди». (27 оят)

@xayotsaboqlarl канали 👇👇


АЁЛ УНДАН НАФСИНИ ХОҲЛАДИ

«У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди». (23)
Яъни, Юсуф тушган уйдаги аёл–уни карвон эгаларидан сотиб олган кишининг хотини ундан нафсини қондиришини хоҳлади. У билан фаҳш иш қилмоқчи бўлди.
«Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди».
Бу тасарруфотлар хотин Юсуфни жуда ҳам қаттиқ севиб, унга етишишга азму қарор қилганини кўрсатади. Бўлмаса, аёл киши ҳеч қачон уйидаги хизматкор йигитга эшикларни беркитиб туриб, бу ёққа кел, деб очиқдан-очиқ айтмайди.
Аммо, Юсуф хотин ўйлаган енгилтак йигитлардан эмас. У Аллоҳдан қўрқади, Аллоҳ унга ҳар бир нарсада тўғри ҳукм чиқаришни амр қилган ва илм берган. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳаром ишга бормайди.
«У: «Аллоҳ сақласин! Ахир у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди».
👇👇👇
@xayotsaboqlarl канали


Юсуфни жойлаштириб қўйдик», деб турибди.
Аллоҳнинг тадбири бўлмаса, карвон қаёқдаю қудуқ қаърида ўтирган Юсуф қаёқда? Карвон тўхтамай, ўтиб кетса ҳам бўлаверарди. Аммо тўхтади. Сувчисини юборди. У Юсуфни кўрди. Уни сотиб, фойда қилишмоқчи ҳам бўлдилар. Беркитиб қўйишмаса, бирорта маҳаллий одам уни кўриб, Мисрга бормай қолиб кетиши ҳам мумкин эди. Лекин Аллоҳ уларнинг кўнглига беркитиб қўйишни солди. Уни Мисрда сотиб олган кишининг қалбида эса, меҳр-шафқат уйғотди. Мана шундай қилиб, уни энг яхши жойга жойлаштирди. Бу ҳам келажакда бўладиган улуғ ишлар томон бир қадам силжиш эди.
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир».
Ғолиб сифати ила У зот юқорида айтилганларни қилди.
«Лекин одамларнинг кўпи билмаслар».
Жумладан, Юсуфнинг акалари ҳам билмайдилар.

ҲУКМ ВА ИЛМ

«Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилгувчиларни шундай мукофотлармиз». (22)
Яъни, Юсуф вояга етганда унга ҳамма нарсада тўғри ҳукм чиқариш ва илм фазлини бердик. Бу фазл унга гўзал амал қилгани учун берилди. Биз:
«Гўзал иш қилгувчиларни шундай мукофотлармиз».
Юсуф вояга етиб, ҳар бир ишда тўғри ҳукм чиқарадиган соҳиби илм бўлган чоғида яна имтиҳонга учради:

@xayotsaboqlarl канали

Давоми👇👇👇👇


«УНИ ЯХШИЛАБ ЖОЙЛАШТИР»
«Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар». (21)
Ушбу оятдан тижоратчилар Юсуфни Мисрга олиб келиб сотганлари маълум бўлмоқда.
«Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди».
Бу одам Юсуфни кўриши биланоқ унда яхшилик борлигини, оддий қул эмаслигини англаган кўринади. Бўлмаса, ким ҳам ўзи сотиб олган қулни яхшилаб жойлаштиришни хотинига буюриб, қул болани фарзанд қилиб олишни ният этарди. Аллоҳ таоло ҳар ишга қодир. Акалари томонидан қудуққа ташланган, савдогарлар томонидан қул қилиб сотилган, бир иш қилишга ихтиёри йўқ Юсуф ҳақида Аллоҳ таоло энди:
«Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик», деб турибди.

👇👇👇👇


@xayotsaboqlarl


АРЗОН БАҲОГА СОТИШ

«Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Улар унга қизиқмаган эдилар». (20)
Чунки қилмишлари фош бўлишидан қўрқдилар. Юсуфнинг ҳур инсон эканлиги, наслининг қанақалиги ошкор бўлиб қолса, бошларига нималар келишини яхши билардилар. Шунинг учун уни нима қилиб бўлса ҳам, тезроқ сотишга ҳаракат қилдилар.

@xayotsaboqlarl канали


АНБИЁЛАР КИССАСИ

ЮСУФ АЛАЙХИССАЛОМ КИССАСИ

🎙 ШАЙХ МУҲАММАД СОДИК МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ ХАЗРАТЛАРИ.

🎙 аудио варианти 👆
🍃🍃🍃🌹🌹🌹🍃🍃🍃

@xayotsaboqlarl канали


Сўнгра бундай пайтларда ёрдам сўраладиган манбани ҳам эслатдилар:
«Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи».
Яъни, сиз менга сифатлаб бераётган ҳодисада–Юсуфнинг йўқолишида менга ягона Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ёрдам қила олмайди. Шунинг учун Унинг Ўзидангина ёрдам сўрайман.
Улар шундай туриб турсин. Энди қудуқ қаърида қолган Юсуфдан хабар эшитайлик:

«СУЮНЧИ БЕРИНГЛАР! БУ БОЛА-КУ!»

«Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи зотдир». (19)
Йўловчи савдо карвони дам олиш учун Юсуф ташланган қудуққа яқин жойга қўнди. Улар сувчиларини қудуқдан сув олиб келиш учун юбордилар. Биттаси қудуққа челак ташлади. Юсуфни кўриб, қувониб кетди:
«Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди».
Қарашса, ростданам ҳусн-чиройда тенги йўқ бир ёш бола. Савдогарнинг кўнгли доим тижоратда бўлади. Нимани кўрса, тижоратга қўйишни ўйлайди. Дарҳол Юсуфни ҳам савдога қўйишга, сотиб фойда олишга қарор қилдилар. Ерли аҳоли кўриб, болани таниб, биздан олиб қўймасин, дея уни яшириб қўйдилар. Аммо:
«Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи зотдир».
Бечоралар ожиз фикрлари билан яширинча иш юритмоқчи бўладилар. Бандадан яшириш мумкиндир. Аммо Аллоҳдан яшириб бўлмайди.

@xayotsaboqlarl канали


ЁЛҒОН ДАЛИЛ
«Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди. Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ). Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди». (18)
Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида ашёвий далил, деб Юсуфнинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келишди. Аммо Аллоҳнинг Пайғамбари Яъқуб алайҳиссалом гап нимада эканини тушундилар. Юсуфни бўри емагани ҳам у кишига аён бўлди.
«У: «Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди», деди».
Йўқ! Юсуфни бўри еб кетибди, деган гапларингиз ёлғон. Сизлар бошқа иш қилгансизлар. Ўша ишни сизга ҳавои нафсингиз зийнатлаб кўрсатган, дедилар. Сўнгра:
«Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ)».
Яъни, жигаргўшам, кичкинтойим Юсуфдан айрилиш мен учун катта мусибат, бу мусибатга сабр қиламан, холос. Сабр қилганда ҳам чидамсизлик, дод-вой ва турли номуносиб ҳоллар билан эмас, балки чиройли йўсинда сабр қиламан, дедилар.

@xayotsaboqlarl 👇👇👇


Аммо ўзини шу ҳолга солганларга қилмишларини айтиб беришини ва ўшанда тажовузкорлар унинг Юсуф эканини хаёлларига ҳам келтирмасликларини фақат Аллоҳ таологина башорат қила олади. Ўзининг суюкли бандаси, бўлажак Пайғамбари Юсуфнинг қудуққа ташланиши ҳам, аслида, беҳикмат эмас. Балки рўй беражак катта ҳодисалар ва мартабалар сари бир поғона бўлган, холос. Юсуф ўша ҳолда қудуқ қаърида қолди.
Акалар эса, қилар ишни қилиб қўйиб, уйга равона бўлдилар ва:

ОТАНИ АЛДАШ

«Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб: (16)
«Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар». (17)
Ундай бемаза ишларни қиладиган ҳар бир шахс, ўз қилмишларини яшириш учун дастлаб айюҳаннос солади. Шу одат бўйича улар ҳам оталарига ўзлари тўқиб қўйган ёлғонни ишлатдилар. Ҳийла қилишда оталарининг уларга ҳадиксираб айтган гапидан фойдаландилар.
Яъқуб алайҳиссалом:
«Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эдилар.
Улар бу ҳоллари билан, биз ёшлик қилибмиз, сенинг гапингга кирсак бўлар экан, худди айтганингдек бўлди, биз ўйинга берилиб, ғофил қолибмиз, Юсуфни бўри еб кетибди, дейишмоқчи бўлишди ва бу гапнинг орқасидан:
«Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар».
Бу ҳам қиларини қилиб қўйиб, баҳона ахтарганларнинг услубларидан биридир.

@xayotsaboqlarl канали


ШУМ НИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ
«Уни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарор қилганларида, Биз унга: «Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабарини берурсан, ўшанда улар сени сезмаслар ҳам», деб ваҳий қилдик». (15)
Ниҳоят, Юсуфнинг акалари ўзларининг машъум ниятларига етдилар. Уни қудуқ қаърига ташлаш ҳақидаги қарорларини амалга оширдилар. Қудуқ қаърида қалби хавфга тўлиб, ўлимини кутиб ўтирган ёш Юсуфга ваҳий келди:
«Унга: «Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабарини берурсан, ўшанда улар сени сезмаслар ҳам», деб ваҳий қилдик».
Яъни, сен хафа бўлма, қўрқма ҳам, вақти-соати келиб, акаларингга ўзингга қилган хиёнатларининг хабарини берасан. Ўшанда вазият шу даражада ўзгарган бўладики, акаларинг сени танимайдилар ҳам.
Аллоҳ таоло бу башоратни қудуқ ичида бечора ҳолда ўлимини кутиб ўтирган Юсуфга айтмоқда. Қудуқда ўлим хавфи остида ўтирган одамнинг бирдан-бир фикри қандай қилиб бўлса ҳам, у ердан қутилиб чиқиш бўлади.

@xayotsaboqlarl канали 👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.