«УНИ ЯХШИЛАБ ЖОЙЛАШТИР»
«Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар». (21)
Ушбу оятдан тижоратчилар Юсуфни Мисрга олиб келиб сотганлари маълум бўлмоқда.
«Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди».
Бу одам Юсуфни кўриши биланоқ унда яхшилик борлигини, оддий қул эмаслигини англаган кўринади. Бўлмаса, ким ҳам ўзи сотиб олган қулни яхшилаб жойлаштиришни хотинига буюриб, қул болани фарзанд қилиб олишни ният этарди. Аллоҳ таоло ҳар ишга қодир. Акалари томонидан қудуққа ташланган, савдогарлар томонидан қул қилиб сотилган, бир иш қилишга ихтиёри йўқ Юсуф ҳақида Аллоҳ таоло энди:
«Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик», деб турибди.
👇👇👇👇
@xayotsaboqlarl