ЎҚ ҚАРҒИШЛАР
Ота-она қарғиши ўқ дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби, уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас билинади. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида бу ҳадисни қуйидагича ривоят қиладилар: «Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Ижобат бўлиш пайтига тўғри келиб қолса, қилган сўровингиз амалга ошиши мумкин». Афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда билмайди. Шу сабабли Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ҳазратларининг «Мажмуатул аҳзоб» (Катта дуо ва зикр китоби) китобидан муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Дуо қилиш бандасидан, қабули эса Аллоҳдандир. Шу эътибордан қуйида ишончли манбалардан олинган ҳадислар асосида дуоларимиз қабул бўлиши учун лозим сабабларни ўрганамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Уч дуо шубҳасиз мақбулдир:
1. Мазлумнинг дуоси.
2. Йўловчининг (мусофирнинг) дуоси.
3. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси» (Бу ҳадисни Имом Бухорий «Адаб» китобига олган, бундан ташқари Абу Довуд ва Термизий «Сунан»ларида ривоят қилишган). Ҳар битта ота-она фарзанди ҳаққига албатта яхши дуо қилади. Аммо ҳаётда акси ҳам, афсуски, учраб туради. Ота-онанинг норозилигига сабаб бўларлик қилмишлари туфайли қарғиш, олганлар ва олаётганлар борлиги, оқ падарлар учраши эса сир эмас.
"Қарғишдан сақланинг" китобидан.