“Халфа Худойберди” жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Каттақўрғон туман “Халфа Худойберди” жоме масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


"Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════




#ibrat_ozor_çumoli_namoz

ЧУМОЛИГА ҲАМ ОЗОР БЕРМАГАН АЛИШЕР НАВОИЙ

Ҳазрати Алишер Навоийнинг ҳар кунги одатлари шу эдики, аср намозини адо қилгандан кейин намозда бўлмаганларни суриштирар, бетоб бўлганлар ёки ҳожатмандлар бўлса, улардан ҳол-аҳвол сўрар, беҳад меҳрибонликлар кўрсатарди.

Бир куни бу одатига хилоф равишда намоздан кейин тезлик билан бошқа томонга қараб кетди ва бирор жойда тўхтамади. Одамлар бу ишдан ҳайрон бўлдилар.

Ҳазрат Навоий бу ҳолни бундай изоҳлади:
– Мен масжидга келаётганимда, фалон жойда таҳорат қилгандим. Намозда турганимда елкамда бир чумолини кўрдим.

Билдимки, таҳорат қилган жойимда у менга илашган экан. Мабодо у менинг елкамдан тушиб, озор топса ва уясининг йўлини тополмаса, шу сабабдан уволга қоларман, деб қўрқдим. Шунинг учун намоздан кейин тезлик билан таҳорат олган жойга бориб, уни ўз уяси олдига қўйдим, озор етказиш ташвишидан қутулдим.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!




#саждаи_саҳв_масалалари
НАМОЗДА ҲЎНГ-ҲЎНГ ЙИҒЛАШ
Баъзи жоҳил одамларни кўрамизки, намоз ўқиётиб, гоҳида қироатни эшитиб, гоҳида махфий намозда ҳам бекордан-бекорга овоз чиқариб, ҳўнг-ҳўнг йиғлайдилар. Бундай ҳўнграш, овоз чиқариш ва бақириш агар бекордан-бекорга бўлса, жаннат ва дўзахни ёдга олганлик сабабидан бўлмаса, намоз фосид бўлади. Унга саждаи саҳв фойда бермайди. Бундай жоҳилларни тўхтатиш лозим. Чунки улар ўз намозларини ҳам фосид қиладилар ва бошқаларнинг намозларига ҳам халал берадилар. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 418-б).

«ВАЛ ЪАСР» ҲАМДА «ЛАФИ ХУСР»НИНГ «РО»ЛАРИ ЭШИТИЛМАСА
Бир имом жаҳрий намозда Аср сурасини ўқиса ва «Валъаср», деб вақф қилса ва эшитувчига «Валъас» деб эшитилса, худди шундай «Лафий хуср»да ҳам вақф қилса, «Лафий хус» деб эшитилса, бундай ҳолатда эшитувчининг эътибори йўқ. Балки ўқувчи эътиборга олинади. Агар у саҳиҳ қироат қилса намоз дурустдир. («Раддул муҳтор», 1-ж, 359-б.)

БИР СУРАНИ ЎҚИБ ТУРИБ УНУТСА ВА БОШҚА СУРАНИ БОШЛАБ ЮБОРСА
Имом Аср сурасини бошласа ва «иллаллазийна аманув ва ъамилус-солиҳати»ни ўқиётиб, Тийн сурасига ўтиб кетса ва ўша сурани охиригича ўқиб етказса, намоз дуруст бўлаверади. Саждаи саҳвга зарурат йўқ. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 130-б.)

ЎҚИЁТГАН ПАЙТДА БАЪЗИ ОЯТЛАРНИНГ ОХИРИДА ЖАВОБ БЕРМОҚ
Баъзи жойларда кўрамизки, имом намозда Раҳмон сурасини ўқиётиб, «Фаби аййи аала-и роббикума туказзибан»ни ўқиб, сукут қилса, муқтадийлар «Ла бишайъин мин-ниъамика роббана нуказзибу фалакал ҳамду», дейдилар. Агар имом «Саббиҳисма роббикал аъла»ни ўқиса, муқтадийлар «Субҳана роббиял аъла», дейдилар. Тийн сурасининг охирида муқтадийлар «Ва ана лака минаш-шаҳидийн», дейдилар. Бундай қилиб, фарз намозларда имомнинг қироатдан сўнг тўхташи ва муқтадийлардан жавобларни эшитгандан сўнг қироатни давом эттириши ҳанафийлар наздида жоиз эмас. Бунда имом муқтадийларга тобе бўлган ҳисобланади. Бу билан эса намоз макруҳ бўлади. Албатта, танҳо намоз ўқувчи киши нафл намозда бундай қилиши жоиздир. («Ад-дуррул Мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 366-б.)

ОРАДА КИЧИК СУРАНИ ТАРК ҚИЛИШ
Имом аввалги ракъатда Маъун сурасини ва иккинчи ракъатда Кафирун сурасини ўқиса, яъни орада Кавсар сурасини ташлаб кетса, макруҳи танзиҳий бўлади. Лекин саждаи саҳв қилиш вожиб эмас. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 367-б.)


Энг яхшиси ҳали олдинда

Бугун тонгда уйғонганингиз сабаби Аллоҳ сизнинг қадарингиздаги ишларни ҳали ниҳоя қилдирмагани учундир. У зот нимадир қилишингизни ихтиёр қилмоқда. Агар ўқитувчи бўлсангиз, ҳали энг яхши дарсингизни ўтмагансиз. Ошпаз бўлсангиз, ҳали энг яхши таомни тайёрламагансиз. Ёзувчи бўлсангиз, демак, ҳали энг яхши асарингизни ёзганингиз йўқ. Бизнесмен бўлсангиз, ҳали энг зўр битимни тузганингиз йўқ. Ҳар куни ҳаётингиздаги энг ажойиб кунни яшаш учун бир қадам яқинлашасиз. Ҳар бир имкониятдан фойдаланинг. Белгиланган вақт - ҳақ, вазиятлар эса бир тартибда кетмоқда. Ҳаётингизда ажойиб бир воқеа содир бўлиш арафасида. Ҳеч ким сизни етарлича яхши эмас, деб айтмасин. Ҳеч кимга сизни жуда ёш ёки жуда катта, деб таърифлашларига қўйиб берманг. Ҳеч кимга сиз қила оладиган ишлар шулардангина иборат, деб айтишларига йўл қўйманг. Ҳар тонгда уйғонишингиз бу ҳали энг яхши кунлар олдинда эканига ишорадир.

«Аллоҳнинг қадарига таслим бўлиш» китобидан.


Хотирасида Қуръон бўлган телефон билан ҳожатхонага кириш

❓Савол: Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?
📥Жавоб: Мумкин. Уламоларимиз хотирасига оятлар ёзилган уяли телефонни инсон хотирасига ўхшатишган. Аммо телефон экранида оят, ҳар хил зикрлар, Аллоҳ лафзи ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса, у билан ҳожатхонага кириб бўлмайди.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатга кирганларида узукларини ечар эдилар” (Имом Термизий ривояти). Сабаби, у зотнинг узукларида “Муҳаммадур Расулуллоҳ” ёзуви бор эди. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.


МУҲТОЖЛАРНИ КИЙДИРГАН КИШИГА АЛЛОҲ ҚАНДАЙ МУКОФОТ БЕРАДИ?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:
- Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! - дедим.
- Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: "Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир", дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: "Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга қадар" (Термизий ривояти).


Фирибгарлик ҳақида

❓Савол: Фирибгарликнинг ёмонлиги ҳақида маълумот берсангиз.
📥Жавоб: Фирибгарлик динимизда катта гуноҳ ҳисобланади.
Чунки фирибгарлик ўзгаларнинг молини норози қилиб, ҳалол бўлмаган йўллар билан олишдир. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сурасида бундай дейилади: “Эй иймон келтирганлар, ўзаро молларингни ботил йўллар билан еманглар, фақат сизлардан розилик билан бўлган тижорат бўлса, майли” (29-оят).
Фирибгарлик билан топилган пулда барака бўлмайди.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талафот етказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзига талафот етказади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Фирибгарлик билан топилган молни оила аъзоларига сарфлагани учун ҳам гуноҳкор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни – покиза нарсалардан енглар...» (Бақара сураси, 172-оят).
Фирибгарлик қилган одам қандай тавба қилиши ҳақида қуйидаги ҳадисда айтилади: “Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳақи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) кун келишидан олдин ҳақини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг яхшиликлари ҳақдорга олиб берилади. Агар яхшиликлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади” (“Муттафақун алайҳ”).
Авваламбор, имкони бўлса, одамлардан ёлғон-яшиқ йўллар билан ундирган маблағларни ўз эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига қайтаради. Агар қайтаришга имкони бўлмаса, улардан розилик сўраб ҳақини ҳалол қилиши керак. Маблағнинг эгасини топа олмаса, унинг номидан садақа қилади. Бунинг устига чин дилдан тавба қилиши лозим. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.


АМАЛЛАР ИНСОННИ ҚУТҚАРА ОЛАДИМИ?

Ҳазрат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
- (Эй, мўминлар! Амал ва ибодатларингизни) мўътадиллик узра қилингиз. Ҳаддан ошишдан қочингиз. Зеро, сиздан ҳеч кимсани (оташдан) амали қутқара олмайди!
- Сизни ҳам амалингиз қутқара олмайдими, ё Расулуллоҳ? - сўради саҳобалар.
- Мени ҳам! Агар Аллоҳ таоло ўз ҳузуридан бир раҳмат ва фазл билан менинг гуноҳларимни мағфират қилмаса, мени ҳам
амалим қутқара олмайди! – дея марҳамат қилдилар ул зот.

"Энг кучли киши (курашда рақибини енгган) паҳлавон эмас. Ҳақиқий кучли инсон ғазабланган пайтида нафсини енга олган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #yaxshilik
🔊 ОДАМЛАРНИ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРИШНИНГ 5 ШАРТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

▫️Амру маъруф (яхшиликка буюриш)да беш нарсага амал қилиш шарт:

☑️ Биринчиси: Илмли бўлиш. Чунки илмсиз одам яхшиликка буюришни аъло даражада, маромига етказиб бажара олмайди;

☑️ Иккинчиси: Холис Аллоҳнинг розилигини ва Унинг сўзини қарор топдиришни мақсад қилсин;

☑️ Учинчиси: Буюрилаётган кишига шафқатли, мулойим бўлиш, уни юмшоқлик ва меҳр-шафқат билан яхшиликка буюриш;

☑️ Тўртинчиси: Сабрли ва ҳалим бўлиш (шошқалоқлик ва дағаллик қилмаслик).

☑️Бешинчиси: Ўзи буюраётган нарсага амал қилиш. Шунда у Аллоҳ таолонинг "Нима учун ўзингиз қилмайдиган нарсани гапирасиз?" (Соф сураси, 2-ояти)га тушиб қолмайди.

💬 Шунингдек, оддий (илмсиз) одам қози, муфтий ва эл орасида машҳур бўлган олимга насиҳат қилиши дуруст эмас. Чунки бу одобсизлик бўлиб, баъзан, илмсиз одам билмай қолган ҳолда ўзига зарар етказиб қўйиши мумкин.

📚 «Фатавои Оламгирия» (Фатавои Ҳиндийя) китобидан.

Абдурашид Мадраҳимов,
Ҳадис илми мактаби талабаси.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🗣 Абу Ҳанифанинг сўзлари - устун

    🍲 Таомланиш Сирлари (4-Қисм)

    🤲 Дуо қилишдаги энг катта хато

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Мелодий  - Февраль, 2025
Хижрий  -
Шаъбон, 1446


Каттақўрғон туман “Халфа Худойберди” жоме масжиди намоз вақтлари:



🕋 Бомдод  -  06:40

🕋 Пешин  -  13:00

🕋 Аср  -  16:50

🕋Шом  -  18:30

🕋Хуфтон  -  19:50



"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📚 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇
https://t.me/xalfa_xudoyberdi


Азадорларнинг таом тайёрлаб, зиёфат бериши

❓Cавол: Маҳалладошимизнинг жаноза маросимида бир киши: «Азадорларнинг хонадонида уч кун таом еб бўлмайди», деди. Шу тўғрими?

📥Жавоб: Азадорларнинг уч кун давомида таом қилиб зиёфат шаклида одамларга беришлари макруҳдир. Бу қабиҳ бидъатдир (Ибнул Ҳимом «Фатҳул Қодир”).
Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Азадорларнинг биринчи ва еттинчи (каби махсус) кунларда таом тайёрлаб, одамларни даъват қилишлари жоҳилият одатларидандир. Бу ҳол Исломда йўқдир. Бу даъватга биноан бориш макруҳдир. Зеро, бу иш мункарга ёрдам бериш ҳисобланади.
Аллоҳ таоло бизларни мункарга ёрдам беришдан қайтарган” (Биркавий, “Тариқату Муҳаммадия”).
“Маййит чиқарилган кун ва сўнгги иккинчи, учинчи, еттинчи кунларида таом ҳозирлаш макруҳдир” (“Фатавои Баззозия”).
“Марҳум хонадонида уч кун ичида таом бериш жоиз эмас” (“Хулоса”).
“Лекин узоқдан келган қариндошлар ва азадор билан узоқ муддат бирга турувчилар учун қўшнилар таом тайёрлаб беришлари мумкин. Маййит учун уч кун аза тутишнинг зарари йўқ. Аммо бунда махсус жойлар ва таомлар қилиш каби ман этилган нарсалар бўлмаслиги шарт” (“Табйинул ҳақоиқ”).
“Мусибат кунлари зиёфат шаклида таом бериш макруҳдир.
Зеро, бу иш ғам-ғусса кунларига муносиб эмас. Аммо меросхўрлар ичида сағир бўлмаса, таом тайёрлаб камбағалларнинг уйларига тарқатиш яхшидир” (“Фатавои Қозихон”).
Демак, аза кунлари ва махсус (3, 7, 40) кунларда, (шу кунлар учун шариатда алоҳида савоб белгиланганини эътиқод қилиб) маййит руҳига савоби етиши учун таом тайёрлаб, зиёфат бериш ношаръийдир.
Дунёдан ўтган киши сувга чўкаётган киши каби тез ёрдамга муҳтождир. У яқинлари ва дўстларидан мадад кутади.
Ортда қолганларнинг марҳумга кўрсатадиган биринчи мададлари Аллоҳ таолога илтижо қилиб уни қабр ва оташ азобидан асрашни сўраб дуо қилишларидир.
Садақа қилиш, таҳлил ва тасбеҳ айтиш, Қуръони карим оятларини холисона ўқиш ва уларнинг савобини марҳум руҳига бағишлаш мумкин. Буларнинг савоби марҳум руҳониятига етади ва унга фойда беради (“Раддул муҳтор”). Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.


✅ Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунёни бир кўрсам...» дейди.

✅ Қулоғи оғир одам «Қани энди товушларни эшитсам...» дейди.

✅ Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди...

✅ Сўзлаша олмайдиган одам эса гапиришга зор...

🔹Биз эса ҳам кўрамиз, ҳам эшитамиз, ҳам юрамиз, ҳам гапирамиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════


Sammuslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИСРО СУРАСИНИНГ 23-ОЯТИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН👇👇

https://youtu.be/SxrSA_XmA3c?si=GmA_orVFvqzzKcQG

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL


Устозимиз айтган эдилар: «Инсон Аллоҳни зикр қилаверса, зикруллоҳ унинг қалбига ўрнашади, кейин бутун аъзои баданига тарқалади, фақатгина қалби эмас, балки вужудининг ҳар бир зарраси «Аллоҳ» дейди. Ҳар бир зарраси нурга тўлади».

Инсоннинг барча аъзолари зикр қиладиган ҳолга келгач, унга «зикри мудом ҳоли» дейилади. Бунга «Султоний зикр» ҳам дейилади. Яъни, зикр инсон вужудини буткул қоплаб, унга ҳукмрон бўлиш ҳоли «султоний зикр»дир. Инсон ушбу ҳолатга етгач бир марта «Аллоҳ» деганида миллион маротаба «Аллоҳ» дегандек бўлади. Мана сизга олам-олам савоб. Шу жиҳатдан зикрнинг савобига ҳеч нарса тенг келмайди.

Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳмaтуллоҳи алайҳ)

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════




"Омадим келди" деманг, балки "Аллоҳ тавфиқ (муваффақият) берди" денг. "Мўлжални тўғри олдим" деманг, балки "Аллоҳ ўнглади" денг. "Эришдим" деманг, балки "Аллоҳ ризқлантирди" денг.

"Отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди". ("Анфол"сураси, 17-оят)ини эсланг.

Билингки, сизга Аллоҳдан кўра меҳрибонроқ йўқ. Аллоҳга қасамки, саждага бош қўйган киши уни ўраб олган раҳматни билганида эди, бошини саждадан ҳеч қачон кўтармаган бўлар эди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


ТУҲМАТ ОСТИДА ҚОЛИНАДИГАН ИШЛАРДАН УЗОҚ БЎЛИНГ!

Туҳмат остида қолинадиган ишлардан узоқ бўлиш. Шундай қилсанг, мусулмонларнинг кўнглини хавотирдан, тилини эса ғийбатдан асрайсан. Чунки бирор киши бошқаларнинг гуноҳ қилишига сабабчи бўлса, ўзи ҳам гуноҳга шерик ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан сўрадилар: “Ўз ота-онасини сўкганнинг ҳоли нима бўлади?". Саҳобалар: "Ким шундай қила олади, эй Расулуллоҳ?" дегач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бошқаларнинг ота-онасини сўккан киши,- дедилар, бошқаларнинг ота-онасини сўкганида ўз ота-онасини сўккан бўлади".

Мўминларнинг амири ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бундай деганлар: "Туҳматга қоладиган жойда ўтирган киши унга ёмон кўз билан қараганларни айбламаслиги керак".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойи якунида мўминлар онаси ҳазрат Сафия билан масжидда гаплашаётган эдилар. Ўша ердан икки киши ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни чақирдилар. "Эй фалон киши! Бу - менинг жуфти ҳалолим Сафия!" дедилар. "Ё Расулуллоҳ! - дедилар улар, - бошқа киши ҳақида ёмон хаёлга боришимиз мумкин. Лекин сиз ҳақингизда шубҳага борилмайди!" Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Шайтон инсоннинг танасида қондек айланади".

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йўл устида бир аёл билан гаплашиб турган эркакни кўрдилар. Уни койидилар. У эса: "Эй мўминлар амири! Бу аёл - менинг жуфти ҳалолим!" деди. "Нега сизлар ҳеч ким кўрмайдиган жойда гаплашмайсизлар?" деди ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу.

«Ҳалол ва ҳаром» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


«Мусулмон бўлиб қайтдим...»

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Танбе­ҳул ғофилин” асарида: «Фақиҳ Абу Жаъфар, Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Абдураҳмон Қорий, Абул Аббос Фазл ибн Ҳакам Найсобурий, Язид ибн Абдул­лоҳ, Икрима ибн Аммор, Шад­дод ибн Абдуллоҳ Дамашқий санадлари ила бундай ривоят келади:

Абу Умома Боҳилий айтади: «Амр ибн Абасадан:
– Сени нега “Исломда илк мусулмонлардан” дейишади? – деб сўрадим. У бундай деб жавоб берди:
– Мен одам­лар залолат­да эканини кў­рар, бутлар ҳеч нарса эмаслигини билар­дим. Сўнгра Маккада бир одамнинг хабарини эшитдим. Минагимга* миниб Маккага келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавми ўраб турибди. Ёнларига бордим ва: – Сиз кимсиз? – дедим.
– Пайғамбарман, – дедилар.
– Пайғамбар нима дегани?
– Аллоҳнинг элчиси, дегани.
– Сизни Аллоҳ юбордими?
– Ҳа.
– Нима учун юборди?
– Аллоҳнинг биру борлигини билдириб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, бутларни йўқ қилиш ва силаи раҳмни мустаҳкамлаш учун юборди.
Ёнларида ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Билол розийаллоҳу анҳумо бор эди.
– Сизга тобе бўлайинми? – дедим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бугун бунга тайёр эмассан. Ҳозирча ­оилангга қайт. Менинг майдонга чиққа­нимни эшитсанг, кейин келасан, – дедилар. Мен мусулмон бўлиб оиламга қайтдим.
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам Мадинага ҳижрат қилдилар. Мен яна минагимга миниб Мадинага келдим. Ҳу­зурларига кириб:
– Ё Расулуллоҳ, мени танияпсизми? – деб сўрадим. У зот:
– Ҳа, Маккада ёнимга келган эдинг, – дедилар...» (Аҳмад ибн Ҳанбал ри­вояти).
Бу ривоятдан Амр ибн Абаса, гарчи Мадинага келганидан сўнг таҳоратдан бошлаб Ислом арконларини ўрганган бўлса-да, Маккада илк имон келтирганлардан бири экани маълум бўлади.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.