#реимбурсация
⚡️Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарори қабул қилинди.
➡️Унга кўра, дори воситаларини оилавий шифокорнинг электрон рецепт асосида бепул олиш тартиби тасдиқланди.
❓Хўш ўзи реимбурсация нима?
❓Бепул дори воситалари кимларга берилади?
❗️Реимбурсация (reimbursement) инглиз тилидан олинган бўлиб, “харажатларни қоплаш” маъносини англатади. Яъни, реимбурсация дастурида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари учун дорихона харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплайди.
Сурункали касалликлар:
🔸гипертония касаллиги – қон босими ошиши билан кечувчи касаллик бўлиб, кўп ҳолларда кўйидаги асоратларини келтириб чиқаради: юрак инфаркти, инсульт ва бошкалар;
🔸юрак ишемик касаллиги – юрак ҳусусий қон-томирларининг ўткир ёки сурункали бекилиб келиши натижасида юрак мушакларининг кислород билан таъминланиши бузилишига айтилади.
🔸қандли диабетнинг иккинчи тури – инсон танаси ҳужайраларининг инсулинга таъсирчанлиги кескин пасайиши натижасида глюкоза ўзлаштирилиши бузилишига айтилади;
🔸бронхиал астма – нафас йўллари сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, қуйидаги белгилар билан кечади: ҳуштаксимон хириллаш, нафас сиқиши, кўкракда оғирлик ва йўтал;
🔸ўпканинг сурункали обструктив касаллиги – ўпка ва нафас йўлларида ҳаво оқими тезлигини кескин пасайиши хамда зарарли заррачалар ёки газлар таъсирига нисбатан сурункали яллиғланиш жараёнини фаоллашиши билан кечадиган жараён.
⬆️Юқоридаги сурункали касалликларга чалинган диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.
* Дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома асосида хизмат кўрсатувчи дорихоналарда берилади.
ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter