Ассалом алайкум яхшимисиз мана шу мурожатимизни чиқартирсангиз яхши бўлар эди.
Бош врач ишхона гуруҳида хаммани калака килади. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги муаммолар юзасидан мурожаат
Биз, Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари, шифохона раҳбарияти томонидан содир этилаётган ноқонуний ишлар, манфаатдорлик ва тиббиёт ходимларига нисбатан адолатсиз муносабатлар тўғрисида жамоатчилик ва масъул идораларни хабардор қилиш мақсадида ушбу мурожаатни йўлламоқдамиз.
Бош врач Ўктам Холов томонидан амалга оширилаётган непотизм, ишдаки нохакликлар ва маблағларни мақсадсиз ишлатиш ҳолатлари ҳақида бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилган бўлсак-да, улар томонидан жиддий чора кўрилмаяпти. Айрим ташкилотлар номигагина келиб буюриб, холис текширув ўтказмаяпти.
Ушбу беэътиборлик ортида пойтахтдаги "таниш-билишлар" таъсири борми, деган савол туғилади.
Очиқ бюджет дастури доирасидаги овоз бериш жараёнида ходимлар мажбурий равишда иштирок эттирилиб, шифохона ҳовлисида футбол майдони қуриш лойиҳаси ғолиб қилинди. Вилоятда таъмирталаб шифохоналар сони 50дан ортиқ, хатто шифохонани узини хам биноси тамирталаб булган вактда шифохона ҳовлисида футбол майдони қурилиши бюджет маблағларини самарасиз ишлатиш эмасми?
Футбол майдони бўш турмаслиги учун бош врач ўринбосари ва бош ҳамшира ходимларни у ерда турли машғулотларга жалб қилмоқда. Бу ҳолат тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини поймол этишга тенг.
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан барчага хайитлик берилса-да, айрим ходимлар бундан четда қолдирилди. Врачлар рағбатлантириш масаласини кўтарганда эса, бош врач уларни мазах қилиб, “кабинетимга Рамазон қўшиғини айтиб кел”, деб кулиш билан чекланди.
Мурожаатларимиздан сўнг “ўлик жонлар” — номи бору, ўзи йўқ ходимлар — рўйхатидан баъзилари чақарилган бўлса-да, аксарияти ҳануз маош олишда давом этмоқда. Айрим ходимлар эса ўзини “таништириш” билан овора, қолганлари эса ҳеч кимдан қўрқмасдан “билганини қилиб” юрибди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ мурожаатда келтирилган ҳолатларни атиги 3-4 соатда ўрганиб чиқиб, кейинчалик “20 кун текширув ўтказдик” дея маълумот берса хам бизни ҳайратга солмайди. Бу ҳолат текширувнинг расмиятчиликдан узоқ кетмаганини кўрсатади.
Биз ушбу мурожаат орқали Вилоят прокуратураси, Ҳисоб палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигини холис ва пухта текширув ўтказишга, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга чақирамиз. Агар юқорида келтирилган ҳолатлар чуқур ўрганилса, уларнинг барчаси ўз тасдиғини топади.
Бизнинг талабимиз — шифохонада қонунийлик ва адолат тикланиши, тиббиёт ходимларининг шаъни ва ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак.