Ибрат Сафо ёзади: Зеленскийни Лондонда анча яхши кутиб олишди. Бу ерга йиғилган Европа (ва Канада) лидерлари унга кўпроқ ёрдам беришни ваъда қилдилар. “Тарихдан биламиз, агар Европада нотинчлик бўлса, бу барибир бизнинг қирғоқларимизгача келади”, деди Британия Бош вазири Кийр Стармер. У Украинага 5 мингта ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиши учун 1,6 млрд фунт унинг тасарруфида бўлишини айтди. Десертига Зеленский Қирол Чарлз билан учрашувга чиқиб кетти.
Стармер дипломатияни яхши эплайди, ҳарқалай адвокат ва прокурор ролларида олдин судларда кўп гапирган, Лейбористлардаги бўлинишлардан фойдаланиб партия тепасига чиқиб олиш учун ҳам у дипломатияни кенг қўллаган. Шу сабаб бўлса керак, журналистлар Европа ва АҚШнинг Украинага ёндошувларидаги контрастга эътиборни қаратишга қанча уринишмасин, Стармер уларни дипломатик ракеткаси билан уриб қайтарди ва Америка ҳақида салбий фикр билдиришдан тийилди. “Америка барибир керак бу жараёнда”, каби ярашув оҳангидаги баёнотлари ёпиқ эшиклар ортидаги гаплардан фарқ қилишини ҳамма билиб турибди - бугун йиғилган лидерлар орасида Трампнинг ишончсизлиги ҳақида кўп ҳазил-мутойиба бўлган бўлса, ажабмас (айниқса Трудо гапни қотиради).
Европа, кўп ҳарбий таҳлилчилар фикрида, Россияга бемалол тенг кела олади, бунга шубҳа йўқ - Франция ва Британияда атом бомбалари ҳам бор. Лекин, мудофаага харажатни ошириш керак ва бу нозик масала. Мудофаага пул дарахтда ўсмайди - у қаердандир келиши керак: тиббий соҳа, ижтимоий ҳимоя, янги қурилишлар камайиб, солиқлар оширилиши керак бўлади. Бундан эса ҳеч ким ютмайди. Фақат урушни истаган одам ютади.