Alisher Ilkhamov
РАМЗАН ҚОДИРОВНИНГ БАЁНОТИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИД СОЛМОҚДА
Рамзан Қодировнинг сўнгги баёнотига яна бир изоҳ бермоқчиман.
Бу баëнотда Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти куëви Отабекни ҳокимиятни қўлга олиш учун фитна уюштириш айбловларидан ҳимоя қилишга уринади.
Баёнотда, шунингдек, Алламжонов ва админстрация ходими Дмитрий Ли адресига тўғридан-тўғри таҳдид қилинган.
Холбуки Алламжонов ва Ли ҳеч бир холатда Рамзанга нисбатан душманлик муносабатини келтириб чиқармаган ва Рамзанни танқид қилувчи чиқишларни умуман омма олдида ифода қилмаган.
Нишонга олиниб тахдид қилинганлардан бири эндиликда давлат хизматчиси эмас. Аммо Дмитруй Ли жорий иқтидорни тамсил қилади.
Демак Қодиров Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали аъзосига таҳдид қилди.
Айни пайтда Аламжоновга қилинган суиқасдни тергов қилиш бўйича Ўзбекистон расмийларининг сўнгги ҳаракатларини президентнинг шахсан ўзи назоратга олиб амалга ошираëтганини назарда тутсак Қодировнинг таҳдидлари асосан Мирзиёевнинг ўзига қаратилган деб ҳисобланиши керак.
Демак, Ўзбекистон Президентининг ҳаёти хавф остида.
Мирзиёев Россия Федерациясига ташриф буюрганида бу хавф кучаяди. Энди у тегишли хулосалар чиқарсин.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, Қодиров Кремль билан олдиндан келишувсиз бундай баёнотлар бермаган бўлар эди.
Демак, Путин катта эҳтимол билан бу таҳдидларга йўл қўйган ва ҳатто бунинг учун тегишли шароитлар яратилган тақдирда ҳам Ўзбекистон президентига суиқасд уюштиришни қўллаб-қувватлаши мумкин.